Қазғоқ дастидан дод!
Соч парвариши алоҳида эътибор талаб қилишини яхши биласиз. Сочлар қалин ва жилокор бўлиши учун маълум рецептларга ҳам эгасиз. Бироқ, соч парваришида шундай бир муаммо борки, у кўпчиликни ўйлантираётгани аниқ. Бу —қазғоқлардир. Савдо марказларида "қазғоққа қарши" дея ёрлиқ ёпиштирилган шампунларни харид қиласиз-у, фойдаланиб кўргач, ҳафсалангиз пир бўлади…
🔵 Қазғоқ ўзи нима ва қандай пайдо бўлади?
Қазғоқ, бу бош терисининг узоқ вақт давомида қуриши ва қипиқчалар кўринишида кўчиб тушиши билан характерланувчи синдромдир. Организмда ёғ алмашинуви фаолияти бузилиши (теридаги ёғ миқдори, ҳолати организмнинг умумий аҳволи, эндокрин, асаб, меъда-ҳазм қилиш тизими, жинс ва ёш, шунингдек, инсоннинг қандай касалликлар билан оғриганига боғлиқ), дерматозлар, стресс, рух етишмовчилиги, сочга мос бўлмаган шампундан фойдаланиш, сочни қайноқ сувда ювиш ва гормонал ўзгаришлар — қазғоқ келтириб чиқаради.
🔵 Уни қандай қилиб йўқотиш мумкин?
Сочда қазғоқ кўпайиши сизни ташвишга солаётган бўлса, қуйидаги рецептлар ёрдамида бунинг олдини олиш мумкин:
🔵 Қичитқи ўт (газанда).
Янги узилган ёки қуруқ газанда баргларини эзғилаб, 1 стакан қайноқ сувга солиб, бир кунга дамлаб қўйинг ва эртаси куни суюқликни докадан сузиб олинг, сузиб олинг. Дамламани 2 ой давомида ҳафтада 2 марта бош терисига суриш лозим.
🔵 Асал.
Бир чой қошиқдан асал, сметана, канакунжут мойи ва икки бўлак эзилган саримсоқпиёзни аралаштиринг. Бу восита сочларингиздаги қазғоқларни камайтиришда самарали ёрдам беради. Мазкур ниқобдан ҳафтада бир марта фойдаланишингиз мумкин.
🔵 Лимон шарбати.
Яримта лимонни сиқиб, шарбатини ажратиб олинг. Канакунжут, зайтун ва кунгабоқар ёҚидан бир чой қошиқдан олиб, лимон шарбатига аралаштиринг. Ушбу аралашмани соч ювишдан ярим соат олдин сочларингизга суринг.
🔵 Лимон пўстлоғи.
6 дона лимон меваси пўстлоғини ажратиб олиб, 1 литр сувга солинг. Аралашмани 15 дақиқа қайнатиш лозим, оловни ўчириб, дамламани совутинг, докада сувни сузиб олинг. Ушбу дамламада сочларингизни ҳафтада бир марта ювишингиз мумкин.
Ёғли қазғоқ бўлса ёки соч тўкилса, бош терисига ҳафтада 2-3 марта календуланинг спиртли дамламаси суриш мумкин. Сочлар сочиқ билан ўралиб, 30 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади.
🔹Зайтун ёғи. Тўрт ош қошиқ зайтун ёғини қиздириб, унга яримта лимондан олинган шарбатни аралаштиринг. Илиқ массани бош терисига суринг. Бир соатдан сўнг сочларингизни одатий ҳароратдаги сувда ювиб олишингиз мумкин.
🔵 Агар фойда бермаса…
Агарда, юқоридаги рецептлар, дамламалар, ниқоблар қазғоқларни йўқотишга ёрдам бермаса, фойдаланаётган шампунингизни алмаштиринг. Улар, эҳтимол сочларингиз, бош терингизни керагидан ортиқча қуритиб ёки намлантириб юбораётгандир.
Доимо катта-катта шаклдаги қазғоқлар сизни безовта қилса, дерматологга мурожаат қилиб кўринг: қазғоқларни тери замбуруғ касалликлари чақирган бўлиши ҳам мумкин.
Қазғоқдан умрбод қутулишнинг иложи йўқ, тери маълум фурсат ичида янгиланиб туриши одатий ҳаётий жараёндир. Бироқ уларни юқоридаги рецептлар ёки мутахассис маслаҳати ва кўмаги билан камайтириш мумкин.
☝🏻!📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:
Отправить комментарий