ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 29 января 2017 г.

мусулмонларнинг ихтиролари...



Мусулмонларнинг ихтиролари

Мусулмон ихтирочилари дунёга нималарни совға қилишди?

1. Қаҳва
 Афсоналарга кўра Холид исмли бир араб Жанубий Эфиопия минтақасидаги Қоф тоғида қўйларини боқиб юрганда жониворларнинг бир ўсимликни еганларидан сўнг кучга тўла бошлашганини сезиб қолади. Ушбу ўсимликни териб олиб Холиб дунёдаги илк қаҳвани дамлайди.
 Ўсимлик ҳақидаги илк маълумотлар Эфиопиядан Яманга
олиб келингани ҳақида дарак беради. 15 асрга келиб уни Маккага ва Туркияга олиб келишган. Бу ерлардан қаҳва 1645 йилда Венецияга ўтади. Англияга қаҳва илк маротаба Паскуа Роси исмли турк томонидан 1650 йилда олиб келинади ва Лондоннинг Ломбард кўчасида биринчи қаҳвахона очилади. Руслар томонидан қўлланиладиган «кофе» атамаси бир қанча эврилишларни босиб ўтган: арабчадаги «qahwa» калимаси туркчадаги «kahve» калимасига айланган. Италияликлар уни «caff» ўлароқ қабул қилишган. Ундан англияликлар ишлатадиган «coffee» калимаси пайдо бўлган ва руслар уни «кофе» тарзида ўзлаштиришган.

2. Камера
 Қадимги юнонлар инсон кўзлари нур ўтказади ва шунинг ҳисобига одамлар кўришади деб ҳисоблашган. Кўзнинг нур ўтказишини биринчи маротаба 10 асрда яшаган мусулмон математиги, астроном ва физик олими Ибн Ал Ҳайтам аниқлаган. Дераза тирқичидан тушаётган нурни кузатаркан у тирқичнинг қанчалик кичик бўлса манзаранинг шунчалки тиниқроқ бўлишини пайқайди ва биринчи камера-обскурни ихтиро қилади. (арабча калима бўлган «qamara» «қоронғу ёки алоҳида хона» маъносини англатади). Шундай қилиб Ал Ҳайтам биринчи марта физикани фалсафий фанлар туркумидан экспериментал фанлар туркумига олиб ўтган.

3. Шахмат
 Шахматнинг қадимги ҳиндулар ҳам ўйнашган. Бироқ у вақтдаги ўйин бугунги шахмат ўйинидан кескин фарқ қилган. Шахматнинг замонавий варианти Форс ўлкасида пайдо бўлди ва у ердан Ғарбий Оврўпага тарқалди: Испанияга шахматни биринчи бўлиб маврлар 10 асрда олиб киришган.

4. Парашют
 Ака-ука Рейтларнинг учувчи аппарат ихтиро қилиш ғояси туғилишидан минг йил олдин бу ғоя мусулмон шоири, астроном ва инженер Аббос ибн Фирнаснинг ҳаёлига келган. 852 йилда у ёғоч таёқлар устига қопланган мато билан масжид томидан сакрайди. Фирнас қуш каби енгил учишга умид қилади, бироқ ундай бўлмайди. Мато ерга қулашни секинлаштиради ва илк парашют вазифасини ўтайди. Натижада олим енгил жароҳат олади. Фирнас 70 ёшида ўз аппаратини такомиллаштиради ва тоғдан сакраб ўз уринишини иккинчи марта такрорлайди. У 10 дақиқа мобайнида ҳавода учишга муваффақ бўлади, бироқ пировардда ерга қулайди. Сабаби у аппаратига дум боғламаганди.
5. Совун ва шампунь
 Ҳар куни тозаланиш ва озода бўлиш ислом талабларидан биридир. Эҳтимол шунинг учундир мусулмонлар совун таркибини яхшилаш устида бош қотиришгандир. Совунлар қадимги мисрликлар тарафидан қўлланилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Бироқ айнан араблар ўсимлик ёғини гидроксид натрий ва ҳушбўй бирикмалар билан аралаштирган ҳолда совун ишлаб чиқаришни ихтиро қилишган. Англияда шампунь 1759 йилда пайдо бўлди. У илк маротаба Брайтонда бир мусулмон тарафидан очилган ҳаммомда ишлатилди.

6. Замонавий кимё
 Ябир ибн Ҳайян алкимёни кимёга айлантирган олимдир. 9 асрда у ҳозиргача қўлланилиб келинадиган қуйидаги жараёнларни ихтиро қилди: дистиллаш, кристаллаш, эритиш, тозалаш (рафиналаш), оксидлаш, буғлаш ва фильтрлаш. Ҳайян олтингугурт ва азот кислотасини кашф қилди.

7. Тирсакли вал
 Тирсакли вал — айланма ҳаракатни тўғри ҳаракатга айлантирувчи қурилмадир. Бу қурилма мусулмон инженери Ал Жазарий томонидан ихтиро қилинган. Бу қурилма механиканинг энг муҳим кашфиётларидан саналади ва ҳозирга қадар замонавий машиналарнинг энг муҳим бутловчи қисмларидан биридир. Дастлаб у қишлоқ хўжалиги соҳасида қўлланилган. Олимнинг китобидан маълум бўладики, у вентил ва клапанларни ҳам такомиллаштирган ва биринчи механик соатни ишлаб чиққан. Ал Жазарийнинг робототехниканинг отаси дейиш мумкин. Кодли қулф ҳам унинг ихтиросидир.

8. Найзасимон учли арка
 Найзасимон учли арка — оврўпадаги готик соборларнинг ўзига ҳос бир жиҳатидир. Бироқ ушбу ғоя ҳам мусулмон архитекторлари томонидан ўйлаб топилган. У римликлар ва норманлар томонидан қурилган ярим доира аркаларга нисбатан мустаҳкамроқ бўлган. Бу эса янада баландроқ ва мураккаброқ биноларни қуришга имкон берган. Ундан ташқари оврўпаликлар қовурғасимон гумбазлар ғоясини ҳам мусулмонлардан олишган. Оврўпа қасрлари мусулмон иморатларидан кўчирма тарзида қурила бошланган. Масалан, Генрих V қасрининг архитектори ҳам мусулмон эди.

9. Хирургия асбоблари
 Кўпгина замонавий хирургия асбоблари, жумладан скальпеллар, тиббий арралар, тиббий омбурлар, юпқа пичоқлар мусулмон хирурги Ал Заҳравий қандай ихтиро қилган бўлса шу шаклда ўзгармасдан қолган. Айнан у ички тикишларда қўлланиладиган кетгут (хирургияда ишлатиладиган, қўй, эчки ичагидан эшилган ип)нинг табиий ҳолда инсон организмига сингиб кетишини ва тиббий капсулалар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкинлигини аниқлаган. Уильям Гарвейдан 300 йил олдин 13 асрда мусулмон табиби Ибн Нафис қон айланиш жараёнини тасвирлаб берган. Мусулмон табиблари оғриқ қолдирувчиларни ва катарактани олиб ташлаш учун ковак игнани ихтиро қилишган.

10. Шамол тегирмони
 Шамол тегирмонини араблар 634 йилда ихтиро қилишган ва маккажўхорини майдалаш ҳамда сув чиқаришда қўллашган. Араб чўлларида энергиянинг ягона манбаи ойлар давомида бир йўналишда эсадиган шамол эди ва ундан араблар унумли фойдаланишган. Тегирмоннинг мато ва пальма япроқлари билан қопланган 6 та ёки 12 та қатони бўлган. Оврўпада илк шамол тегирмонлари орадан 500 йил ўтиб пайдо бўлди.

11. Эмлаш
 Эмлаш ҳақидаги биринчи ғояни Женнер ва Пастерлар эмас, айнан мусулмонлар биринчи бўлиб илгари суришган. Оврўпага бу техника 1724 йилда Туркиядан кириб келган. Бунга Истанбулда инглиз элчиси хотинининг ушбу жараёнга гувоҳ бўлиб қолгани сабаб бўлган. Оврўпада эмлаш кашф қилинишидан 50 йил олдин Туркияда болалар чечакка қарши эмланган.

12. Авторучка
 Биринчи авторучкани султон учун 953 йилда ихтиро қилишган: ҳукумдор кийимлари ва қўлини ифлос қилмайдиган қалам ясашни талаб қилади. Ўшанда ихтиро қилинган ручкадаги сиёҳни ишлатиш услуби ҳозирги билан бир хил эди.

13. Рақамлаш тизими
 Бутун дунёда қўлланилаётган рақамлаш тизими Ҳиндистондан келиб чиққан, бироқ рақамларнинг шакли эса арабча. Бу рақамлар илк маротаба 825 йилда босма кўринишда мусулмон математик олимлари Ал Хоразмий ва Ал Киндий ишларида кузатилади. Ал Хоразмийнинг «Al-Jabr wa-al-Muqabilah» номли асари эса «алгебра» атамасининг пайдо бўлишига асос бўлди. Асарда берилган математик тамойиллар ҳозирга қадар қўлланиб келинади. Мусулмон олимлари ишларининг натижалари, шу жумладан, алгоритмлар ва баъзи тригонометрия назариялари 300 йилдан сўнгина Оврўпага кириб келган. Ал Киндий томонидан кашф қилинган частоталар таҳлили замонавий криптографиянинг ривожланиши учун асос бўлган.

