ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 16 октября 2018 г.

узум ва унинг фойда зиёнлари

                             
  УЗУМ  ВА УНИНГ  ФОЙДА  ВА  ЗИЁНЛАРИ

 وَعِنَباً وَقَضْباً
 . Ва узум ва кўкларни ҳам. (Қуръони карим, Сура Абаса 28 ояти)
Қуруқ-совуқ эрур, узум мижози,               
Уруғи хам шундай, бунга бўл рози.
Хўл иссиғи бўлар, жуда яхшидир,
Оқи эса меваларнинг нақшидир.
Янгисидан еса топар дил хузур.             
Аллоҳ таборака ва таоло ўзининг ҳикмати ва қудрати ила
инсонни яратиб, уни Ўзи халқ этган бошқа барча жонзотлардан устувор этди, азизу мукаррам айлади ва ер юзида истиқомат қилиб, ҳаёти учун зарур бўлган барча нарсаларни ҳам халқ этди. Унга ер юзида ҳаёт асоси бўлган сувни осмондан қудрати ила нозил қилди ва у орқали ҳамма жонзот ва набототга ҳаёт берди. Аллоҳ таола "Наҳл" сурасининг 10-11 оятларида: "У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир". деб айтади.(қуръони каримдан)


   Узум–ток чирмашиб ўсадиган ва бўйи  30-40 м га борадиган кўп йиллик ўсимликдир. Ток зангининг пўстлоғи жигарранг тусда бўлиб узун-узун тилимлар холида поялардан ажралиб чиқади. Навдалари сарғиш ёки қизғиш  тусда бўғим-бўғим  бўлиб ўсади.
Барглари одатда 3 ёки 5 бўлакли, охида чуқур кесилган бандлидир. Гуллари майда, ўримсиз юмшоқ ёки қаттиқроқ бўладиган тўп гуллар ҳосил қилади. Мевалари сершира, шакли ранги ва катта-кичиклиги хар хил  меваларда 1тадан 7тагача уруғи бўлади.
Май-июнда гуллайди, мевалари июл-сентиябрда етилади. Узумниниг асосий мевалари, уруғлари ёш навда ва барглари фойдалидир. Меваси таркибида 20 % қанд ва 55 % сахароза, 90мг каротин,13мг никотин ва ошловчи моддалар хамда хар-ҳил гликозитлардан 2,5% атрофида органик (олма, мой) кислаталаридан, оқсалат ва салисалат кислата ва В.С,К1, витаминлар бор.
Меваларининг пўстлоғида ошловчи ва бўёқ моддалар 3,4 %гача бор. Уруғларида 20 % мой, 8% гача ошловчи моддалар–ванилин, олма кислатаси бор. Ток баргларида 2 % қанд, витамин “С”, шунингдек каротин каби моддалар бор. Бизнинг ўлкамизда узумнинг 70 га яқин тури мавжуддир. Мамлакатимизда 2000 (мингга) яқин узум нави бўлса шундан 400 га яқини жонажон Ўзбекистонимизда ўсади.


Хадис илмидан...
Бир бош узумдан бир бошоғини ажратиб, дона-дона емоқ одобдандир. Онамиз Ойша разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар; Пайғамбаримиз (с.а.в) узум бошини чап қўлларига олиб ва ўнг қўллари билан дона-дона узиб ер эдилар. Баъзан узумни икки донадан олишлик ҳам ривоят қилинган. «Тибби Набавий»да келтирилган «Пайғамбар алайҳиссалом Салмони Форсий разияллоҳу анҳу билан узум еб турганларида, дедилар «Эй, Салмон, ду-ду!» яъни , (узумни икки дона-икки донадан енг!). Пайғамбар (с.а.в)нинг кўп китобларда форсча сўзлаганларига шу ҳадис далил қилиб келтирилган.(хадисдан)

   Винабоп ва майизбоп узумнинг 30 га яқин тури етиштирилади. Унинг шифобахшлик хислатлари энг яхши ва фойдали мевалар сарасига киради. Озуқа ва қон пайдо қилишда унга тенг келадиган мақсулотлар ўртасида етакчи ўринни эгаллайди.

Ўзбекистон республикасида узумнинг жами 36 та нав ва 16 та шароббоп нави районлаштирилган. Буларга қуйидаги навлар киради:

 Хўраки навлар:

1.Андижон қораси   2.Гўзал қора   3.қора жанжал   4.Каттақўрғон (маска)   5.Александрия Мускати   6.Ўзбекистон Мускати  7.Нимранг (қирмиска)   8.Октябрский  9.Пушти паркати    10.Перлет  11.Султони (Жаус)   12.Китоби Сурхаки  13.Пушти тойфий (қизил тойфий) 14.қизил хурмони      15.Хусайни (оқ хусайни).

   Кишмишбоп навлар:

1.қора кишмиш (шивилғони)  2.Оқ кишмиш  3.Пушти кишмиш

4.ВИР кишмиши  5.Хширов кишмиши.

   Шароббоп навлар:

1.Алеатико  2.Баян ширей  3.Кульджинский  4.Магарач  5.Майский чёрнўй  6.Морастель 7.Пушти Мускат 8.Рислинг 9.Ркацители  10.Саперавий  11.Сояки 12.Тарнав  13.Тошкент 14.Хиндогни 15.Венгрия Мускати  16.қора пино

Узум мижозларни мутадилаштиради, қонни хайдайди, кўкрак ости ва ўпка аъзоларини  ёмон хилтлардан тозалайди. Баданни семиртиради, агар уни сўриб ичидаги сувини ютиб, пўстини ташлаб юборилса, буйракдаги чарвини кўпайтиради бироқ медаси хўл мижоз ва ёмон хилтлик кишиларга зарар қилади. Уларда ел пайдо қилади. Шу пайтда зира ва арпабадиён истемол қилса, зарари  бартараф бўлади. Борди-ю жигар ва талоқда тиқилма бўлса хам зиён қилади. Буйракка ҳам зарарли. Бундай холда петрушка уруғи ейилса кифоя. Шунингдек, ични юмшатади, унинг еган кишини чанқатади. Бундай ҳолда занжабил ва нордон норсалар тавсия қилинади. Агар узум еб устидан совуқ сув ичилса жуда зарарлидир. Хатто ичкетар ва истимага мубтало қилади. Янги узилган узум хазми оғир пўсти бир оз юмшаб тиришгандан кейин ейилса хазми осонлашади. Шунда ел ҳосил қилиши озаяди. Танага қувват бағишлайди, семиртиради, соғлом қонни кўпайтиради, ортиқча ва зарарли моддаларни пиширади, ични юмшатади. Нимжон беморлар ва тўшакдан янги турган ҳасталар ҳамда доимий совуқ иситима тутадиган кишиларга фойда қилади. Абу Али ибн Сино узум ва майизини ичак оғриқлари, буйрак ва қувуққа ишлатган бўлса, барги ва жингалакларини бош оғриғи, кўз шамоллашида, меъда-қулоқ касалликларини даволашда фойдаланган. Қуритилган барг шираси билан дизентерия, поя ва шоҳларининг кули билан тери касалликларини даволаган. Ҳалқ табобатида токнинг баргидан олган шираси кўзни равшанлаштирувчи, баргидан тайёрланган дамламалари бод ҳасталигини даволашда тавсия этилган.  