"ОЯТУЛ-КУРСИЙ" ФАЗИЛАТИ
Бақара сурасининг 255-ояти "Оятул-курсий", дейилади. У Қуръони каримдаги энг улуғ оятдир. "Оятул-курсий"нинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар келтирилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръон оятларининг саййиди Оятул-курсийдир", деганлар.
"Фотиҳа" Қуръондаги энг улуғ сура, "Оятул-курсий" эса энг улуғ оят саналади.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Ҳар бир нарсанинг саноми бор. Қуръоннинг саноми "Бақара" сурасидир.
Унда Қуръондаги энг афзал оят : "Оятул-курсий" бор.
Энг афзал, энг узун оят ҳам Қуръондаги энг узун сура "Бақара"да келган.
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Эй Абулмунзир, Аллоҳнинг Каломидаги энг улуғ оят қайсилигини биласанми?
- Аллоҳ ва Расули билувчироқ!
- Эй Абулмунзир, Қуръондаги энг улуғ оят қайсилигини биласанми?
- Аллоҳу лаа илааҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом Убай ибн Каъбнинг кўксига уриб:
- Аллоҳга қасамки, илм сенга муборак бўлсин, эй Абулмунзир! - дея уни алқадилар.

Комментариев нет:
Отправить комментарий