ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 7 февраля 2017 г.

Хотира учун



МУСТАҲКАМ  ХОТИРА  АСЛО  ПАНД  БЕРМАЙДИ

            Хотирангиз керакли маълумотларни эслаб қолишда панд бераяптими? Сизда танишларингиз исмини унутиб қўйиш ҳоллари тез-тез учраб турадими? Қуйидаги ҳолатлар балки сизга жуда танишдир: нима ҳақдадир гапирмоқчи бўласиз,лекин у кутилмаганда эсингиздан чиқиб кетади; фикрингизнинг ўртасида аслида ўзи нима ҳақда ўйланаётганингизни ҳеч эслай олмайсиз.Агар шу муаммолардан бирортаси сизга тегишли бўлса,мақолани ўқишда давом этаверинг

понедельник, 6 февраля 2017 г.

навоий қандай касалликдан вафот этган


НАВОИЙ  ҚАНДАЙ  КАСАЛЛИКДАН  ВАФОТ  ЭТГАН?

            САВОЛ: - Яқинда бир даврада бўлганимда машҳурларнинг вафоти ҳақида бахслашув давом этди.Уларнинг орасида Навоийнинг қайси хасталик туфайли вафот этганлиги мавзусида тортишувлар ҳам давом этди.
            Агар имкони бўлса, “Саломатлик сандиғи” газетасида шу хақда маълумот берсангиз.
            Жуманазар  Сайдуллаев.
            Газетхонимизнинг ушбу саволига жавоб излаб,бир неча манбаларни кўриб чиқишга тўғри келди ва Умид Бекмуҳаммаднинг  WWW. E – TARIX. UZ сайтида чоп этилган қуйидаги мақолани эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

воскресенье, 5 февраля 2017 г.

товуқ йили қачон келади?


ТОВУҚ  ЙИЛИ  ҚАНДАЙ  КЕЛАДИ?

            2017 йил мучал ҳисоби бўйича товуқ йили ҳисобланади.Мучал – йил ҳисобини юритишнинг ўзига хос тизими бўлиб,унга кўра ҳар қайси янги йил 22 мартдан бошланади ҳамда сичқон, сигир, йўлбарс, қуён, балиқ, илон, от, қўй, маймун, товуқ, ит ва тўнғиз каби ўн икки ҳайвондан бирининг номи билан аталади.
            Мучалнинг туб негизида аслида бундан қирқ асрча бурун хитойликлар тузган,йил номлари ҳар олтмиш йилда мунтазам такрорланиб туришга асосланган тақвим ётади. Унинг вужудга келишига ўша кезлардаги олам сув,олов,тупроқ,металл ва

четверг, 2 февраля 2017 г.

Пайғамбаримиз(с.а.в.) нинг хазиналари


Пайғамбаримиз (с.а.в.) баъзи таом ва меваларни еб, уларнинг баъзиларининг шифо ва фойдали эканлигини зикр қилиб, баъзисини яхши кўрганлар. Шунинг учун мўмини комил, албатта, Расулуллоҳ (с.а.в) суйган барча нарсаларни дўст тутиб, унга амал қилишга ҳаракат қилмоғи лозим. Зеро, султонул-атиббо (табибларнинг султони) номи билан машҳур бўлган Пайғамбар алайҳиссаломнинг хазиналари Аллоҳ субҳаноҳу ва таолонинг хазинасидандир.
Гуруч
Хабарларда келтирилишича, Аллоҳ таоло дунёнинг яратилишидан неча йил аввал, Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак нурларини яратди ва нимаики дунё ва охиратдадур, ул нурдан пайдо қилди

вторник, 31 января 2017 г.

йўтал аломатлари бошланганда


ЙЎТАЛ АЛОМАТЛАРИ БОШЛАНГАНДА

Шамоллаш оқибатида инсон организмининг нафас йўллари яллиғланади. Бундай ҳолда ҳарорат кўтарилиши, кучли йўтал хуруж қилиши мумкин. Қуйида биз кучли йўталга чалинганда фойдаланиладиган ўсимликлар хусусида сўз юритамиз. Бир чой қошиқ тоза асал ва икки ош қошиқ арпабодиён ўсимлиги чойнакка солиб, устига сув қуйиб қайнатилади, сўнгра докадан сузиб олинади. Ушбу қайнатмадан ҳар 1-2 соатда тез-тез ичиб туриш тавсия

понедельник, 30 января 2017 г.

тунда организмда нималар бўлади?

Тунда организмимизда нималар бўлиб ўтади?
Кундузи барча ўзи билан ўзи овора. Қорнимиз очганини сезиб, бирон нарса еб оламиз, оғриқни қолдиришга ҳаракат қиламиз, чарчоқ сезсак, ухлаб оламиз. Ҳуллас, организмимиз билан мулоқотда бўламиз. Лекин кечқурун уйқуда бўлганимизда нималар содир бўлади?
Соат 22:00 Қонда лейкоцидлар сони икки баробар кўпаяди – бу билан иммун тизим текширилган майдонларда текширув олиб

воскресенье, 29 января 2017 г.

мусулмонларнинг ихтиролари...



Мусулмонларнинг ихтиролари

Мусулмон ихтирочилари дунёга нималарни совға қилишди?

1. Қаҳва
 Афсоналарга кўра Холид исмли бир араб Жанубий Эфиопия минтақасидаги Қоф тоғида қўйларини боқиб юрганда жониворларнинг бир ўсимликни еганларидан сўнг кучга тўла бошлашганини сезиб қолади. Ушбу ўсимликни териб олиб Холиб дунёдаги илк қаҳвани дамлайди.
 Ўсимлик ҳақидаги илк маълумотлар Эфиопиядан Яманга