14. Уч таомлик тушлик
 Уч таомлик тушлик — даставвал суюқ таом, ундан сўнг гўшт ёки балиқ ва охирида мевалар ва ёнғоқ истеъмол қилиш концепциясини илк маротаба Ироқлик Али Ибн Нафи 9 асрда Кордовага ўзи билан олиб келган. Шунингдек у хрустал идишлардан фойдаланишни ҳам Оврўпага олиб кирган. Аслида хрустал идишлар ҳам юқорида номи тилга олинган Аббос Ибн Фирнас томонидан ихтиро қилинган.

15. Гиламлар
 Ўрта аср мусулмонларида гиламлар жаннатнинг ажралмас қисми ҳисобланган. Тўқимачилик техникаси яхши ривожланган, доимий равишда янги бўёқлар кашф қилинган. Оврўпада эса оёқ остига ўрма поёндозлар тўшалган. Бундай поёндозлар тагида эса ахлат йиғилиб қолган. Шу сабабли араб ва форс гиламлари тез орада уларнинг ўрнини эгаллашган.

16. Чек
 Мусулмонлар бўлмаганида эҳтимол чек деган нарса ҳам бўлмаган бўларди. «Чек» атамасининг ўзи арабча «saqq» калимасининг олинган бўлиб махсулот етказиб берганлик учун ёзма равишдаги тўлов мажбуриятини англатади. Чекларга эҳтиёж узоқ масофаларга пулларни ташишдаги хавф-хатар туфайли пайдо бўлган. 9 асрдаёқ мусулмон тужжорлари Боғдод банки томонидан ёзиб берилган чекларни Хитойда нақд пулга айлантириб беришган.

17. Ернинг думалоқлиги
 9 асрда кўпгина мусулмонлар ерни думалоқ шаклда деб ҳисоблашган. Астроном Ибн Ҳазмнинг, «Қуёш ҳамма вақт Ердаги маълум бир нуқтага нисбатан вертикал ҳолатда бўлади», — деган сўзлари бунга исботдир. Бу Галилейнинг кашфиётидан 500 йил олдин айтилган сўзлар эди. Марказий Осиёда таваллуд топган даҳо Абу Райҳон Беруний эса ер айланасининг узунлигини ҳайратланарли тарзда аниқ ҳисоблаб чиққан. Вақтнинг ибтидоси ҳам, интиҳоси ҳам йўқ, деб ҳисоблайдиган креационизм таълимотини рад этган ва Коперникдан беш аср аввал Қуёш системасининг маркази Қуёш бўлиши мумкинлигини исботлаган.

18. Америка қитъаси
 Юқорида айтилган барча ихтироларнинг энг шов-шувлиси, бу — Абу Райҳон Беруний томонидан Американинг «кашф этилиши»дир. У қиблани, яъни намоз вақтида Макканинг жойлашган ўрнини аниқ белгилаш мақсадида ўз қадами етган ҳар бир жойнинг координаталарини синчковлик билан ёзиб борган, шунингдек, бошқа манбалардан Евросиёнинг минглаб аҳоли яшайдиган жойлари ҳақидаги маълумотларни тўплаган. Беруний бутун дунёга машҳур бўлган 5 метрли глобусини ясагач, у Ер шарининг 3/5 қисми ҳали ҳисобга олинмаганини аниқлаган. Шунингдек у солиштирма оғирлик ҳамда модданинг сувга нисбатан зичлиги катталикларини ҳам кашф этган.

19. Торпедалар ва ракеталар
 Хитойликлар селитрадан порохни кашф қилишган ва уни мушакбозликда қўллашган бўлишса ҳам айнан мусулмонлар уни ҳарбий мақсадларда қўллаш мумкинлигини пайқашган. Мусулмонлар ўз қуроллари билан салибчиларни ҳар доим қўрқувга солиб туришган. 15 асрдаёқ улар ракетани ва торпедани ихтиро қилишган ва уни — «ўзи ҳаракатланувчи ёнувчан тухум» деб аташган. Торпедалар душман кемаларига отилган ва манзилга етган тухумсимон торпеда портлаб кетган ва кемани чўктириб юборган.

20. Боғлар
 Ўрта аср Оврўпасида боғчалар бўлган, бироқ айнан мусулмонлар боғчани дам олиш маскани сифатида кўришган. Бу турдаги қирол боғлари биринчи марта 11 асрда мусуомон Испаниясида пайдо бўлган. Чиннигул ва лоланинг ватани ҳам мусулмон мамлакатларидир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий