ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 17 июля 2018 г.

қон куйилиши

Одатда, қон қуюқлашгани ҳақида шифокордан эшитамиз. Унгача бемор бош оғриғи, тушкунлик, хотира пасайиши каби белгилардан шикоят қилиб юраверади. Ташҳис тўғрилигини қон таҳлиллари тасдиқлагач, ўз вақтида даволаниш зарур. Акс ҳолда, ҳаётингизга депрессия, қонда тромб йиғилиши ва юрак касалликларни чақирган бўласиз. Хўш, аслида ҳам қон қуйилишининг сабаблари
нима?

САБАБИ – ҲАЁТ ТАРЗИМИЗДА

Қон қуюлишига совқотиш, қаттиқ асабийлашиш, қандли диабет, ҳатто баъзи маҳсулотлар сабабчи бўлиши мумкин. Бемор уйқучан, беҳол, жиззаки, кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади, қон босими кўтарилади, оғзи қурийди, қўл-оёқлари доим муздек бўлади. Нотўғри овқатланиш, организмда гижжа борлиги, стресс ва дармондори етишмаслиги ҳам қон қуюқлашишига олиб келиши мумкин.

ҚОННИ ҚУЮЛТИРАДИ:

Шакар, пишириқлар, картошка, банан, тухум, гречиха ёрмаси, газли ичимликлар, холодец (дириллоқ), узум, фаст-фуд ва қовурма таомлар, ўсимликлардан – далачой ва газандаўт. Уларни имкон борича таомномада камайтиринг.

*юракни даволашда ишлатиладиган сийдик ҳайдовчи дори воситалари;

*шаҳватни кўтарувчи дори воситалари,

*ҳомиладорликдан сақловчи дори-дармонлар қонни қуюлтириш хусусиятига эга.

Уларни қабул қилишда меъёрни ошириб юборманг.

ДАВОЛАНИШДАГИ 7 ТАВСИЯ

Қоннинг умумий ҳамда биокимёвий таҳлилини топширинг
Тезроқ ички касалликлар шифокор (терапевт) кўригидан ўтинг. Муаммонинг ечими оддий дори препаратларида бўлиши мумкин. Лекин дори воситаларини ўз билганингизча, қабул қилишни маслаҳат бермаймиз.
Кун давомида соф суюқлик – оддий қайнатилган ёки газсиз минерал сувни 2,5-3 литргача ичиш, қонни суюлтирадиган маҳсулотлар – анжир, саримсоқпиёз, кўкпиёз, шотут, бодринг, цитруслилар, қизил булғор қалампири, олма, олча, лимон, ўстирилган буғдой, помидор, балиқ, какао, анор, денгиз карами, кунгабоқар пистасини имкон қадар кўпроқ истеъмол қилиш керак.
Мажнунтол, тут дарахтининг илдизи, пўсти табиий аспирин ҳисобланади. Ушбу дарахтлардан бирининг пўсти ёки илдизини майдалаб, бир ош қошиғини бир стакан сувда қайнатиб ичилса, қон тозаланади ва қуюлишдан ҳоли бўлади.
Наҳорга икки пиёла иссиқ қайнатилган сув ичиб, ортидан бир ош қошиқ зиғир ёки зайтун мойидан қабул қилишни канда қилманг.
Ётишдан 1 соат олдин пиёда сайр қилиш, югуриш қонни суюлтиради. Машқни уйда, турган ҳолатда ҳам бажариш мумкин.
7.Даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиб, зулук билан даволанишни ҳам синаб кўрса бўлади. Фақат ушбу муолажа махсус тиббий муассасаларда, мутахассис назоратида бажарилиши шарт. Билиб-билмай, ўзингиз мустақил қўлламанг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий