ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 4 февраля 2020 г.

ССВ вакили: Қисқа вақт ичида табибларга лицензия бериш йўлга қўйилади


ССВ вакили: Қисқа вақт ичида табибларга лицензия бериш йўлга қўйилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсга ишлаш учун рухсат бериш тартиби ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов Табобат академиясининг 2020йил 28 январь ойдадаги
конференциясида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда DARYO.UZ сайти


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Табобат академияси ҳамкорлигида табиблар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган конференция ўтказилди.

Конференцияда маъруза қилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқуловнинг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқ табобатини тартибга солиш бўйича алоҳида қарорида табиблик фаолиятини тартибга солиш бўйича кўрсатмалар берилган.

Қарорда биринчи навбатда халқ табобати вакилларининг ишлашини тартибга солиш учун норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш кўрсатилган. Чунки шу кунгача халқ табобати билан шуғулланадиган шахслар, яъни табибларнинг фаолиятини тартибга соладиган бирорта норматив ҳужжат йўқ эди. Шунингдек, қарорда халқ табобати билан шуғулланувчилар фаолиятини тартибга солишга доир бир нечта норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ҳам назарда тутилган. Яъни табиб иш олиб борадиган хонадан тортиб, уларнинг малакасигача бўлган жараён ҳам тартибга солинади. Шу билан бирга, улар фойдаланадиган асбоб-ускуналарни ишлатишга рухсат бериш тартиби ишлаб чиқилади.

Президент қарорида тиббий маълумотга эга бўлмаган табибларга ишлашга рухсат берувчи — лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Бугунги кунда кимлардир халқ табобати билан фаолият юритадими, деган савол туғилса, ҳа, юритади. Бизда давлат тиббиёт ташкилотларида халқ табобати усуллари қўлланилади. Шунингдек, 500 дан ортиқ хусусий тиббиёт муассасалари ҳам шу фаолият билан шуғулланади. Лекин тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар билан боғлиқ масала асосий муаммо ҳисобланар эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсга ишлаш учун рухсат бериш тартиби ишлаб чиқилди. Бу ҳужжатни ишлаб чиқиш осон бўлмади. Сабаби, «қандай қилиб тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсга соғлиғимизни ишониб топширамиз, ахир буни бугунги ривожланган замонда ҳазм қилиш қийин» каби танқидий саволлар ҳам ўртага ташланди. Қарши бўлганлар ҳам, қўллаб-қувватлаганлар ҳам бўлди. Таклифларни тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда бир тўхтамга келиниб, норматив ҳужжат ишлаб чиқилди. Вазирлар Маҳкамаси қарори даражасида ишлаб чиқилган низомда табобат билан шуғулланувчи шахсларга қай тартибда рухсат бериш шартлари назарда тутилган. Ҳозирда ушбу ҳужжат Адлия вазирлигига киритилиш арафасида турибди.

Айтиб ўтиш жоизки, оддий инфекция билан ишлаш талабини бажара олмаган табиб юқумли касалликнинг тарқалишига сабаб бўлади. Табибнинг олдига хизмати арзонлиги учун одам кўп келиши мумкин ёки халқимиз табибга ишонувчан. Табибларга ишлаш учун қонуний рухсат берадиган бўлсак, табиблар биринчи навбатда юқумли, оғир ёки хуруж қилиб турган касалликларни вақти келганда замонавий тиббиёт орқали даволашни тавсия этишлари керак. Шунинг учун ҳам табибларга қўйиладиган талаблар бор. Назаримда, қисқа вақт ичида тиббий маълумотга эга бўлмаган шахсларга лицензия бериш тартиби йўлга қўйилади.

Шуни унутмаслик керакки, табиб билан замонавий тиббиёт ходимларинг жавобгарлик даражаси тенг. Яъни тиббиёт ходими қандай тартибда жавобгар бўлса, табиблар ҳам шундай масъул бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида махсус комиссия ташкил қилинади. Комиссия табибларни маълум босқичларда ўрганиб, текшириб кўради. Шундан сўнг уларга тиббиётдан қай даражада маълумотга эга эканлиги ҳақида хулоса берилади. Шундан кейин табиблар умумий тартибда —хусусий тиббиёт муассасалари каби фаолият учун лицензия олишга мурожаат қилади.

Фарҳод Раҳимқулов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш ва аккредитация бошқармаси бошлиғи

Ўзбекистон табобат академияси раиси, профессор Иброҳимжон Асқаровнинг айтишича, Академия қошида табибларни қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган.

Malham Uz, [05.02.20 06:20]
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан ҳамкорликда алоҳида дастурлар ишлаб чиқдик. Табиблар орасидан ҳақиқийларини саралаб олган ҳолда уларни қайта ўқитиб, бугунги кун талабларига мослаштирамиз. Ана ундан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлигида тузилган махсус комиссия орқали лицензия бериш масалаларини режалаштирганмиз.

Табиблар ўз фаолиятида фойдаланиши учун «Табобат қомуси» номли фундаментал китобни яратдик. Китобда қайд этилган — Ўзбекистонда ўсадиган ўсимликлар ёрдамида янги дорилар яратиш бўйича ишлар амалга ошириляпти. Бу дори воситалари экологик тоза, организм учун зарарсиз ва бу дори воситаларидан фойдаланиш иқтисодий самарадор ҳамда сифатли эканлиги билан ажралиб туради. Биз табибларимизни мана шу йўналишда қайта тайёрлашга бел боғлаганмиз».

Иброҳимжон Асқаров, Ўзбекистон тиббий-илмий фаолият билан шуғулланувчилар табобат академияси раиси, профессор

Конференция ишида олимлар ва табиблар мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларини ҳал қилишга доир таклифлар билан чиқди. Жумладан, иштирокчилар томонидан табиблар малакасини жаҳон талабларига мос равишда ошириб бориш ўртага ташланди. Бунга жавобан Табобат академияси раиси Иброҳимжон Асқаров бир гуруҳ табибларнинг Бирлашган Араб Амирликларига малака ошириш учун юборилишини маълум қилди.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Академиянинг 300 нафар аъзоси бор. Уларнинг 40 фоизини врачлар — фан докторлари, профессорлар ва тажрибали табиблар ташкил этади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий