ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 16 сентября 2017 г.

ҒАМ-ҚАЙҒУ ОДАМНИ КУЧСИЗЛАНТИРАДИ

☺️😢😡ҒАМ-ҚАЙҒУ ОДАМНИ КУЧСИЗЛАНТИРАДИ😢😔☺️😊

Тиббиёт фанлари бўйича Нобел мукофотини олган доктор Алексес Карел: "Ҳаловатсизликни енга олмаган кимса эрта вафот топади", деган.
Биз айтамиз: ҳар бир нарса қазо ва қадар биландир. Алексес Карелнинг гапини бундай тушуниш лозим: жисмини хароб қилувчи, вужудни емирувчи омилларнинг асосийси безовталикдир.
Тушкунлик яна ошқозон ярасини ҳам қўзғатади.
Доктор Жозеф Монтейж "Асаб муаммоси" китобида бундай деган:
"Ошқозон яраси сиз тановул қилган таомлар туфайли эмас, балки сизни еган ғамлар сабаблидир".
Шеър:
Сочга оқ туширган ва қаритган ҳам,
Семизни оздирган ҳам шу қайғу, ғам.
"Live" журналида ошқозон яраси ҳалоқатга олиб келувчи касалликларнинг ўнинчиси деб саналган.
Эдвард Подолскийнинг "Безовталикни тарк қилинг, афзал ишлар томон ҳаракатланинг" номли китобидан баъзи сарлавҳаларни келтириб ўтмоқчимиз:
1. Ҳаловатсизлик юракка қандай таъсир ўтказади?
2. Қон босимининг озиқаси ҳаловатсизликдир.
3. Ҳаловатсизлик бод касалини келтириб чиқариши мумкин.
4. Ошқозонингга раҳминг келса, безовталикни енгиллат.
5. Безовталик қандай қилиб шамоллашга сабаб бўлиши мумкин?
6. Безовталик ва қалқонсимон без.
7. Қанд касаллиги ва ҳаловатсизлик.
Шифокор психологик Карл Менинжер "Инсон ўзига қарши" номли китобида бундай деган: "Доктор Менинжер сизларга безовталикдан сақланиш тўғрисидаги қоидаларни бермайди.
Балки ҳаловатсизлик, эзилиш, гина, ҳаяжон, қаршилик ва хавф сабабли танамиз ҳамда ақлимизни вайрон қилувчи ҳолатларга парво қилмасликни ўргатади".
Юракнинг роҳатдалиги, хотиржамлик, паришонхотир бўлмаслик ва саодат қуйидаги оятнинг катта фойдаларидандир: "Улар (мазкур тақводорлар) ...одамларни (хато ва камчиликларини) кечирадиганлардир..." (Оли Имрон сураси, 134-оят).
Франциянинг Бордо шаҳри ҳокими файласуф Монтен бундай деган: "Муаммоларингизни жигарим ва ўпкам билан эмас, балки қўлим билан ҳал этгим келади".
Ғамгинлик, ташвиш ва гина нималар қила олади?
Доктор Руссел Сесил бўғимларнинг яллиғланишини келтириб чиқарувчи тўртта сабабини айтиб ўтган: уйланмаслик, моддий бало ва тушкунлик, ёлғизлик ва ҳаловатсизлик, нафрат ва гина.
Доктор Вилям Жемс Америка тиш докторлари йиғилишида бундай деган эди: "Безовталик ва хавфсираш каби тушкунликка солувчи ҳислар калций танқислигига олиб келиши мумкин. Бу эса тишнинг талофатига сабаб бўлади".
Муаммоларни хотиржамлик билан ҳал этинг:
Дейл Карнеги "Қоратанлилар ва хитойликлар юрак касаллиги билан камдан-кам оғрийдилар. Чунки улар барча муаммоларнинг ечимини хотиржамлик билан ҳал қиладилар", дейди.
Яна унинг айтишича, ўз жонига қасд қилган америкаликнинг сони ҳалоқатли беш хил касалликдан ҳам кўпдир. Бу ақл олмас даражада ҳайратланарли ҳақиқатдир.
Роббингиз ҳақида гумонингиз чиройли бўлсин.
Вилям Жемс "Аллоҳ гуноҳларимизни кечиради, аммо асаб тизимимиз ҳеч қачон бундай қила олмайди", дейди.
Ибн ал-Вазир "ал-Авосим вал-Қавосим" китобида бундай ёзади: "Аллоҳ таолонинг раҳматига кўз тикиш бандага умид бағишлаб, тоатларга қувват беради ва нафлларни бажаришда фаоллаштириб, яхшиликларга илдам қилади".
Ҳа, тўғри. Аллоҳ таолонинг раҳмати, кечирими, мағфирати ва ҳалимлигини доим эсида тутадиганлар яхши амалларни кўпроқ қилади. Унга яқинлашади ва ҳаракатда бўлади.
Шеър:
Тун узоқ, юлдузли осмон ҳам гўзал,
Кўп ухла, кўзларга бермаган зарар.
Ўзингни чоғлагин тунги тоатга ,
Толиқсанг, чошгоҳда қайлула кутар.
Агар ҳаёлингиз қочса...
Томас Эдсон: "Инсон ҳеч бир ишида хаёлдан холи ҳолатда бўлмайди", дейди. Тўғри, тажрибада ҳам шу ҳол кўрилган. Одам ёзса ҳам, ўқиса ҳам, турса ҳам, юрса ҳам, қўйинки, ҳамма ҳолатда хаёлида доим нималарнидир ўйлаётган бўлади. Шунга қармай киши фойдали ва самарали иш билан машғул бўлиши лозим. Бу эса фикрни бир жойга жамлайди. Хаёлпараст ва адашадиганлар бекорчилардан чиқади.

Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг! Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал ☺️🍒💞 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий