ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 29 сентября 2017 г.

Давлатхон Валижон кизи


ВАТАН СОҒИНЧИ. (Мусофир нидоси).
Қалдиргочга қадрли битта кутлуғ маскани,
Капалак учун азиз яйраб учган чамани,
Хар битта инсон учун жондан азиз Ватани,
Офтобдайин бағрингда топдирдинг камол мени,
Юрагимнинг кўрида асрайман, Ватан, сени
 Бағрингда юрган кезлар,сезмайин, илиғ бағринг,
Олис замин қўйнида топмадим, хатто, гардинг,
Уммонларнинг ортида билдимку, Ватан, қадринг,
Олтиндан азиз тупрок найлайин, кумсар мени,
Юрагимнинг қўрида асрайман, Ватан,сени.

Сендан олисда юриб, кўз ёшларим ичаман,
Хатто, тушларимда хам сен томонга учаман,
Бағрингда бўлсам, Ватан, тупрогингни қучаман,
Киндик қон тўккан замин бағрига чорлар мени,
Юрагимнинг қўрида асрайман, Ватан,сени.
Бахтиёр болалигим ўтган гулзор кўчалар,
Бағрингда туриб етмас қадрингга вох,нечалар,
Ватан, сени соғиниб,қон йиғладим кечалар,
Хар куни тол кўчалар,чорлар чаманзор,мени,
Юрагимнинг курида асрайман, Ватан,сени.
Мусича хам иним деб,авайлар экан хасни,
Жаннатни ташлаб келган,кечир, мендек нокасни,
Юракдан хис этаман,,,Серкуёш,, деган сасни,
Магар, жон таслим этсам, тупрогингга куй,мени,
Юрагимнинг курида асрайман, Ватан, сени!
Давлатхон Валижон кизи ,,Уммон, адабиёт. тугараги аьзоси.

Комментариев нет:

Отправить комментарий