ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 10 сентября 2017 г.

ДУНЁНИНГ ЭНГ КЎП МАОШ ТЎЛАНАДИГАН ДАВЛАТЛАР ЎНЛИГИ

ДУНЁНИНГ ЭНГ КЎП МАОШ ТЎЛАНАДИГАН ДАВЛАТЛАР ЎНЛИГИ

ЛЮКСЕМБУРГ
Люксембургда энг кам ойлик иш ҳақи 1921 доллар, ўртача ойлик иш ҳақи эса 4090 доллардан иборат. Бу мамлакатда темир рудаси қазиб олиниши, темир ва чўян ишлаб чиқариш юқори даражадалиги интиҳосидир. Қолаверса, Люксембургда дунёнинг нуфузли компаниялари муаммоларсиз фаолият юритиши учун барча шароитлар яратиб қўйилган.

НОРВЕГИЯ
Норвегияда ўртача ойлик 3670 долларга тенг. Аммо бу маошни нафақат мамлакат фуқаролари, балки муҳожирлар ҳам олиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, Норвегия фуқаролари даромад солиғини ўта кам миқдорда тўлайди. Бу жиҳатдан Норвегия дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Яна шуниси аҳамиятлики, бу мамлакатда тиббий хизмат ва олий маълумот олиш текин.

АВСТРАЛИЯ
Австралия энг юқори миқдорда маош тўланиши бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Бу мамлакатдаги ўртача ойлик иш ҳақи 3500 долларни
ташкил этади. Айниқса, бу ерда муҳандислар, қурувчи ва кончиларнинг маоши керагидан ҳам ортиқроқ миқдорга тенглигини алоҳида эътироф этиб ўтилса арзийди.

АМЕРИКА
Америкаликларнинг ўртача ойлик маоши 3200 доллардан иборат. Бу мамлакатда энг кўп маош муҳандис, врач, муаллим ва полициячиларга тўланади.

АНГЛИЯ
Инглизларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 3065 долларга тенг. Аммо бу мамлакатда бойлар ва камбағалларнинг даромади бир-биридан осмон ва ерча фарқ қилади.

БЕЛЬГИЯ
Бельгияда фуқароларга тўланадиган ўртача маош 3035 доллар, энг кам иш ҳақи эса 1502 доллардан иборат.

ШВЕЦИЯ
Швециядаги ўртача маош 3023 доллар. Энг кўп маошга менежерлар, муаллимлар ва врачлар эгалик қилади.

ИРЛАНДИЯ
Ирландларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 2997 долларга тенг.

ФИНЛЯНДИЯ
Финландияда ўртача ойлик 2926 долларга тенг. Энг кўп маошни врачлар олади.

ФРАНЦИЯ
Францияда ўртача ойлик маош 2886 доллар миқдорида белгиланган. Аммо мамлакатдаги шаҳарларда бу миқдор турлича эканини ҳам унутмаслик керак. Мамлакатдаги шаҳарларни умуман олиб қараганда, энг кўп маош Парижда яшовчиларга насиб этади. Бундан ташқари, Францияда даромад солиғи юқори. Фуқаролар оладиган маошнинг 50 фоизи даромад солиғи сифатида ушлаб қолинади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий