ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 5 февраля 2020 г.

АБДУЛЛА ОРИПОВ Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири ВАТАН

АБДУЛЛА ОРИПОВ
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
ВАТАН
Агар дўстлар эрур содиқ бир-бирин қийратиб бўлмас,
Агар қилғил неча фитна аларни айратиб бўлмас.
Демишлар: мору қушни бир қафасда асратиб бўлмас,
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.

Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.
Ватан деб мен баён қилдим, аё дўстлар, мухаммасни,
Ватанни ким улуғ билди, азиз билдим мен у касни.
Ватан деб жўш урур эрса кўтаргум бошима ҳасни, 
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.

Надомат бирла боқғайман ватансизларга ҳар доим,

Эгиб бошини зор йиғлар, агарчи давлати қойим,
Фақир бўлсам-да бор юртим – тожу тахтим, борар жойим.
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.

Боболар кечмишин ҳаргиз фаромуш айламанг, дўстлар,

Хақиқат тонги отганда ани туш айламанг, дўстлар,
Агар ким эътиқодсиздур, ани хуш айламанг, дўстлар,
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.

Диёрим Ўзбекистондур, ки андин ифтихорим бор,

Демакким, ҳур адолатлиғ, давлати барқарорим бор,
Онамдек меҳрибон, мунис Ватан бор, ғамгузорим бор,
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.

Ватан, сен ҳур, йўлинг шонли, қадамни ташлагин шахдам,

Фахр-ла боқғай Абдулло, кўзида шодлигидан нам
Паноҳингни тилаб Ҳақдин дилида илтижо ҳар дам,
Ватандан айри кўнгилни билингки, яйратиб бўлмас.
Баайни банди булбулни чамансиз сайратиб бўлмас.👉🏻🌷сайтда   www.malhamuz.blogspot.com        
телеграмда 👉   @malhamuz  ёки   онлайн  телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz.👉🏻Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!👉Cоғлиғингиз учун  севимли канал🌸Сизлар билан доим биргамиз  🌷Дўстларингиз билан бўлишинг 🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.💕 Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)
Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ🤲💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз Бизни кузатиб боринг!!!  👉🏻🌷сайтда   www.malhamuz.blogspot.com        
телеграмда 👉   @malhamuz  ёки   онлайн  телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий