ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 18 октября 2018 г.

КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ ПАСАЙТИРУВЧИ САБАБЛАР

Abduqodir Sattarov,  
КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ ПАСАЙТИРУВЧИ САБАБЛАР
Тиббий ниқобларни тақиб юриш грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг олдини олиш билан ассоциацияланади. Нафас инфекциялари хаво-томчи йўли билан узатилишини хисобга олсак тиббий ниқоблар тўсиқ (барьер) вазифасини ўтайди ва касалланишни
олдини олади.     
Тиббий ниқоб кимларни химоя қилади?
Врачлар ва хамширалар ўзларининг нафас йўларида яшаётган бактерия ва вирусларни пациентларга юқтирмаслик учун тиббий ниқоблар тақиб юришади. Врачлар ўзлари оғриётган пайтида, тиббий муолажалар ва операция қилаётган пайтида стериллик талаб этиладиган холатларда тиббий ниқоблар тақиш зарур хисобланади. 
Гаплашганда, акса урганда, йўталганда ёки одатдаги сўзлашув пайтида нафас йўллари ва оғиз бўшлиғидаги микроорганизмлар сўлак билан ташқарига чиқарилади. Агар ниқоб таркибида сувни қайтарувчи материал бўлса тиббий ниқоблар персоналларни хам беморлардан ажралувчи биологик суюқликлардан химоя қилади. 

Ниқоб таққан персоналларнинг нафас аъзолари камроқ химояланади. Негаки ниқоблар юзга зич тегиб турмаганлиги учун унинг очиқ жойларидан ифлосланган заво нафас йўлларига ўтиши мумкин.   
Олимларнинг экспериментал усулда аниқлашича аэрозолларнинг ниқоб орқали ўтиши 34% ни ташкил этади. Гигиеник меёрлар бўйича бу кўрсаткич 22% дан ортмаслиги керак.

Максимал химояни таъминлаш учун ниқоблар юзни тўлалигича ва зич ёпиб туриши керак. Хозирги тиббий ниқоблар эса фақатгина бурун, оғиз ва жағ қисмини ёпиб турадиган яримниқоблар хиобланади. Шундай қилиб, ниқобларнинг асосий вазифаси нафас йўлларидан чиқаётган инфекцион агентларни ташқи мухитга тарқалишини ва бошқаларни зарарлантирмасликни олдини олиш хисобланади.   

Қачон ниқоблар фойдасиз?
Никобларнинг асосий камчилиги уларнинг кўзларни химоялай олмаслиги хисобланади. Грипп вируси кўзнинг шиллиқ қавати (клнъюктива)га тушганида у кўз ёш йўллари орқали бурун шиллиқ қаватига ўтиши ва яллиғланиш жараёни чақириши мумкинлиги илмий исботланган. 
Қўзғатувчиарнинг бир қисми бошқа йўллар орқали юқади. Масалан бемор инсон акса урса ёки йўталса, у атрофдаги буюмларни зарарлайди. Кейинча соғлом одам ушбу буюмлар билан контактда бўлса – кўзлари, бурни ёки оғзини ушласа инфекция юқтириши мумкин. Қўлларга мунтазам равишда совун ёки анисептик воситалар билан ишлов бериш касалланиш хавфини камайтиради. 

Қачон ниқоблар фойда беради?
Ниқобларни тақиб юриш профилактик чора-тадбирлар комплексига кирганда фойдали хисобланади. Американинг касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш маркази мутахассислари беморда инфекцион касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши биланоқ ниқоб тақиши кераклиги ва беморни алохида хонага ажратилиб қўйилиши (изоляцияланиши) кераклигини маслахат беради. Беморларни парваришлайдиган тиббий ишчилар ўзларини хавфсизлиги учун албатта стерил қўлқоплар, стерил халат кийиши ва имкон қадар химоя кузойнагини тақиши зарур хисобланади. 

Ниқобларнинг конкрет турлари учун уни қанча вақт мобайнида тақиб юриш мумкинлиги белгиланиб, одатда у 2 соатдан ортмайди. Узоқроқ вақт ниқобни тақиб юриш мумкин эмас. Шунингдек, ниқобни силжитиб, сигарет чекиш ва ичишга рухсат йўқ. Агар ниқоб намланса уни алмаштириш керак. Ниқобни алмаштиргач, кўлларни совун билан яхшилаб ювиш ёки спиртли антисептик эритма билан ишлов бериш керак.  

Хулоса.
Ниқоб тақиш касалликдан химояланишни ягона усули бўлиб қолмаслиги керак. Ниқоблар зарарланиш даражасини камайтирсада 100% лик химояни таъминлай ололмайди. Аммо вакцинация, қўллар гигиенасига эътибор қаратиш ва карантин чоралари инфекция тарқалишини сезиларли даражада камайтиради

Комментариев нет:

Отправить комментарий