Abduqodir Sattarov,
ВАРИКОЗГА ҚАРШИ ЧОРАЛАР..
Дунё статистикасига кўра, Ер юзи аҳолисининг 15 фоизида вена қон томирлари кенгайиши, яъни варикоз номи билан таниш бўлган касаллик кузатилади. У айниқса аёллар ўртасида кўп учрайди. Туғруқни бошидан кечирган аёлларнинг қарийб 70 фоизида варикознинг кўринишлари мавжуд. Бу касаллик аста-секин ривожлангани учун бирламчи белгилар у қадар ташвишга солмайди. Бироқ ўз вақтида даволанилмаса, оқибати жиддий ҳолатларни
келтириб чиқариши ҳеч гап эмас.
Биласизми?
Аёлларда асосан оёқ (болдир), тўғри ичак ва чаноқ томирлари (жинсий аъзолар) кенгайиб, чўзилади ҳамда тугун ҳосил қилади. Асосан юза томирлари кенгайиб, аввалига майда капиляр қон томирларнинг ёрилиши юзага келиб, аста-секин улар сони ортиб боради. Ёрилган капиляр қон томирлар ўрнида баъзан оғриқлар кузатилади. Бироқ касаллик авж олиш палласига етгач, чўзилган қон томири яққол кўзга ташланади ва жиддий оғриқларни келтириб чиқаради.
Оёқ (болдир соҳаси)да...
Веноз клапанларининг етишмовчилиги, вена деворларининг туғма заифлиги, тана вазни ортиши (ўта семизлик), узоқ вақт бир хил кўринишдаги меҳнат билан шуғулланиш ва оёқ мушакларини узоқ вақт зўриқтириш (толиқиши) натижасида оёқларда варикоз кенгайиш юзага келади.
Белгилари. Бирламчи кўринишида майда капиляр қон томирларининг ёрилиши кузатилиб, вақти-вақти билан оғриқлар юзага келади. Касаллик авж олгач, кенгайган қон томир соҳаси юпқалашиб, санчиқли оғриқ, холсизланиш, оёқ болдирларининг шишиши кузатилади. Ёрилган қон томир ўрнида тўқ жигарранг ёки қўнғир доғлар пайдо бўлади.
Муолажа. Қон томир жарроҳи касалликнинг даражаси ва кўринишини аниқлаб, консерватив (маҳаллий), склеротерапия ва жарроҳлик амалиётидан бирини қўллашга кўрсатма беради.
Асоратлари. Касалликка беэътибор бўлиш тери яллиғланишлари, экзема, тромбофелит (жароҳатланган вена соҳасида тромблар ҳосил бўлиб, қон таъминланиши бузилади) каби ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.
Белгилари. Анал тешиги соҳасида қичишиш, баъзан оғриқ, жисмоний меҳнатдан сўнг бу сезгиларнинг зўрайиши касалликнинг илк белгиларидир. Шунингдек, ахлатнинг қон аралаш келиши, онал тешик атрофида ачишиш, санчиқли оғриқ, геморродиал тугунлар пайдо бўлиши варикоз касаллигининг яққол кўриниши саналади.
Муолажа. Ичакнинг ички тарафидаги вена варикоз кенгайишига консерватив муолажа усуллари қўлланилса, ташқи тарафдаги кенгайган варикоз венаси учун склеротерапия ҳамда жарроҳлик амалиётидан бири қўлланилади. Қолаверса, тўғри ичакда варикоз кенгайиши юзага келмаслиги ва муолажадан сўнг қайтарилмаслиги учун қабзиятга йўл қўймаслик, кўпроқ мева-сабзавотлардан истеъмол қилиш, ҳожатдан сўнг онал тешик соҳасини илиқ сувда чайиш каби ҳолатларга эътибор қаратиш тавсия этилади.
Асоратлари. Бирламчи белгилари юзага келиши билан даволанилмаса, сурункали кўринишга айланиши мумкин.
Тўғри ичакда...
Оддий қилиб айтганда, бавосил (геморрой) тўғри ичак ва орқа чиқарув йўли веналарининг варикоз кенгайиши касаллиги ҳисобланиб, ички ва ташқи тугунлар ҳосил бўлиши билан фарқланади. Ичакнинг ички тарафида ҳосил бўлиб, оғриқ берувчи кўриниши ички ҳолат бўлса, ташқи тарафга чиқиб қолган вена томири касалликнинг ташқи кўриниши дейилади. Мунтазам ич қотиши (қабзият), узоқ вақт ўтириб ишлаш, веналарнинг ўсма ёки ҳомилали бачадон билан босилиши натижасида тўғри ичакда қон димланиши ёки босим тушиши юз бериб, варикоз кенгайиш вужудга келади.
Бу муҳим!
Касалликнинг илк белгиларидан эътиборан, қуйидаги кўрсатмаларни ёдда сақланг:
иссиқ ванна, сауна, юқори ҳарорат таъсирида бўлиш мумкин эмас;
ўтирган ҳолатда оёқларни бир-бирига чалиштириш қон томирлар ҳаракатига тўсқинлик қилиб, касалликни зўрайтиради;
тор бичимли ич кийим, қаттиқ резинкали пайпоқ, баланд пошнали пойафзал кийиш тавсия этилмайди;
варикоз аломатларини сезсангиз, аччиқ дамланган чой ва қаҳва истеъмолини камайтиринг;
эрталаб 10 дақиқалик бадантарбия машқлари қон айланишини яхшилаб, мушаклар мустаҳкамлиги учун фойдали;
профилактика чоралари қаторида ҳар куни бир соат бўлса-да пиёда юришга одатланинг.
Гирудотерапия ёки игнали уқалаш. Қай бирининг фойдаси бор?
Одамлар орасида бу каби усуллар ёрдамида варикоз касаллигини даволаш мумкин, деган қараш мавжуд. Бироқ иккала муолажа ҳам кенгайган вена томирлари касалликларидан ташқари ҳолатларда қўлланилса, тўғри ҳисобланади. Бироқ вена қон томирларида қон димланиш ва босим даражасига учраган томирни бу каби усуллар билан даволаш тавсия этилмайди. Касалликдан мутлоқ тузалиш учун албатта малакали шифокорга кўриниб, муолажалардан кейин ҳам тартибли кўрикдан ўтишни канда қилманг!

Комментариев нет:
Отправить комментарий