ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 июля 2018 г.

Улугбек Юлдашев: ЧЕЧЕНЧА ДАРС.

Улугбек Юлдашев:
ЧЕЧЕНЧА ДАРС.
😊Табассум_вақти
Қадимда Кавказ тарафларда узоқ йиллар бирга яшашган бўлсалар-да, бирон бир жанжал нималигини билмайдиган чол-кампир ўтган эдилар.
Жуда аҳил бўлган бу оилага одамлар ҳавас билан қарашар эди.
Бир куни шунча йил ҳеч бир низо жанжалсиз кечирилган
турмушнинг сирини сўрашди.
Момо ҳикоя қиладилар:
---Қизлигимда мени сўраб қўшни қишлоқдан совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди. Тўй бўлди. Куёв мени от-аравада ўз қишлоғига олиб кетди.
Йўлда кетар эканмиз, от бир марта тепинди. Эрим:
--- «Бир», деди.
Яна бир оз йўл юрганимиздан сўнг от яна тепинди. Эрим ғазабланиб:
--- «Икки», деди.
Йўлда давом этдик.
Манзилга етай деган эдик. От учинчи марта тепинди.
Эрим:
-- «Уч» деб, дарҳол аравани тўхтатди. Жаҳл билан милтиғини олиб отни отиб ташлади.
Мен эримнинг бу жоҳиллигидан ҳайратда қолдим. Унга бақирдим:
--- Сен қандай шафқатсиз инсонсан? Шу иш учун жониворни ўлдириш шартмиди?
Эрим менга қараб:
--- «БИР», деди.
--- ......
Бу сўз менга бир умрга етарли бўлди.
Шундан сўнг орамизда ҳеч низо чиқмади.

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий