ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 18 октября 2018 г.

НОНУШТА МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИНИ ТЕЗЛАШТИРИШИ АНИҚЛАНДИ

Abduqodir Sattarov,
НОНУШТА МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИНИ ТЕЗЛАШТИРИШИ АНИҚЛАНДИ
Буюк Британиядаги Бата университети тадқиқотчиларининг аниқлашича, жисмоний машқлар олдин нонушта қилиш углеводларни йўқотиш ва жисмоний фаолликдан сўнг овқатни тезроқ ҳазм қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда MedicalXpress’даги матбуот учун хабарномада айтилади.
Тадқиқотда 12 нафар соғлом эркак иштирок этди, улар ёки эрталаб таом тановул қилишган (сутли сули бўтқаси), ёки
велотренажёрдаги бир соатлик машқдан олдин оч қолишган. Нонушта ва жисмоний фаолият ўртасидаги вақт оралиғи икки соатни ташкил қилган. Тажрибанинг назорат қисмида нонушта қилишдан сўнг кўнгиллилар уч соат давомида дам олдилар. Тажриба охирида уларнинг қондаги глюкоза миқдори ва мушаклардаги гликоген миқдори ўлчанди.

Маълум бўлишича, нонушта машқлар давомида мушакларда гликоген шаклида бўлган углеводларни йўқотиш тезлигининг ошишига олиб келади. Бундан ташқари, қондаги шакар даражасининг пасайиши кузатилди. Шунингдек, жисмоний фаолликдан аввал овқат ейиш машқдан кейин истеъмол қилинадиган озиқ-овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради.

Олимлар эрталабки овқатнинг метаболизмга узоқ муддатли таъсир қилишини аниқлаш учун тадқиқотни давом эттиришни режалаштирмоқдалар.
⬇️ 👇

Комментариев нет:

Отправить комментарий