ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 14 сентября 2017 г.

рак

рак
Ўзингиз ва ўзингизга яқин бўлган кишининг саломатлигига озгина бўлса-да, эътиборли бўлинг. Организмда пайдо бўладиган зарарли шишларни ривожланаётганидан бохабар бўлинг. Олдиндан қўйилган ташхис, рак билан курашишда энг яқин ҳамкордир.

Рак 2012 йилда энг кўп одам ўлиб кетишига сабабчи бўлган касаллик, деб ҳисобланади. Ўша йили 8,2 миллион одам ушбу дарддан вафот этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти организмда пайдо бўлаётган захарли шишларнинг сабаби нимадан эканлигидан қатъи назар ташхисдан ўтишни тавсия қилмоқда. Олдиндан ташхис қўйиш бу ўта муҳим ҳисобланади. Бу шишларни кейинчалик ракка айланишини ҳам аниқлаш мумкин. Эркаклар организмида пайдо бўлаётган бундай шишлар сийдик йўлларини тўсиши
билан изоҳланади. Ва ана шу ердан муаммолар бошланади.

Ҳожатга тунлари кўп қатнаш, сийдикни ушлолмаслик, унинг тўлиқ тушиб кетмаслиги, сийиш хоҳишининг бирданига пайдо бўлиши, бу жараённинг оғир ва суст кечиши — буларнинг бари простата безининг шишгани ёки шамоллаганидан далолат беради. Аммо, шу ўринда, простата бези ракини ҳам унутиб қўймаслик лозим.

Бу ноқулайликни бартараф этиш ҳамда саломатликдан бохабар бўлиш учун, албатта, шифокорга учрашинг. Бу жараёнда ўзингизга ёқмаган бир қанча кўриклардан ўтишингизга тўғри келади.
Тухумдаги ўзгаришлар

Агар сиз тухумларда қандайдир тугунчага ўхшаган ёки қаттиқроқ бўлак, умуман, қандайдир ўзгариш сезсангиз шифокор қабулига боришни асло ортга сурманг. Простата ракидан фарқли равишда мояклардаги рак жуда катта тезликда ривожланади. Дарҳол тиббий кўрикка ёзилинг. Ташхис учун қон топширинг. УЗИ ёрдамида сийиш йўли органларини текширтириб кўринг.

Ахлат ва сийдикдаги қон

Вазият нечоғлик оғирлигини билиш учун юлдузларга қараб фол очиш шарт эмас. Сийдикнинг қийналиб чиқиши ва унда қон пайдо бўлиши, сийдик қопи, буйрак ва йўғон ичак ракининг биринчи аломатлари бўлиши мумкин. Сизнинг агар бошқа имкониятларингиз бўлмаса, яқин орадаги поликлиникага мурожаат қилинг. Ҳатто сиздаги ҳолат бавосил ёки инфекция бўлса ҳам.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий