ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 13 февраля 2019 г.

Шифобахш асални кунига тановул қилишнинг 6 фойдаси


Шифобахш асални кунига тановул қилишнинг 6 фойдаси
Асал қадим замонлардан инсон танаси учун энг фойдали маҳсулотлардан бири ҳисобланган. Таркибида зарурий ферментларнинг юқори миқдори ва табиий асалнинг қаришни секинлаштириш қобилияти, шифобахш хусусиятлари уни супертаом сифатида қадрланишига асос бўлган. Ҳозирда, бизлар аждодларимиз риоя қилган табиий
овқатланиш қоидаларини тиклашга уринмоқдамиз. Шундай экан, ҳар куни асал (албатта табиийсини) истеъмол қилишни кундалик ҳаётингизга жорий қила олсангиз, қандай ижобий натижаларга эришиш мумкинлиги борасида маълумотларни тақдим этамиз. 

Терингиз тозаланади. Асал табиий антиоксидант ҳисоблангани боис, тананинг ортиқча токсинлардан холи бўлишига ёрдам беради. У ўзининг антибактериал хусусиятларига кўра, терингизни софлаштиради ва тиниқлаштиради. 

Вазн ташлашни истаганлар ҳам асал тановулини ҳаётларига татбиқ этишлари мумкин. Асалдаги шакар, биз истеъмол қилувчи оқ шакар ёки қанддан фарқ қилади. Шундай экан, шоколад ёки ширин газли ичимликлар ўрнига асал ейишга ўрганинг. Натижасини тезда пайқайсиз. 

Қон таркибидаги шакар миқдорини камайтиради. Асал ҳақиқатан ҳам катта миқдорда шакарга эга. Аммо фруктоза ва глюкозанинг ажойиб мутаносиблиги сабабли, инсон танаси қондаги шакар миқдорини мустақил равишда бошқара олади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бунга қўшимча равишда, танадаги холестерин миқдори камаяди. 

Асалдаги флавоноидлар (инсон танасига таом таркибида тушиб, кўплаб ферментлар фаоллигига ижобий таъсир кўрсатади, шу сабабли халқ ва расмий табобатда кенг қўлланилади) ва антиоксидантлар юрак-қон-томир касалликларининг олдини олишга ёрдам беради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, асал холестериннинг оксидланиш жараёнини секинлаштиради, шу билан инсультга учраш эҳтимолини жиддий равишда камайтиради. 

Асални илиқ сувга аралаштириб истеъмол қилиш овқат ҳазм қилиш тизимидаги токсинлар ва зарарли чиқиндиларни ювишнинг энг самарали усулидир. Бу эса уй шароитида танани тозалашнинг энг арзон ва оддий йўлидир. 


Асал инсон иммунтизимига ажойиб таъсир кўрсатиши билан ҳам ўзига хосдир. Асосийси, бунда сиз соф, органик (табиий), витамин ва минераллар, ферментларга бой асални харид қилинг. У сизни кўплаб салбий бактериялардан асрашига кафолат берамиз

АСАЛ – ШИФО МАНБАИ


Асалда озуқалик хусусияти жуда кўп. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам асални яхши кўриб тановул қилардилар ва аҳён-аҳёнда ундан касалликка муолажа сифатида фойдаланардилар.

Қуръони Каримда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Асаларидан турли рангдаги суюқлик чиқади, унда кишилар учун шифо бор. Албатта бунда тафаккур қилувчилар учун оят-аломатлар бордир.”(“Наҳл” сураси, 94-оят).

Набий алайҳиссалом айтадилар: “Сизлар икки нарса – Қуръон ва асал билан даволанишни лозим тутинг”.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даволаниш учун асалдан фойдаланиб, уни қорин дам бўлишига шифо бўлиши хусусида айтган хитоблари “Саҳиҳайн”да зикр этилган. Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, амакимнинг қорни оғриб қолди, – деди. Набий алайҳиссалом унга асал ичиришни буюрдилар. У бироздан кейин келиб: “Амакимга асал таъсир қилмади”, деди. Сўнг яна асал ичиришни буюрдилар. Учинчи ёки тўртинчи марта яна қайтиб келгандан сўнг, Набий алайҳиссалом: “Аллоҳ рост сўзлаган, амакингнинг қорни алдаган”, дедилар”, дейилган.

Асалнинг фойдаси жуда кўп бўлиб, қариялар ва балғам касали билан касалланган беморларга ҳамда мижози совуқ ва намлиги ошган кишиларга шифодир.

Асал табиатан енгил озуқа ҳисобланиб, маъжун (доривор қоришма) қувватни яхши сақлай олиш учун унга қўшилади. Жигар ва кўкракни тозалайди, ва бавл йўлини яхшилайди, йўтални йўқотади. Агар уни атиргул нектари билан қўшиб ичилса, ҳар қандай заҳарга зидди заҳар бўлади.

Асал вафот этган одамнинг танасини ўз холида узоқ сақлаш хусусиятига эга. Шу туфайли “ишончли сақловчи” номини олган. Аёлларимизга яна бир фойдали томонлари шундаки, сочнинг узун ва бақувват бўлишига хизмат қилади. Агар асални кўзга суртилса, кўриш зеҳнини оширади, агар уни тишга суртилса, тишни оқартиради. Ва яна шунингдек, томир йўлларини очади. Агар асални оч қоринга истеъмол қилинса, балғамни кетказади. Яна шуни таъкидлаш лозимки, асал озиқ-овқат билан озуқа, дори-дармонлар билан дори, ичимликлар билан ичимлик, ширинликлар билан ширинлик ҳисобланади. Демак, инсон учун асалга ўхшаган ва ундан афзал ёки унга фойдалироқ бошқа озуқа ва неъмат яратилмаган. Ўтмишдаги уламоларимизнинг китобларида асални алоҳида зикр этиб, фойдали хусусиятларини айтиб ўтганлар. Набий алайҳиссалом асални оч қоринга сув билан қўшиб ичишни амр қилганлар. Ибн Можанинг “Сунан” асарида Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда бундай марҳамат қилинади: “Ким ҳар ойда уч кун нонуштага асалдан истеъмол қилса, унга катта бало (касаллик) етмайди”, дейилган. Бундан ташқари, Набий алайҳиссалом томонларидан асални истеъмол қилишни такрор буюришларида ўзига хос тиббий муолажа услуби мавжуд бўлиб, бу асалнинг муайян миқдорда истеъмол қилишни ва касал холатига қараб қанча қабул қилиниши лозимлигини кўрсатади. Агар асални кам миқдорда қабул қилинса, касалдан тўлиғ фориғ бўлмаслиги, агар кўп миқдорда қабул қилинса бошқа бир зарарни келтириб чиқаришлиги мумкин.

Асалнинг шифолик хусусияти унинг фақатгина асал билан чекланибгина қолмайди. Баъзан касалликдан шифо топиш учун асаларига чақтириш ҳам катта фойда беради. Айниқса, ревматизм, артра ва юқори қон босими бор беморларни арига чақтириб даволаш замонавий тиббиётда аниқланган.

Қурони Каримда келган бир сура “асалари”, деб номланган бўлиб, асалари Аллоҳнинг мўжизалари қаторида зикр қилинган: “Раббингиз асаларига ваҳий (буйруқ) қилди: “Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингизга(сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз. Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат(асал)чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун белгилар бордур”. (Наҳл сураси: 67-68 оятлар)


Комментариев нет:

Отправить комментарий