УЛУҒ ШОИРГА ЭҲТИРОМ
Улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг таваллуд куни Андижонда ҳам кенг нишонланди. Шоир номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғида унинг муҳташам ҳайкали пойига кенг жамоатчилик вакиллари томонидан қўйилди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов улуғ шоир Алишер Навоийнинг бой ижодий-илмий мероси, бетакрор шахси, инсоният олдидаги
улкан хизматлари ҳақида сўзлаб, барчани адабиёт байрами билан табриклади.
Шундан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб Қамчибек Кенжа, филолог олим Баҳодир Раҳмонов сўзга чиқдилар. Андижон давлат университети талабалари, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчилари шоир ғазалларидан ифодали ўқидилар.
Вилоят мусиқали драма театри томонидан тайёрланган саҳна кўринишида Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро сиймолари гавдалантирилди.
Тадбирнинг иккинчи қисми Андижон давлат университетида “Назм ва наво” кечаси тарзида давом этди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршида Ваҳобжон қизи сўзга чиқиб, халқимизнинг чинакам ифтихори саналмиш Навоий даҳоси олдидаги ворислик бурчи ҳақида фикр юритди. Вилоят маданият ишлари бошқармаси, намунавий мақомчилар ансамбли санъаткорлари шоир ғазаллари билан куйланувчи қўшиқларни ижро этдилар. Раққоса қизларнинг дилрабо рақслари даврага файз киритди. Андижон давлат университети талабалари шоир ғазалларининг турли халқлар тилларига қилинган таржималаридан ифодали ўқидилар.
Тадбир сўнгида “Шарқ юлдузи” журналининг Андижон вилоятига бағишланиб чоп этилган сонидан байрам қатнашчиларига тарқатилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими 📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:
Отправить комментарий