ЙЎТАЛ АЛОМАТЛАРИ БОШЛАНГАНДА
Шамоллаш оқибатида инсон организмининг нафас йўллари
яллиғланади. Бундай ҳолда ҳарорат кўтарилиши, кучли йўтал хуруж қилиши мумкин.
Қуйида биз кучли йўталга чалинганда фойдаланиладиган ўсимликлар хусусида сўз
юритамиз. Бир чой қошиқ тоза асал ва икки ош қошиқ арпабодиён ўсимлиги чойнакка
солиб, устига сув қуйиб қайнатилади, сўнгра докадан сузиб олинади. Ушбу
қайнатмадан ҳар 1-2 соатда тез-тез ичиб туриш тавсия
этилади. Арпа, жавдар ва
сулидан тенг миқдорда олинади ва унга бир дона аччиқ бодом мағзини солиб,
талқон қилинади. Ушбу талқон сутга қўшиб ичилса, дардга даво бўлади. Кашнич
ўсимлиги уруғи ва илдизидан тенг бўлакларда олиниб,
0,5 л сувда 10 дақиқа
қайнатилади, сўнгра докадан сузилиб, иссиқроқ пайтида кунига 4-5 маҳал икки ош
қошиқдан ичилади. Қасқонда дамлаб пиширилган беҳи ва шолғом ҳам кўкракни
юмшатади. Йўтални пишитиш ва кўкракни юмшатиш мақсадида беҳи уруғини дамлаб
ичиш тавсия этилади. Агар йўтал қуруқ келса ёки намли бўлса, унда турп майдалаб
сабзи каби тўғралади ва уни қозонга солиб, устига шакар сепилади. 1-2 соат
қиздирилгач, ўсимлик ўзидан шарбат ажратади, ушбу шарбатни сузиб олиб, кунига 3
маҳал овқатдан олдин икки ош қошиқдан ичилади. Тоғрайҳон ўсимлиги таркибида
эфир мойи, танид, каротин, С витамини ва бошқа турли ошловчи моддалар мавжуд.
Тоғрайҳоннинг бир чимдимини чойнакка солиб, устига қайнаб турган сув қуйилади
ва сўнгра бироз дамланади. Кейин уни докадан ўтқазиб, кунига 3-4 маҳал ярим
пиёладан ичиш тавсия этилади. У нафас қисишига қарши ижобий таъсир кўрсатади.
Нўхатни тез-тез истеъмол қилиш ҳам йўталга даво бўлиши мумкин. Бундан ташқари,
отнинг сути ҳам йўтални даволаш хусусиятига эга.
Комментариев нет:
Отправить комментарий