XURSHIDA VAHOBJON QIZI
ДАДАЖОН
Қўлимда қаламу, дилимда оғриқ,
Ёзганим кўз ёшим ювиб, ўчирар...
Дадажон, мен Сизга муносиб, лойиқ
Фарзанд бўлолмадим, мени кечиринг...
Кўксим ёнмоқда-ю, сўзим ёнмайди,
Соғинч ўртамоқда, аммо йўқ илинж.
Дилим тиғлар йўқлаб борган чоғларим,
Кетганларим иш кўп, дея шошилинч...
Бағрим куймоқда-ю, танам музлайди,
Э воҳ, шамсталъат халоскорим йўқ!..
Паришон хаёлим висол излайди –
Энди ўйдан бўлак дасти корим йўқ!..
Сиз эккан дарахтлар бошимни силар,
Суйган гулларингиз ҳол сўрар нолон,
Ўтирган ўрнингиз, юрган йўлингиз
Маъюс қарши олар энди, дадажон...
Қайтаман, қалбимда армоним чексиз,
Ёзаман, гўёки алам йироқлар...
Сўзларга сиғмаган оҳу фарёдим
Юрагим қаъридан Сизни сўроқлар!?..
Малҳам бўлолмайди кўзимдаги сув,
Ҳажр ўти беаёв, бешафқат, нетай?..
... Ҳар гал мени йўқлаб келардингиз-у,
Дарҳол дер эдингиз: энди мен кетай!..
Мангу фироқларда қолдириб бу кун,
Мангу ғамхонага ташлаб кетдингиз,
Борса қайтмас чин йўл манзилин кўзлаб,
Мени ёлғонига ташлаб кетдингиз!?..
Энди қайдан излаб, қайдан қидирай,
Энди изингизга зорман, дадажон,
Беминнат моҳитоб, беминнат моҳрўй –
Мангу қизингизга армон, дадажон!..
... Қўлимда қаламу кўксимда оғриқ,
Ёзганим кўз ёшим ювиб ўчирар...
Дадажон, гар Сизга муносиб, лойиқ
Фарзанд бўлолмасам, мени кечиринг...
ДАДАЖОН
Қўлимда қаламу, дилимда оғриқ,
Ёзганим кўз ёшим ювиб, ўчирар...
Дадажон, мен Сизга муносиб, лойиқ
Фарзанд бўлолмадим, мени кечиринг...
Кўксим ёнмоқда-ю, сўзим ёнмайди,
Соғинч ўртамоқда, аммо йўқ илинж.
Дилим тиғлар йўқлаб борган чоғларим,
Кетганларим иш кўп, дея шошилинч...
Бағрим куймоқда-ю, танам музлайди,
Э воҳ, шамсталъат халоскорим йўқ!..
Паришон хаёлим висол излайди –
Энди ўйдан бўлак дасти корим йўқ!..
Сиз эккан дарахтлар бошимни силар,
Суйган гулларингиз ҳол сўрар нолон,
Ўтирган ўрнингиз, юрган йўлингиз
Маъюс қарши олар энди, дадажон...
Қайтаман, қалбимда армоним чексиз,
Ёзаман, гўёки алам йироқлар...
Сўзларга сиғмаган оҳу фарёдим
Юрагим қаъридан Сизни сўроқлар!?..
Малҳам бўлолмайди кўзимдаги сув,
Ҳажр ўти беаёв, бешафқат, нетай?..
... Ҳар гал мени йўқлаб келардингиз-у,
Дарҳол дер эдингиз: энди мен кетай!..
Мангу фироқларда қолдириб бу кун,
Мангу ғамхонага ташлаб кетдингиз,
Борса қайтмас чин йўл манзилин кўзлаб,
Мени ёлғонига ташлаб кетдингиз!?..
Энди қайдан излаб, қайдан қидирай,
Энди изингизга зорман, дадажон,
Беминнат моҳитоб, беминнат моҳрўй –
Мангу қизингизга армон, дадажон!..
... Қўлимда қаламу кўксимда оғриқ,
Ёзганим кўз ёшим ювиб ўчирар...
Дадажон, гар Сизга муносиб, лойиқ
Фарзанд бўлолмасам, мени кечиринг...
Комментариев нет:
Отправить комментарий