ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 16 июля 2018 г.

НИДО

Тарбияси чиройли, диёнатли, гўзал ахлоқли қиз бор эди. Қўшни йигитнинг ишқи тушиб қизни қўлини сўради. Қиз бу хабарни онасига айтди. Она бу гапни эшитиб, қаттиқ йиғлашга тушди. Чунки шифокорлар :
- «Қизингиз турмуш қурса ҳам, фарзанд кўролмайди, у бепушт! Шундай яшаб ўтади!» - деб айтишганди. Она бу ташхисни қизига эслатиб:
- Қизалоғим, йигитга рад жавобини бер! У сенинг хулқинг учун рози бўлса ҳам, фарзандсизлик оғир синов. Бир куни қалбингни синдириб қўядиган гапларга сабаб бўлади, - деди. Қизнинг кўзларидан маржондек

ёшлар оқиб тушаркан:
- Ҳар кеча туриб, Роббимдан сўрайман! Албатта, Аллоҳ бу ширин неъматини мендан дариғ тутмайди... Аллоҳ - бевазир Подшоҳ... Инъоми учун ҳеч кимдан маслаҳат олмайди, - деди.
Она:
- Қўй, қизим. Ёлғон умидлар билан ўзингни алдама. Сен айтаётган нарсанинг иложи йўқ! - деди. - Докторлар менга қайта - қайта, таъкидлаб айтишган. Сенинг пешонангга бепушт деб ёзилган. Болали бўламан деб соддалик қилма! У йигитга ҳақиқатни билдир! - деди.
... Қиз ноилож онасининг гапини инобатга олди. Йигитга рад жавоб ва ҳақиқатни билдирди. Лекин, йигит ундан кечмади. Фикрида қатъий туриб, унга уйланди. Тўй ҳам бўлиб ўтди. Бечора қиз ҳар кеча туриб хушуъ ила ТАҲАЖЖУД намозини ўқир, Аллоҳнинг фазли - марҳаматини сўрар эди.
У шундай дерди:
- Эй раҳмати барча нарсадан кенг бўлган Зот...! Эй оламларни яратган Парвардигор..!
Эй Ҳай, эй Қайюм - Аллоҳ..! Мени оналик бахтидан ҳам мосуво қилма..! Аллоҳим, миллионлаб аёлларга оналик бахтини бердинг! Мен ҳам она бўлишга, умидворман! - дерди.
... У шу йўсинда 14 йил умидини сўндирмасдан, чарчамасдан, эринмасдан, канда қилмай, малолланмасдан сўради. Шунча йилдан, узоқ муддатдан сўнг, Аллоҳ унинг дуоларини ИЖОБАТ қилди...
Унга бирданига уч эгиз фарзандларнинг онаси бўлиш шарафини насиб қилди...
У болалар ўта соғлом, бақувват бўлиб туғилишди. Гўзал ва баркамол бўлиб, вояга етишди..!📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий