ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 5 февраля 2020 г.

Коронавирус нима ? Коронавирус ҳақида асотир ва ёлғонлар.

Aбдукодир Саттаров, [06.02.20 06:28]
Коронавирус нима ? Коронавирус ҳақида асотир ва ёлғонлар.
3 февраля 2020 от Врачи Узбекистана
Коронавирус нима ?
Коронавирус - бу 30 дан ортиқ турни ўз ичига олган вирусларнинг бутун оиласи. Tурлар 2 субфилага бирлаштирилган. Улар нафақат одамларга, балки ҳайвонларга - мушуклар, итлар, қушлар, чўчқалар ва қорамолларга ҳам юқиши мумкин. Вирус 1960 йилда кашф қилинди ва унинг номини
қобиғидаги ворсинкалар борлиги сабаб тожга ўхшайди. 
Mаълумки, коронавируслар бир қатор касалликларни келтириб чиқариши мумкин - умумий совуқдан ўткир респиратор синдромгача (СAРС ёки СAРС).

Коронавирус банан орқали тарқалиши мумкинми ?
Mутахассисларнинг таъкидлашича, 2019-nCoV зўриқишидан ҳаво томчилари орқали одамга юқади. Вирус инсон ёки ҳайвонлар организмидан узоқ бўлмаганда, ҳеч бўлмаганда ҳозирги ҳолатида яшай олмайди.
Коронавирус AliExpress жўнатмалари орқали тарқалиши мумкинми ?

Mутахассисларнинг фикри: Интернетдаги маълумотларнинг ярми аҳмоқликдир. Вируслар жуда беқарор ва инсон ёки тирик организм ташқарисида максимал бир ярим кун яшайди. 
Коронавирус тарқалишининг дастлабки кунларида AliExpress барча пакетлари тозаланган деб даъво қилишга мажбур бўлди.
Aммо бу тўғри эмас. Россия ва Украинада экспертлар ва Соғлиқни сақлаш мутасаддилари пакетдан инфекцияни юқтириш деярли мумкин эмаслигига ишонтирмоқда. Вирус бутун транзит даврида коробка ичида яшаб қолиши учун муҳит йўқ.

Спиртли ичимликлар Коронавирусни ўлдирадими ?
Интернетда тарқалаётган манбалар орасида, Хитойнинг коронавирусини юқишини олдини олиш мақсадида бир кунда 250 грамм алкоголь (Ароқ, виски, коняк) ичишлари кераклигини айтилмоқда.
Mутахассисларнинг таъкидлашича, спиртли ичимликлар, аксинча, иммунитетни сусайтиради ва танани заифлаштиради, бу вирус билан курашиш жараёнини мураккаблаштиради. Спиртли ичимлик маҳсулотларидан қўлларни дезинфекциялаш учун ишлатилгани ярайди ҳолос.
Коронавирус кўршапалак гўштида тайёрланган таомларни тановул қилишдан бошландими ?
Ижтимоий тармоқларда коронавируснинг тарқалиши, хитойлик ларни ресторанда кўршапалак ва шунга ўхшаш кемирувчилар гўштидан тайёрланган таомлар истеъмол қилаётган видеолари орқали  Вирус ва ёввойи ҳайвонлар ўртасидаги муносабатларга келсак, у ҳали ҳам мавжуд. Коронавирус, расмийларга кўра, ҳақиқатан ҳам денгиз маҳсулотлари бозорида пайдо бўлган, ёввойи ҳайвонларни гўштини чала пиширган ёки кемирувчилар инсонни тишлаб юқтирган бўлиши мумкин деган назария бор.
Бироқ, ижтимоий тармоқларда ҳалқни ваҳима қилиб айланаётган аксари видеолар, коронавирус билан боғлиқ эмас. Аҳамият берадиган бўлсак бу каби ёввойи жонзотлар Ҳитойда эмас, балки Палау Республикасида, Лаосда, Tаиландда истеъмол қилинади. Тўғри Ҳитойда истеъмол қилиниши мумкин, лекин бу қадар сурункали эмас.         Тарихга назар солсак, авваллари Италиянинг баъзи минтақаларида ҳам бу каби жонзотларни доимо тановул қилишган.овқатланишган. 
Aвгусто Tоска ва Бенедетто Лантанинг "Сут эмизувчилар: оддий, ҳашаротлар, кўршапалаклар. Италиянинг фаунаси" китобида айтилишича, Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг, Вицена провинциясида Костостза қишлоғи яқинидаги ғорлар бўшаб қолган, чунки маҳаллий аҳоли барча кўршапалакларни еб тугатишган.
Коронавирусни юқтириб олиш жуда тез ва осонми ?
Ижтимоий тармоқларда тўхтовсиз айланаётган асосий қўрқувлардан бири коронавирусни жуда тез юқтириб олиши мумкинлиги. Aйниқса, хозирда кўчада бошқа миллат вакиллари хитойлик фуқароларни кўрсалар кўчада бир чақирим нарида юришни бошлаяптилар. 
Coronaviridae
Mутахассисларнинг фикрича: Вирус одамдан одамга фақат "тесный контакт"да юқади (жуда яқин ҳолатда юқиши мумкин) ҳаво томчи йўли орқали юқади. Масалан: Агар шифокор оғиздан-оғизга сунъий нафас берса, касал киши бировни қучоқласа, бўса олса, одамга қараб аксирса, йўталса юқади. Тарқалишини ҳисобга оладиган бўлсак, Ҳитойда Коронавирус ҳавфлийлиги бўйича аввалги тарқалган Чўчқа гриппидан пастроқ ва кучсизроқ. Статистиканига таянсак аҳоли сонига, маълумот бўйича касалланганлар ичида 213 бемор ҳалок бўлган. Касалланганлар ичидс ҳалок бўлганлар сони хозирча, ўртача 3% ни ташкил қиляпти. SARS (ўткир респиратор синдром) ва Эболада бу кўрсаткич 10% дан юқори бўлган

Aбдукодир Саттаров, [06.02.20 06:28]
. Агар Ҳитой аҳолиси сонига оладиган бўлсак 0.0010%, агар умумий аҳоли сонига олинса 0.00019% ни ташкил қиляпти. Бу паст кўрсаткич. Қолаверса Ҳалқ Коронавирусдан хавфлироқ касалликларни бошдан кечирган. 

Коронавирус пайдо бўлиши, Ҳитойларни уйғурларга қилган зулми учун Оллоҳ жазосими ? 
Ижтимоий тармоқларда айтилишича, Хитойда оммавий коронавирус касаллиги уйғурларни зулм қилиш сиёсати учун Оллоҳнинг жазосидир. Бу баҳсли бўлиши мумкинми. Бунга жавобан Қирғизистон Республикасида фаолият юритаётган "Mедина Онлайн" Aкадемиясининг директори Aбдул-Басит Mикушкин ҳам жуда чиройли қилиб жавоб берган.
Хитойда тарқалган вирусга нисбатан берилаётган диний контекст ҳам авж оляпти. Ҳитой ҳукуматининг сўнгги йилларда уйғур мусулмонларига нисбатан зулми туфайли Аллоҳ уларга жазо бераяпти деб фикрлайдиганлар кам эмас. Тўғрисини айтсам Коронавирусдан айбсизлар, баъзи мусулмонлар, қолаверса Ҳитойларгина эмас, бошқа мамлакат фуқаролари ҳам касалланганлиги айтилмоқда. 
Албатта, инсонларга зулм қилиш гуноҳ, Хитой ҳукумати жирканч ишлари учун жавобгар, мен ҳам уларни қилган ишини қоралайман. Лекин Аллоҳ ҳар нарсага қодир ва айнан мана бу воқеаларнинг ҳикматига инсон ўз ақли, мантиғи, хулосаларидан келиб чиқиб баҳо бериши яхши эмас. Биз фақат ҳар нарсада, бир хикмат борлигини биламиз холос, бу мусибатлар эса фақатгина Аллоҳнинг ўзига аёндир. Агар пайғамбаримиз  Мухаммад (с.а.в) тирик бўлганида эди, бизларга айтган бўлар эди, чунки У зот инсониятга Аллоҳнинг охирги пайғамбари ва унинг элчиси этиб юборилган эди.
Коронавирус пайдо бўлишига сабаб, Ҳитойлар муқаддас Қуръони Карим китобини канализацияга ташлаганими ?
Ижтимоий тармоқларда Хитойдаги канализациядан Қуръони Карим китоби нусхалари топилгани ҳақида расмлар интернетни айланиб юрибти. Коронавирусни ҳам пайдо бўлишида сабаб қилиб кўрсатиляпти.
Хозир ҳамма нигоҳ Коронавирусда эканлиги учун бутун интернет, ютуб каналлар, ОАВ инсонларни жалб қилиш, қизиқтириш, ҳалқ лрасида ваҳима уйғотиш мақсалида асосланмаган, ўринсиз материалларни тарқатмоқдалар. Факт бўйича оладиган бўлсак: Ўша канализациядан чиқган Қуръони Карим китоби нусхалари фейк бўлиб чиқди. Бу материаллар икки ҳалқ орасида Хитойларга бўлган нафратни уйғотиш учун тарқатилган десам адашмайман. Турли манбаларда Хитой, Сурия, Хиндистон канализациясида топилди деб но тўғри хабарлар тарқатилиш чоғида, аслида бу расм 2013 йилда Саудия Арабистонининг Тоиф вилоятининг, Сал-Салама тумани канализациясида топилгани маълум бўлди. Тугади !

Гап сўнгида сизларга тавсия қиладиган оддий, соддагина бешта маслаҳат.

Биринчидан: Хайпга берилиб, ваҳима қилманглар. Шов-шув кўтарманглар.
Иккинчидан: Ҳар қандай маълумотни тўлиқ ўрганмасдан туриб серьёзно қабул қивоманглар.      
Учинчидан: Билиб-билмасдан Ижтимоий тармоқларда айланаётган ёлғон, фейк материалларни тарқатманглар. Бекордан-бекор бизни содда ҳалқимиз орасида ваҳима кўтариб, катта резонанс келтириб чиқарганиз қолади.     
Тўртинчидан: Касаллик, ёмон иллат. Коронавирус Хитойда бўлса ҳам, ўзингизни қиш фасли совуғидан эҳтиёт бўлиб, мавсумий кийиниб юринг. Ҳар қандай Вирусли инфекцияни олдини олинг. 
Ва ниҳоят бешинчидан: Банан олаверинг, зиёни йўқ. Сотувчиларни ҳам тирикчилиги, бола-чақаси бор. Қолаверса хозир нархи анча тушиб қолди 😃

Эътиборингиз учун раҳмат !


Комментариев нет:

Отправить комментарий