ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 4 февраля 2020 г.

🌷🥀🙏 ҚАРЗ.

 ҚАРЗ.
Бир жойда мусибат бўлиб,
Бир одамнинг жони узилди.
Жанноза намозга айтилиб,
Жудаям кўп одам йиғилди.
Имом йиғин олдига ўтиб,
Қарзини сўради майитнинг.
Бир одам шарт ўрнидан туриб,
Деди: Ўн минг ҳақим бор менинг.
Имом деди: ким қарзин узар,
Борми ўғли тўлар, тўлолмас.
Дедилар: Бор ҳали ёш улар,
Бунча пулни сира узолмас.
Жим сукутда ака-укалар,
Қариндошлар бор, мурувват йўқ.
Оз пулмас ахир ўн минг доллар,
“Мен тўлайман” деган бир мард йўқ.
Одамлар анча кутиб қолишди,
Чарчадилар аёқда туриб.
Ногоҳ улар гувоҳ бўлишди,
Отилиб чиққан аёлни кўриб.
Аёл деди: бори овозда,
-Мен тўлайман сизларсиз гувоҳ.
Эрим олган орзу хавасда.
Мақсадига етмади бироқ,
Тўрт ўғил болам бор менинг.
Уларни сал катта қилайин,
Пулга ҳеч куймайсиз ишонинг.
Хато қилмай борин тўлайин,
Қарз узишга сарф этай борим.
Рози қилмай топмайин ором,
Мен ўлсам узар ўғилларим.
Йўқса, берган сутларим харом,
Йиғилганлар кўзларида нам.
Тахаин ўқир шу мард аёлган,
Чидолмасдан қарз берган одам,
Шундай деди йиғилганларга.
Мен кечдим, бор берган пулимдан,
Сизлар гувоҳ, билиб қўйинглар.
Қарзи йўқдир майитни мендан,
Жанозани энди ўқинглар.
Шундан кейин майитга имом,
Жаноза намози ўқида.
Сайдулло ҳам кўзда ёш билан,
Ухламай шу шеърни тўқиди.
Ақлисса, қарз бўлманг бировдан,
Ўлсангиз жоназа ўқилмас.
Жон қарзингиз бўлса Оллоҳдано,
Ҳеч ким буни сира айб қилмас. С.Ортиқов🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг👉🏻Бошқаларга ҳам юборинг! Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!👉Cоғлиғингиз учун  севимли канал🌸Сизлар билан доим биргамиз  🌷Дўстларингиз билан бўлишинг 🙏🏼💞 Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.💕 Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60)
Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ🤲💕 Биз билан бирга қолинг афсусланмайсиз Бизни кузатиб боринг!!!  👉🏻🌷сайтда   www.malhamuz.blogspot.com        
телеграмда 👉   @malhamuz  ёки   онлайн  телеграмда 🌷🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий