🍒🍐🍓🍇🍌🌶🍅🍋САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ 18 МАҲСУЛОТ
Саломатликни асраш — энг катта санъат. Лекин инсон соғлиғини йўқотганидан кейингина бу санъатни мукаммал эгаллайди. Шунинг учун дардни даволагандан кўра олдини олган афзал қабилида иш тутиш лозим. Бу борада саратоннинг олдини олишда ёрдам берувчи маҳсулотлар ва турфа тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз
Карам
Бу маҳсулотнинг барча турлари саратоннинг олдини олишда фаол қатнашадиган минералларга бой. Айниқса, брокколи ва брюссель карами
фойдали. Дунё олимларининг тадқиқотларига кўра, ҳар куни 100 гр. брокколи истеъмол қилиш бачадон бўйни саратони келиб чиқишининг олдини олади.
Пиёз ва саримсоқ
Бу икки маҳсулотни мунтазам истеъмол қилиш саратон катакчаларининг ривожланишига йўл қўймайди. Ҳар кунги таомга саримсоқ пиёз бўлаги солиш орқали иммунитетни ошириш ҳамда ичак саратонининг олдини олишда ёрдам беради.
Помидор
Диетологлар ҳар кунги овқатда камида икки ё учта полиз экини ва учтадан кам бўлмаган оқсил моддали маҳсулотлар бўлиши шартлигини таъкидлайди. Керагидан ортиқ ҳайвон ёғи истеъмол қилиш ошқозондан кўп кислота ажралишига сабаб бўлар экан. Бу эса ошқозон бези, бачадон, тухумдон ва тўғри ичак саратонига олиб келиши мумкин. Шу боис таомномада помидор ҳамда қизил булғор қалампирини кўпайтириш лозим.
Қулупнай, малина, анор, черника, узум…
Қулупнай, малина ва анор таркибида қон томирларида юзага келадиган саратон катакчалари ривожланишига тўсқинлик қиладиган эллагин кислота мавжуд. Шифокорлар соғлик учун энг фойдали маҳсулот сифатида черника истеъмол қилишни тавсия этишади. У ўзида тўқималарни мустаҳкамловчи антиоксидантларни мужассамлаштирган. Қизил ё бинафшаранг узум ҳам саратоннинг олдини олишда яхши восита экан.
Кўк чой ва лимон
Антиоксидантларни ўзида жамлаган энг зўр маҳсулот — кўк чой. Ҳар куни беш пиёла кўк чой ичиш орқали сут безлари ва бачадон бўйни саратонининг олдини олиш мумкин экан. Агар кўк чойни сут ё лимон билан ичсангиз, унинг шифобахшлигию кучини янада оширган бўласиз. Лимон таркибида кўп миқдорда С витамини мавжуд. Тадқиқотлар саратонга чалинган беморлар организмида С, А, Е витаминлари камайиб кетишини кўрсатди. Саратоннинг олдини олишда киши ҳар куни 100 гр. С витамини истеъмол қилиши керак.
Ёнғоқ ва ўсимлик ёғи
Мунтазам равишда ёнғоқ истеъмол қилиш саратон ривожланиши ва ўсишининг олдини олади. Ёнғоқда касалликнинг олдини олишда муҳим роль ўйнайдиган Е витамини мавжуд. Бундан ташқари, Е витамини ўсимлик ёғи таркибида ҳам бор.
Занжабил
Бу маҳсулот нафақат ширин таъмга эга, балки саратон катакчалари ўсишининг ҳам олдини олади.
Ловия, нўхат, ясмиқ…
Нўхат, ловия ва ясмиқ (чечевица) таркибида кўкрак саратонининг олдини олувчи хусусиятга эга фитоэстрогенлар мавжуд. Бундан ташқари, ловияда худди гўштдаги сингари оқсил ҳам бор. Шунинг учун вегетарианлар гўшт ўрнига ловия ейишади ва бошқаларга нисбатан онкологик касалликларга кам чалинишади.
Зайтун мойи
Оксфорд университетида шифокорлар томонидан ўтказилган тадқиқот зайтун мойи ичак саратонига қарши ҳимоявий таъсирга эгалигини кўрсатди. Шифокорлар зайтун мойи ичак саратони бошланишининг олдини олиш учун ошқозон кислотаси билан реакцияга киришишини, сафро миқдорини камайтириб, диамин ферменти оксидазаси миқдорини кўпайтиришини ва шу тариқа организмни нонормал ҳужайра ўсиши ҳамда саратондан ҳимоя қилишини аниқладилар.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси Cоғлиғингиз учун севимли канал . Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz

Комментариев нет:
Отправить комментарий