ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 5 февраля 2020 г.

🏻2016 йил Нобел мукофоти совриндори рўза тутиш фойдали эканлигини исботлади


🏻2016 йил Нобел мукофоти совриндори рўза тутиш фойдали эканлигини исботлади

Ёсинори Осуми
Япониялик ҳужайра биологияси бўйича мутахассис Ёсинори Осуми физиология ва тиббиёт соҳасида Нобел мукофоти совринига сазовор бўлди.
Нобел мукофоти совриндорларини тақдирлаш хафтаси
бошланди. Ушбу хафта давомида энг шарафли илмий мукофотлар тарқатилади ва тиббиёт, физиология, физика ва кимё соҳаларидаги ғолиблар эълон қилинади.

Тиббиёт ва физиология соҳасидаги ғолиб номи кеча, 2016 йилнинг 3 октябр куни эълон қилинди. Бу инсон Токио Технология университетидан ҳужайра биологияси бўйича мутахассис Ёсинори Осуми (Yoshinori Ohsumi) бўлди. У “Аутофагия механизмларини кашф қилгани учун” мукофотга сазовор деб топилди.

Нобел қўмитасининг матбуот ахборотномасида шундай дейилади:

“Осумининг кашфиёти бизнинг тушунчамиздаги ҳужайранинг қандай қилиб ўз таркибини қайта ишлашини янги парадигмага олиб келди. Унинг кашфиёти очликка мослашиш ва инфекцияга жавоб бериш каби кўплаб физиологик жараёнлар учун аутофагиянинг асосий аҳамиятга эга эканлигини тушунишга йўл очди.

Аутофагия – бу ҳужайранинг кераксиз қисмлари, унда йиғилиб қолган турли “ахлат”ларнинг қайта тикланиш ва қайта ишланиш жараёнидир. Жараёнга берилган ном термини, икки грекча сўздан ташкил топган ва биргаликда “ўз-ўзини ейиш” деган маънони англатади”.

Аутофагия механизми
Ушбу феноменнинг мавжудлигини олимлар ҳали 60-йиллардаёқ аниқлашган эди. Лекин улар механизм ўзликларини тушуниб етишмаган эдилар. 90-йилларда бу ишни Осуми амалга оширди. Ўз тадқиқотларини ўтказиш натижасида у яна аутофагияга жавоб берувчи генларни ҳам аниқлади. Ва мана деярли чорак аср ўтиб мукофот ўз қаҳрамонини топди, ҳамда Осуми Нобел мукофотига якка ўзи лойиқ деб топилган тарихдаги 39-олим бўлди.

Аутофагия тирик организмларнинг ажралмас қисмидир, жумладан бизнинг ҳам. Унинг шарофати билан ҳужайралар кераксиз қисмлардан халос бўлади, организс эса умуман – кераксиз ҳужайралардан.

Табиат эҳтиёткор тарзда ҳужайраларни ортиқча ёки зарарли кўринган нарсаларни ҳазм қилиш каби шунчалик ажойиб ва фойдали хусусият билан таъминлаган. Улар деярли биз каби ҳаракат қилади, фақат автоматик равишда. “Ахлат”ни махсус халталарга – аутофагосомаларга жойлашади. Кейин контейнерга – лизосомаларга ўтказадилар. У ерда ҳар хил нарсалар вайрон этилиб, ҳазм қилинади. Қайта ишлаш маҳсулотлари эса – ҳужайраларни озиқлантириш учун ёқилғи ишлаб чиқаришга юборилади. Шулардан ҳужайраларни янгилаш учун ишлатиладиган янги қурилиш блоклари ҳам тайёрланади.

Фагосоманинг юзага келиши
Аутофагия ёрдамида ҳужайралар юзага келган токсинлар ва инфекциялардан тозаланади.

Аутофагия организм стресс остида бўлса жадал равишда ишлай бошлайди. Масалан, очиқганда. Бу ҳолатда ҳужайра ички манбалар ҳисобига – ҳар хил тўпланиб қолган ахлатлардан энергия ишлаб чиқара бошлайди. Шунингдек касаллик келтириб чиқарувчи бактериялардан ҳам.

Мукофот совриндорининг кашфиёти шунга гувоҳлик берадики: очиқиш, ва баъзан рўза тутиш фойдали – организм ҳақиқатдан ҳам тозаланади. Бу Нобел қўмитаси томонидан тасдиқланган.

Осумининг ҳамкасбларининг айтишларича, аутофагия танани эрта қаришдан асрайди. Шунингдек, организмдан нуқсонли оқсилларни ва шикастланган ҳужайра ичидаги элементларни чиқариб, уларни яхши ҳолатда сақлаш, янги ҳужайралар яратиш ҳисобига ҳаттоки ёшартиради ҳам.

Фагосома ва лизосоманинг бирикиши
Аутофагия жараёнидаги бузилишлар эса Паркинсон, диабет ва ҳаттоки саратон касаллигига олиб келиши мумкин. Буни тушунган ҳолда шифокорлар бузилишларни тўғирловчи ва умуман даволовчи янги дорилар ишлаб чиқара бошладилар.

Аммо… Энди профилактика мақсадида баъзан организмни, эндиликда аниқланишича шифоловчи стрессга солиб, рўза тутиб туриш керак экан.

Malham Uz, [06.02.20 07:45]
Ёсинори Осуми 1945 йилда туғилган. Ўзининг 8 миллион швед крони, 950 мингдан ортиқ АҚШ доллари миқдоридаги мукофотини у бошқа совриндор олимлар билан биргаликда 10 декабр куни Стокголмда олади.@malhamuz  каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг!  Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.
Яқинларингизга ҳам улашинг. каналига қуйидаги хаволалар орқали аъзо бўлинг:👇🏻
сайтда www.malhamuz.blogspot.com     
🌹 телеграмда 👉   @malhamuz     ёки онлайн телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий