ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 30 января 2017 г.

тунда организмда нималар бўлади?

Тунда организмимизда нималар бўлиб ўтади?
Кундузи барча ўзи билан ўзи овора. Қорнимиз очганини сезиб, бирон нарса еб оламиз, оғриқни қолдиришга ҳаракат қиламиз, чарчоқ сезсак, ухлаб оламиз. Ҳуллас, организмимиз билан мулоқотда бўламиз. Лекин кечқурун уйқуда бўлганимизда нималар содир бўлади?
Соат 22:00 Қонда лейкоцидлар сони икки баробар кўпаяди – бу билан иммун тизим текширилган майдонларда текширув олиб
боради. Тана ҳарорати тушади. Биологик соатлар “ухлаш вақти келди” дея ишора беради.
Соат 23:00
Тана яна ҳам тинчланади, лекин ҳар бир ҳужайрада тикланиш жараёни бўлиб ўтади.
Соат 00:00
Тушлар онгни янада кўпроқ эгаллаб боради, мия эса кун давомида йиғилган маълумотларни жойлай, меҳнат қилишда давом этади.
Соат 1:00
Жуда таъсирли туш. Вақтида даволанмаган тиш ёки кун бўйи чарчаган оёқ оғриғи тинчлик бермаслиги мумкин.
Соат 2:00
Барча органлар дам олади, фақат жигар организмни йиғилиб қолган тошқоллардан тозалаб, тиним билмай меҳнат қилади.
Соат 3:00
Бутунлай жисмоний пасайиш: артериал қон босим пастки даражада, юрак уриши ва нафас олиб чиқариш секинлашади.
Соат 4:00
Мия минимал даражадаги қонни таъминлайди ва уйғонишга тайёр эмас, лекин эшитиш қобилияти ҳаддан зиёд зийрак – аҳамиятсиз шовқиндан ҳам уйғониб кетиш мумкин.
Соат 5:00
Буйраклар дам олади, мушаклар мудроқ олади, модда алмашинувчи секинлашади, бироқ организм, деярли уйғонишга тайёр.
Соат 6:00
Буйракости безлари қонга адреналик ва норадреналин гормонини ташлашни бошлайди. Улар эса артериал қон босимини кўтаради ва юракни тезроқ уришга унлайди. Онг мудрак отаётган бўлсада, организм уйғонишга тайёр.
Соат 7:00
Иммун тизимининг авжга чиққан даври. Бадантарбия қилиш ва илиқ душ қабул қилишнинг айни вақти. Айтмоқчи, бу вақт организм дориларни куннинг бошқа вақтига нисбатан яхшироқ ўзлаштиради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий