Касалликка қарши дорисиз курашишни ўрганинг!
🤧Шамоллаш ва гриппни бартараф этишда фақат дорига таяниб қолиш яхши эмас. Чунки дорилар танани турли касалликларга чидамсиз қилиб қўяди. Шундай экан, сизга дорисиз қандай даволаниш мумкинлиги ҳақида тавсиялар
берамиз.
❗️Грипп ва шамоллашга қарши энг яхши восита, бу — исириқ. Исириқ грипп вирусларини тез қириб ташлайди.
❗️2 та беҳини данакли қисмидан тозалаб, 8 қисмга бўлинг. Қизиган товага 50 г сариёғни майдалаб, беҳилар билан бирга солинг. Ярим соатлардан сўнг беҳи сариёғни шимиб олади. Бир ош қошиқ шакар сепиб, аралаштиринг. Кейин озгина қаймоқ қўшиб, шамоллаган, йўталаётган оила аъзоларингизга беринг.
❗️Беҳининг данакли қисми устига 500 мл сув қуйинг. Сўнг паст оловда қайнатинг. Тахминан 10 дақиқадан кейин у бир оз қуюлади. Таъбга кўра озроқ шакар қўшинг. Унутманг, Абу Али Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”да йўталга энг яхши даво сифатида айнан мана шу қайнатма тавсия этилган.
❗️Беҳининг ичини ўйиб, думба ёғи солинг-да, буғда пиширинг. У томоқни юмшатиб, йўтални йўқотади. Балғам кўчишини ҳам осонлаштиради.
❗️Шамоллаган пайтда пиёз, саримсоқпиёз ейиш жуда фойдали. Яна асалли, лимонли, малинали чойларни ичиш ҳам энг яхши даво саналади.
❗️Агар сизни балғам ва томоқ хириллаши безовта қилаётган бўлса, карам шарбатига шакар қўшиб, 1 чой қошиқдан кунига бир неча маҳал ичинг.
❗️Яна карам шарбатини қайнатиб, озгина асал қўшиб истеъмол қилсангиз, шамоллашни аритади.
❗️Шолғом шарбати ҳам йўталга яхши даво бўлади. Бунинг учун янги шолғом шарбатини 1 ош қошиқдан кунига 3-4 марта ичиш тавсия қилинади.
Саҳифадаги тавсиялар зарарли бўлмаса-да, ҳар бир инсон организмининг ўзига хослигини инобатга олиб, шифокори билан маслаҳатлашган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқ агар шифокориз инсофли булса тугрсини айтади сизга мумкин ёки дори ичасиз , фирмани дорсини, бу албатда « куштирнок» ичидагиларга аталган.
Дорига хеч качон суяниб колманг. Кейинчалик Хасса таёкка айланади, дорисиз хаётингизни тасаввур кила ололмайдигон даражага тушиб хам колманг’хамма нарсани миёринни билинг!...📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞
Комментариев нет:
Отправить комментарий