Оилавий низолар нима сабабдан келиб чиқади?
Оилавий низоларнинг қандай турлари фарқланади?
Оилавий низоларда кимлар иштирок
этаётганига кўра уларни қуйидаги асосий турларга ажратиш мумкин:
1. Эр-хотин ўртасидаги низолар;
2. Қайнона-келин ўртасидаги низолар;
3. Қайнона-куёв ўртасидаги
низолар;
4. Овсинлар ўртасидаги низолар;
5. Ота-оналар ва фарзандлар
ўртасидаги низолар;
6. Фарзандлар орасидаги низолар.
Албатта, бу рўйхатни яна давом
эттириш мумкин. Ҳар қандай оилада эр-хотиннинг ўзаро муносабатларида низоли
вазиятларнинг юзага келиши муқаррар. Лекин шу низоларнинг характери, уларнинг
оқибатларига кўра турли оилалар ва улардаги оилавий муносабатлар бир-биридан
фарқланади.
