Ҳомиладорликда ўқилиши тавсия этилган Қуръоний дуолар
Аллоҳ таоло аёл зотига инъом этган ҳомиланинг шаклланаётган даврида ота-оналарнинг масъулияти ҳақида жуда кўп тўхталиш мумкин. Ҳомиладорлик ота-онага улкан масъулиятларни юклайди, чунки бу даврда ҳар қандай салбий ишлар келажакда фарзанд учун ташвиш келтириши
мумкин. Шунинг учун, ота-она яхши ишларда, солиҳ амалларда бардавом бўлиб, гуноҳлардан тийилиши лозим.
Уламолар ҳомиладорлик вақтида бўлажак оналарга кўпроқ Қуръон ўқиш ва эшитишни тавсия этадилар. Каломуллоҳ қироат қилинганда она ва ундаги ҳомиланинг руҳий ва жисмоний саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган. Шу сабабли, Қуръонни кўпроқ ўқиб, Аллоҳ таолога илтижо қилиб, мурожаат қилинг.
Қуйида Қуръони каримдаги фарзанд-зурриёдлар учун дуо ўқилган ояти карималарни эслатамиз:
هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُ قَالَ رَبِّ هَبْ لِي مِنْ لَدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاءِ
(Ўқилиши: Ҳуналика даъа Закариййаа роббаҳу қола робби ҳабли мил ладунка зурриятан тоййибатан иннака самиъуд дуъа)
Ўша жойда Закариё Раббига илтижо қилиб, деди: «Раббим, менга (ҳам) ўз ҳузурингдан пок зурриёт ато эт! Дарҳақиқат, Сен дуони эшитувчидирсан».(Оли имрон, 38)
وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا
(Ўқилиши: Валлазина яқулуна Роббанаа ҳаб ланаа мин азваажина ва зурриятинаа қуррота аъйунив важъалнаа лил муттақиина имамаа.)
Улар:«Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!» – дейдиган кишилардир. (Фурқон, 74)
رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ
(Ўқилиши: Робби ҳаблии минассоолиҳийн.)
Эй, Раббим! Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ато этгин!» (Соффат, 100)

Комментариев нет:
Отправить комментарий