ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 17 октября 2018 г.

Католик Черкови

Abduqadir Sattarov, [18.10.18 05:51]

Католик Черкови

Католик черкови маркази бугунги Италияда Римда (Ватиканда) жойлашган. Бу черков дунёдаги барча католик мазҳабига эътиқод қилувчи христианларнинг каттаси ҳисобланади. Дунёдаги барча католик мазҳабидаги черковлар Рим Папасини ўзларини раҳнамоси деб тан олишади. Католиклар праваславлардан ҳам олдинроқ пайдо бўлган диний мазҳабдир.


Рим Империяси даврида булар катта сиёсий мавқеъга эга бўлишган. Ислом оламига қатор салб юришларини уюштирганлар ҳам шу Папалар бўлади. Бугун ҳам бу черков дунёда ўз сиёсий нуфузини сақлаб келаяпди. Тарихда Рим империяси инқирозга учрагач, Константинополда правоcлав мазҳабидаги Шарқий Рим деб ном олган империя ташкил топган. Бу империя католик черковини меросхўри сифатида, ўзини Шарқий Рим деб атаган. Бу империяни кейинчалик турклар фатҳ қилишган. Рим империясида католик черкови кенг ёйилган бўлса, Контантинополда православ кенг ёйилган. Айтиш мумкинки, бу мазҳаблар ортида сиёсий ҳокимият тургани уларни кенг ёйилишига сабаб бўлган.


Қизиғи шундаки, бугунги 21 асрда ҳам католик черкови ўша мазҳабдаги дунёдаги барча черковларга диний раҳнамо ҳисобланади. Аммо, христиан динига мансуб протестант мазҳаби бундай марказга эга эмас. Протестан мазҳаби католикка қарши чиққан диндорлар томонидан ташкил топган. 15 асрда яшаган немис Мартин Лютер ана шулардан биридир.


Бугунги Европада протестантизм мазҳаби жуда кенг тарқалган бўлсада, бу черковлар бири биридан мустақилдир. 2010 йилги сўровномага кўра Швецияда 6 миллиондан ортиқ аҳоли христиан динига эътиқод қилади. бу эса умумий аҳолининг 66% дир. Буларнинг асосий қисмини протестант мазҳабига эътиқод қилувчилар ташкил этади. Булардан бошқа кўплаб майда христиан секталари мавжуд бўлиб, улар катта нуфузга эга эмас. Христиан оламида католик ва праваслав ҳали ҳануз битта марказдан туриб бошқарилади.


Православ Черкови


Православ черкови маркази Констинтополда бўлган. Бу черков католик черковига қарши алоҳида мазҳабда эди. Ўша даврда Киев князи Владимир бу мазҳабни қабул қилади ва у кейинчалик славянлар орасига ёйилади. Кейинчалик Констонтинопол турклар томонидан босиб олинди. Ҳалигача турклар қўлида қолаяпди. Ўтган беш асрда эса православлар мазҳабига эътиқод қилувчи христианлар дунё бўйлаб тарқалди.


Бугун бу мазҳабда Россия ва Украина ва Белорусия, Грузия ва Сербия каби давлатлар бор. Грецияда ҳам православлар кўпчиликни ташкил этади. Булардан ташқари дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида буларнинг черковлари бор. Жумладан қатор мусулмон давлатларда ва Фаластинда ҳам бор. Қизиғи шундаки, бу черковларнинг катта патриархи ҳалигача Констонтинопол Черкови патриархи ҳисобланади. Бу черков эса, қадимги Контонтинополда яъни, бугунги Истанбулда жойлашган.


Ҳалигача православ олами ўз диний масалаларида Истанбулдаги патриархдан фатво сўрашади. Москва патриархати билан Киев патриархати орасида узоқ асрлардан бери ўзаро келишмовчилик бўлиб келган. Москва патриархати узоқ асрлар давомида Киевни ўзига бўйсунишини истаган. Бунинг учун зарур бўлган фатвони Константинополдан олаган. Маълумки, Константинопол Черкови бошқа православ черковлар онаси ҳисобланган.


Қарийб минг йил олдин Иеремией II Киев патриархатини тўғри Константинополга бўйсуншини аниқ ёзиб белгилаб қўйган. 1686 йилда Константинопол патриархи Дионисий IV Москва патриархатига, Киев черковига митрополит тайинлашга рухсат берган. Шу билан Киев черкови устидан Москва черкови назорат ўрнатган. Яъни, Киев Москвага қарам бўлиб қолган.


21 асрга келиб эса, Истанбулдаги Констонтинопол Черкови патриархи бутун дунё православлари каттаси Варфоломей Киев патриархатини Москвадан мустақил бўлишга фатво берди. Шундай қилиб Россия ва Украина правалав черковлари иккига ажралди.Россия патриархати эса бундан ғазабланиб, Констинтинапол билан алоқани узганлигини эълон қилди. Бу дегани энди Москва патриархати Контантинополга бўйсунмайди. Христиан православ оламидаги бу бўлиниш кўпроқ сиёсий сабабларга асосланади.


Ислом Олами


Abduqadir Sattarov, [18.10.18 05:51]

Ислом оламида ҳам бир пайтлар битта марказ мавжуд бўлган. Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан кейин чиққан фитналар умматни бўлиб ташлади. Кейинчалик бу бўлиниш шиалар ва суннийлар орасида давом этди. Фиқҳий мазҳаблар ва ақидавий тортишувлар туфайли турли туман гуруҳлар пайдо бўлди.


Шу даврдан бошлаб гарчи, Халифалар сиёсий ҳокимиятни узоқ муддат ўз қўлларида ушлаб келган бўлсаларда, уммат орасида диний тафриқалар давом этиб келди. Ислом дини дунёга ёйилган сари, бу мазҳаблар ҳам ёйила бошлади.


Уммат бирлигини ушлаш Халифага боғлиқ иш эмаслигини тарихни ўзи исботлади. Ислом оламида асрлар давомида пайдо бўлиб йўқ бўлган юзлаб султонликлар бор эди. Булар Халифага бўйсунмаган лекин мусулмон подшоҳлар эдилар. Бизнинг диёримиз Исмоил Сомоний давридан Аббосий Халифаларга тобеъ бўлганди.


Хоразмшоҳлар ҳукмрон бўлгач, Халифаликка бўйсунмай қўйишди. Мўғуллар босқинигача шундай бўлиб турди. Кейин икки аср мўғуллар ҳукмронлик қилишди. Улар даврида бу диёрлар Халифага бўйсунмаган. Амир Темур даврида эса, уни ўзи бориб Боғдодни босиб олди.


Халифа қўрқиб Мисрга қочиб кетади. Темурдан кейинга даврларда давлат парчаланади. Турли хонликлар пайдо бўлади. Бир муддат Эрон шоҳи Нодиршоҳ буларни бирлаштиради. Унинг вафотидан кейин яна парчаланади. Охири Бухоро Амирлиги ва Хива Хонлиги пайдо бўлади. Кейинроқ Қўқон Хонлиги Бухоро Амирлигидан ажралиб мустақил Хонлик қуради. Буларни ҳаммасини Руслар эгаллайди. Кейин эса, болшевиклар эгаллайди ва бешта Республика қилиб тақсимлашади.


Бугун шу тақсимдаги Республикалар мустақил давлат бўлиб туришибди. Гарчи Ислом бу диёрга келганига 12 асрдан ошсада асрлар давомида бу диёрда ягона диний марказ бўлмаган. Шунингдек, бошқа жойларга ҳам бўйсунмаган.


СССР даврида Сталин ташкил этган Диний Идора шу диндорларни бошқариб туришни зиммасига олган. Бу идорани эса ўз навбатида КГБ бошқарган. СССР даврида бешта Республикага битта Диний Идора бор эди. Мустақилликдан кейин, Идоралар ҳам бешга бўлинди.

Энди ҳаммаси бир биридан мустақил.


Шундай қилиб биздаги диний идора энди Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси номи остида ишлаяпди. Ва ҳалигача мусулмонларни диний назоратда ушлаб турибди. Уларга ёқмаган мазҳабга кирганларни қатағон қилаяпди.


………….


Саҳвий

Комментариев нет:

Отправить комментарий