Бундан ташқари баргининг дамламасидан тамоқ оғриганида чайишда ва тери жароҳатларини ювишда фойдаланилган. Узум майизи, айниқса, тоифи навининг майизи медъа, жигар, буйрак ва қувуққа  яхши шифо бўлади. Узум уруғидан ёғ олинади. Бу ёғ баданни бехад иситувчи, қуюқ моддаларни таҳлил қилувчи, шишларни қайтирувчи, терини юмшатувчи модда ҳисобланади. Узум уруғининг мижози иккинчи даражада совуқ ва қуруқдир. Агар уни ейилса бод ҳосил қилади. Ични қотиради, маний ва пешобни боғлайди. Лекин буйрак ва қувуққа зарари бордир. Ток ўтининг кулини ейилса, буйрак ва қувуқ даги тошларни майдалаб тушириб майдалаб туширади. Уни боғласа жинсий азолардаги шишларни қайтаради, бавосирга “малҳам” бўлади. Кузда ток кесилганида оқиб чиқадиган суви, яъни токни “кўз ёши” буйрак ва қувуқдаги, тошни майдалаб, сўгалларни, бадандаги қонталашни йўқотишга ёрдам беради. Замонавий табобатда узум мевалари ёки суви юрак, ўпка, буйрак   касалликларида, подагра, кам қонликда, юқумли касалликларда организмни қувватга киргизиш ва хазм тизими ишини аслига келтириш, чанқоқни қондириш, пешобни кучайтириш учун ишлатилади. Камқонлик, нефрит, сринкали бранхит ва бошқа касалликларда меваси истемол учун берилади. Бундан ташқари узум  ўпка сили ҳамда асаб касалликлари туфайли одам дармонсизланганда ва хаддан ташқари озиб кетганида организмга қувват берувчи иштаха очувчи дори сифатида тавсия этилади. Ток  баргидан жигар касаликларида ишлатиладиган ВИТИХОЛ препарати олинган ва тиббиётда холосос ишлатилади.
   Холосос холецестит ва гепатитни даволашда қўлланилади.Ток мевасининг доривор препарати ампулаларда чиқадиган НАТУРОЗА коллапс (кўп қон йўқотиш, қон томирлар тонусининг ўзгаришида  қон айланишининг бирданига сусайиши туфайли  юз берадиган холатида) ҳамда шок  (рухий ёки жисмоний зарба натижасида  организмнинг  оғир шикастланиши) холатида  венадан берилади.      
Қандли диабет, меъда  ва 12  бармоқли ичак яра касаллигида организмда йирингли  жараёнлар кечилаётганида  беморга узум бериб бўлмайди. Уларга баргидан қуйдагича “МАЛҲАМ” тайёрланади. 4 ош қошиқ  (40-50 грам қуритилган)  узум баргига 0,5 литр қайнаган сув қуйилади. Сўнгра паст оловда 10-15 дақиқа  қайнатилади.  Сўнгра сузиб олиниб овқатдан олдин 3-4 пиёладан  ичилади.
Асосан қандли диабетда ва гипертоник касаликларига фойдалидир. Ёки майиздан қайнатма таёрлаш учун  100 грам майиз янчилиб, устига 200 грам сув қуйилади. Сўнгра  10 дақиқа қайнатилиб совугач сузиб олиниб, таъмига  қараб лимон қўшилиб овқатдан олдин ярим стакан ичилади.
Ток баргидан олинган суви ёки баргининг ўзи гумаласимон сўнгалларга ўн икки кун  икки махал қўйиб  боғланса  фойда қилади. Ток баргининг сувини  қўтир ва темираткиларга  эса ўн кун уч махалдан суртиш ёки беш грам арпа уни қўшиб бир суткадан кейин боғласа яхши ёрдам қилади. Кўздан ёш оқишини тўхтатади. Токнинг ёввойисини илдиз суви узум сиркаси билан ичилганида, истесқо касалига фойда қилади. 15 кун  3 махалдан  ўттиз грамдан ичилади. 
Пархези  қовун, нўхот, ловия, аччиқ ва шур таомлар ейилмайди. Жинсий алоқадан тийилиб туради.
Ич кетиш ва иссиқдан бўлган касалликларда  барг суви  беш кун уч махал  икки ош қошиқдан ичилади.
  Энди узумга келсак унинг давойилиги қуйдагичадир;қаттиқлик, юмшоқлик, ширинлик ва бошқа сифатлари баробар бўлса-да, оқи қорасидан яхшироқ хисобланади. Унинг озиқалиги анжирнинг озуқалигига ўхшаб кетади. Майизи жигар ва меъда касалликларида ейилса фойда  қилади.Тоифи майизини ким  1 ой давомида сурункали истеъмол қилса кўзини нури  кўпаяди. Ким доимо майиз еб турса сира тишлари оғримайди. Агарда майиз уруғини янчиб  300 грамини уч летр  сувда қайнатиб 10 кун 3 махалдан 50 грамдан ичса  буйрак ва қувуқ касалликларига фойда қилади.
Бизнинг “МАЛХАМ” халқ табобат марказимиз ходимлари ўзларининг 20 йиллик тажрибамизга асосланиб  майиз ёрдамида  ранг баранг “малхам” ва хаб дорилар қилиб минглаб беморларимиз дардага  малхам бўляпмиз. Бизлар тайёрлаган дориларни беморларимиз бир икки ой давомида  истемол қиладилар. Мурожат учун телефонларимиз+998-90-987-9-987 ёки malham53@mail.ru
Ҳадисда келди-ки, майиздан хар он
Тановил айлангиз, ажойиб дармон.
Балғамни тиндирар, сафро сўндирар,
Асабни мустахкам қилар бегумон.
Ёки
Хадисни давомин эшит  эй
Дўстим
Майиздан сўнади хатто ғазаб хам.
Юракни бақувот қилади майиз
Юракнинг ишига беради ёрдам.
    Тозаланган майиз
Майизким, уруғидан покланган замон,
Ейилса, тўқ тутар, қуввати аён.
Қуюлган хилтларни пиширади у.,
Ичингни мулойим қилади хар он.
       Ёки
Майизким,  уруғдан покланса агар,
Ейилса, кўп фойда олади жигар.
Совуқ мижоз учун жинсий қувватдир
Бадан семиради, озғинлик тугар.
    Йўтал, ичак яраси
Йўталга сабабчи бўлганда балғам
Буйрак билан қовуқ оғриса хар дам.
Ёки ичакларда бўлганида  яра,
Бу дардда беради майизинг ёрдам.
    Сийдик томчилаши
Уруғин олгину унга жойла мурч
Давомли емоққа сарф айла куч
Сийдик томчилашу, буйрак совуғи,
Ва қовуқ тошиниг иши бўлар пуч.
     Ич қотиши
Майиз ивитилган сувдан, эй одам
Ёки қайнатилган сувдан бўлса хам.
Хоҳлаган пайтингда танавул қилсанг,
Ичинг қотса, уни юмшатар хар дам.
    Майизнинг зарари
Иссиқ мижозларга келтирир зиён,
Бироқ сиканжубин ичгин ўша он.
Иссиқ буйракка хам зарари бордир,
Жилонжийда уни созлар бегумон.
    Кишмиш майизи
Уруғсиз узум бор, номидир кишмиш,
Майиз қилар ундан ажойиб емиш.
Яшили яхшиси бўлади унинг,
Қораси қувватда камроғи эмиш.

Узумнинг ғўраси
узум гули истеъмол қилинса, кўнгил айнишини, кекиришнинг олдини олади;
истеъмол қилинганда ошқозонда йиғилган шилимшиқликни бартараф этади, ошқозон, жигар ва бошқа аъзолар фаолиятини кучайтиради, чанқоқни босади;
қуритиб, кукунга айлантириб, суртилса, терини хушбўй қилади, унинг  дағаллашуви, қуруқлиги, аллергия ва қичишини даволайди. Бироқ у совуқ ошқозонни бўшаштиради, эркаклик қувватини сусайтиради, елни кўпайтиради, ичак касалликлари пайдо бўлишига олиб келади;
узум суви кўзга томизилса қичишини тўхтатади, қовоқ шамоллашини даволайди;
қиёми сил, бачадон касалликларида  ёрдам беради, юракни мустаҳкамлайди.

Ток новдалари
токнинг кули қовуқ ва буйракдаги тошларни парчалайди, бош оғриғи, мигрен, бавосилни даволайди;
ток новдасидан олинган шарбатга шакар қўшиб, қиём қилинса, юрак уриши, кўнгил айниши, сафро иссиқлигида ёрдам беради, иштаҳа очади. Бироқ, бу қиём йўталда зарарли;
ток шираси ва қиёми вино билан ичилса, талоқни тозалайди, қовуқ ва буйракдаги тошни парчалайди;
ток шарбати ва вино аралаштирилиб суртилса, экземани даволайди. Бироқ, бу усулни қўллашдан бурун яра сода билан тозаланиши лозим;
ток шираси ва қиёми зайтун ёғи билан аралаштирилиб суртилса, сочни мустаҳкамлайди;
ток новдаси ёқилганда чиқадиган суви сўгал, сепкил, темираткини даволайди. Агар майиз билан артилса, унинг таъсир кучи янада ортади;
ток новдасининг кули сирка билан қўшиб суртилса, бавосирни даволайди. Шунингдек, ушбу кул эски ёғ, зайтун ёғи ва асал билан аралаштириб суртилса мушак жароҳатига даво бўлади, бўшашган бўғинларни мустаҳкамлайди, таранглашган асабларни бўшаштиради. Шу восита сирка билан қўшилганда илон чаққанда ва ит тишлаганда ёрдам беради;
ток кули истеъмол қилинганда бош чайқалиши ва жароҳатларида ёрдам беради.  У қуйидагича тайёрланади – 3 ош қошиқ кул 1 литр сувда қайнатилади. Сўнг кукуннинг  чўкиши кутилади ва олиб ташланади. Сув шу тарзда уч карра тозалангач, истеъмол қилинади. Бундай сувнинг бир марта қабул қилиниш ҳажми – 100 граммгача.

Хотирага
Қизил узум шарбати хотира йўқолиши жараёнини тормозлайди, деб ҳисоблашади америкалик  Цинцинати университети  олимлари.
Олимлар изланиш ўтказиб кўришди. Унда қисман хотира йўқотган кўнгиллилар иштирок этишди. 12 ҳафта мобайнида текширилувчиларнинг бир қисмига узум шарбатини ичишни буюришди, қолган қисмига эса плацебо беришди. Уч ой мобайнида тадқиқот иштирокчилари хотирани текширишга қаратилган тестдан ўтишди. Натижада, табиий шарбат истеъмол қилган гуруҳда  тестлар кўнгиллиларда аҳволи яхшиланганлигини кўрсатди.
Экспертлар бу, узум пўсти ва мағизидаги антиоксидантлар таъсири туфайли рўй беради деб ҳисоблашади.

Ток кириндиларининг кули сирка билан аралаштириб асаб касалликларда иккила чаккага суртилади. Ёки ток шохларининг кулини эса бўғинлар бўшашувига ишлатилади.
модда алмашинувини яхшиловчи  дармондорилар манбаи саналади. Инсон танасидан сийдик кислотасини ҳайдашда яхши  ёрдам беради;
бузилган мижозни мўътадиллаштиради.  Қора сафрони ҳайдайди. Кўкрак соҳаси аъзоларини яхшилайди.
таркибида қанд кўплиги сабабли унинг шарбати заифлашган беморларга дармон бўлади. Айнан шу сабабли қандли диабет билан оғриган беморларга тавсия этилмайди;
у турли минерал тузларга бой. Унда калий кўп миқдорда учрайди. Шу сабабли юрак-ишемик касалликларида қўл келади;
камқонликда тавсия этилади;
узум шарбати сийдик ҳайдаш, ҳомилани мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Шунингдек, ток новдаларидан олинган шарбат сочни ўстиради ва мустаҳкамлайди.

Узум сувидан тайёрланадиган  ва халқ тилида мусаллас, бўза ва май деб аталадиган суюқ ичимликларнинг 10-12 тури мавжуд бўлиб уларнинг бир сўз билан шароб дейилади. Қирқ йил сақланса  қадимги шароб деб эзозлашади.
Бундай майни ичган кишининг кайфияти кўтарилиб, гохо унинг қулига айланиб, ақилдан бегона бўлади.Унда у ўзини бошқаролмай қолади.Табиблар мусалласни маст бўлиш учун эмас ундан хузир қилиш, танани яйратиш, ”кайфини” суриш ва шифобахшлик фазилатларидан бахрамант бўлиш учун истемол қилишни тавсия қиладилар. Хакимлар  Жоллинус, Суқрат ва Буқрот, Абу Али ибн Сино хамда  Мухаммад Закариё айтганлар-ки ,-дейди Умар Хайём ўзининг “НАВРОЗНОМА” китобида. Инсон танаси учун майдан фойдалироқ нарса йўқ, чунки у одамни ғамдан фориқ қилади, қалбни қувонтиради, семиртиради, қуюқ овқатларни хазм бўлишига ёрдам беради.Дудоқларни қизартиради, терини тозалаб оқартиради. Эс хотирани ўткирлаштиради,...
 Энди узум шаробининг шифобахшлик хусусиятларига келсак, шифобахшлиги унинг  тури, таъми, кучи ва фазилатларига боғлиқдир. Суюқ шароб бадандаги тиқилмаларни очади, қуюқ шароб эса хазм бўлади. Райхон қўшилган қизил ва хушбой май ичиш ёқимли. Лекин  иштахани бўғади. Жинсий қувватни сусайтиради. Қора шароб секин хазм бўлади. Бунда баданда савдо моддасини хосил қилади. Узум сувини қайнатиб тайёрланган шаробни пишган май дейшади. Унинг қайнатмаси қуюқ бўлиб, баданни иссиқ қилади. Асабга куч бағишлайди.Лекин бошни оғритади. Эски шароб аъзоларга зоха етказади.У томирларнинг ички деворларини яллиғлайди. Агар таркибида сув бўлса баданни бўшаштиради ва сариқ сув дардига дучор қилади. Ични қотиради кўкрак ости аъзоларини дағаллаштиради, меъдани яллиғлантиради, қуёшда етилган майни қуёшда етилган майнимусаллас дейишади, аччиқ ва меъдадан тез чиқиб кетади, лекин иссиқ харакат чиқаради. Янги қилинган лойқа шаробқувиқда тош, ички аъзоларда тиқилмалар пайдо қилиб аралашган шароб сармаст бўлиб бошни оғритади, меъдадан газлар  пайдо қилади, бўғимларни оғритиб жигарни совитади. Бундай мусалласдан кейин қайнатма шўрва қўғирилган гўшт, дориворлик газак, қуритилган мевалардан, “газак” қилса зарарини йўқатади.  
    Майиздан қилинган мусаллас енгил, майга яқин ва кучли эхтирослиларга мақул. У қуюқ бўлиб ёман хазм бўлади, жигар томирларини ифлослантиради. Қора сафрони қўзғатади, биз май, шароб, мусаллас, бўза, хуллас асосан узумдан тайёрланган ичимликларнинг шифо бахшлиги уларнинг фазилатлари хақида фикр юриттик. Бундай “май” шунчалик фойдали бўлса нега замонавий тиббиёт майни, шаробни қоралаб, майхўрликни бадном қилишади деган савол туғилиши мумкин. Гап майҳўрлик бадмастлик устида эмас, узум сувидан бошқа аралашмалар қўшиб тайёрланган май  шаробининг озуқалиги, шифобахшлиги устида. Кимки уни дам олиш, кайфиятини  кўтариш  баданни яйрати, соғлиғини тиклаш, ниятида оз-оздан дори сифатида вақти-вақти  билан ичса ундан тани жони яйраб фарахбахш бўлади. Ҳадисларда “сиркасиз  овқат ема” деган ажойиб насихат бор. Сиркаларнинг энг яхшиси узум сиркасидир. Уни олмоқ  учун ичига ёғ суртилган сопол ёхуд чинни идишга ёки сиғими 10-литрли бўлган шиша идишга узум сувини сузиб олгач қуйиб, 1-литр саримсоқ пиёз сиркаси аралаштиради ва идишнинг оғзи беркитилиб, лой сувалиб қуёшга ёки иссиқ жойга ташлаб қўйилади. Шу зайлда  сирка холига  келиб тайёр бўлгунча кутилади. Узум  сиркасининг мижози мураккаб-ул-қувват яъни таркибида озроқ мижозли модда бўлиб, иккинчи даражада қуруқ ва совуқдир. Сирканинг шифобахшлиги тўғрисида жуда кўп гапириш мумкун, масалан : сиркани ўзини хидласа бурун ва бош қисмидаги бўғилишни очади, иссиқ тумовни боғлайди, иссиқ бош дардини босади ва иссиқ мижозли мияга қувват бағишлайди.        
    Сиркани асалга  аралаштириб суртилса, кўз остидаги кўкимтирни йўқ қилади. Тери остидаги харом қонни тарқатиб юборади. Ёки сиркага туз қўшиб оғизга олинса. Тиш мулкидан келаётган қонни тўхтатади. Сирканинг ўзига ғарғара қилинса, халқумга зарарли моддалар тушишини олди олинади, тамоқ  дардларига шифо бағишлайди. Агар тоза узумни сиркаси оз-оздан ичилса, халқумга ёпишиб олган зулукни туширади, эски йўтални босади, иссиқдан бўлган тўғри нафас олишни даф этади. Сиркани иситиб ичилса қайт қилдиради, натижада меъдадаги захрли моддалар чиқиб кетиб меъда захри қотиллардан тоза бўлади. Агар уни туз билан истеъмол қилинса, сарарли замбуруғлар захри  қутилган ит тишлаганда баданга ўтган захарни даф қилади. Шуни этиборга олиш керакки мижози совуқ кекса кишилар, янги ва қуруқ йўтали бор одамларга сирка истеъмоли зарарлидир. Шунингдек, аъзоларида боди бор, бўғимлари оғрийдиган, ички азолари суст одамларга ва бачадонида  иллати бор айллар, асаби тез бузиладиган ва янги касалдан турган кимсаларга зиёндир.            
    Шуни эсдан чиқармасслик керакки, бир кунлик сирка миқдори 20-грдан 32-гргачадир. Бунинг ўрнига айрим  ҳолларда шароб  ёки лимон истеъмол қилсалар бўлаверади.
Табий тоза сирка яни узум, хурмо, шафтоли  каби меваларни сиркаларини олмоқчи бўлсангиз бизни марказга мурожат қилинг.

  Фойдаланилган адабиётлар:
ДАВОИЙ “фавоид ал-инсон”
2.Маҳдумхон МАХДУМ “1001тиббийҳикмат”.
3.А.Н.Саттаров  Т.Р.Абдурахманов”Дардинга шифоман”
4.Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари”
5.Х.Холматов И.Қосимов “доривор ўсимликлар”
6.Х.Зохидий “шифо хазинаси”
7.”Узумчилик”фанидан ўқув қўлланмаси

 Мурожат учун телефон: +998-90-987-9-987 Электрон почтамиз:abduqodir sattarov<malham53@gmail.com>
                                                   
                                                                                             
                                                                                                Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли “МАЛХАМ” халқ табобати маркази рахбари профессор   Мурожат учун телеграм  +99893-385-16-49  ёки мобил телфонда @malhamuz   ёки сайтларимизда  www.malhamuz.blogspot.com    ва www.malham1uz.blogspot.com  почтамиз  malham53@gmail.com

                                                                                        

Комментариев нет:

Отправить комментарий