ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 10 сентября 2017 г.

Аёлларда қорин пайдо бўлишининг асосий сабаблари

💞☺️🍒😡😢😔 Аёлларда қорин пайдо бўлишининг асосий сабаблари

Аёлларда унчалик катта бўлмаган қорин пайдо бўлиши ёқимсиз ҳолат. Уни фақат қопсифат кийимлар ёрдамида яшириш мумкин. Шунинг учун аёллар қоринда йиғилиб қолган ёғ қатламлари билан тўхтовсиз кураш олиб боради. Парҳезлар, спорт заллари… Лекин булар кимгадир ёрдам беради, кимга эса йўқ. Нима учун? Балки бу жанговар ҳаракатларни бошлашдан олдин унинг сабабларини аниқлаб олиш
керакдир?

Биринчи сабаб. Ҳомиладорлик. Лекин бу ҳолатда спорт зал ҳам, парҳез ҳам ёрдам бера олмайди.

Иккинчи сабаб. Кучсиз мушаклар. Бу сабаб айниқса туғруқдан кейин актуал бўлиб кетади, лекин бу ҳолат туғмаган қизларда ҳам юз беради. Агар мушаклар заиф бўлса, қорин ичида жойлашган аъзолар оғирлик кучи таъсирида пастга туша бошлайди.

Учинчи сабаб. «Эркакча» типдаги қомат. Агар ёшлик пайтларидан бошлаб ортиқча ёғлар қоринда тўплана бошлаган бўлса, демак бу табиатан «эркакча» типдаги қоматга эга бўлишнинг белгиси ҳисобланади. Бунинг бирдан-бир чораси камроқ ейиш ва кўпроқ ҳаракат қилишдир.

Тўртинчи сабаб. Қандли диабет. Ҳеч қандай сабабсиз семира бошладингизми? Эътибор беринг – иссиқ кунларда ҳам, совуқда ҳам ўзингизда ҳаддан ташқари чанқоқликни ҳис қилаяпсизми? Буларнинг ҳаммаси қандли диабет касаллигининг асосий белгилари ҳисобланади. Тезда шифокорга учрашинг.

Бешинчи сабаб. Уйқу. Олимларнинг аниқлашича, қорин катталашиши кўпинча ухлашни билмайдиганларда юз беради. Бир суткада 5 соатдан кам ухлайдиганлар, шунингдек 8 соатдан кўп ухлашни яхши кўрадиганлар ташқи кўринишлари орқали жазосини тортади. Ўзингизни очлик билан ва спорт залларида қийнашнинг ўрнига меъёрида ухлашга ўрганинг. Cоғлиғингиз учун севимли канал. Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞 телеграмда @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг! Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал ☺️🍒💞 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий