ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 16 июня 2018 г.

В У Л Ь В О В А Г И Н И Т

В У Л Ь В О В А Г И Н И Т
Вульвовагинит кўпинча қиз болаларда, камроқ ҳолларда аёлларда учрайди.
Қиз болаларда вульвовагинит умумий касалликлар, ўткир юқумли касалликлар (қизамиқ, скарлатина, дифтерия) эндокрин бузилишлар, гиповитаминоз, бурун-ҳалқумнинг сурункали касалликлари, узоқ вақт антибиотиклар

қўллаш оқибатида келиб чиқади.
Вульвовагинит:
1.Бактериал.
2.Микотик.
3.Трихомонадали.
4.Вирусли бўлиши мумкин.

Бактериал вульвовагинит кўпинча сурункали тонзиллит, грипп, юқумли касалликлар билан оғриган 3-8 ёшли қизчаларда кузатилади.

Ташқи жинсий аъзолар кўздан кечирилганда бироз қизарган ажралма кўп миқдорда, оқ-сариқ бўлади.

Сийдикнинг биринчи порцияси олиб текширилади, бунда лейкоцитурия аниқланади. Ташқи жинсий аъзоларнинг қаттиқ қичиши ва оқ ипир-ипир ажралма бўлиши микотик вульвовагинитга хосдир.
@Medicine_uz
Д А В О Л А Ш

1.Организм умумий қувватини ошириш.

2.Бирламчи инфекция ўчоқларини санация қилиш.

3.Маҳаллий даво.
Қинни 1% ли танин, 1:1000 риванол, мойчечак (ромашка) эритмалари билан тозалаб ювиш (спринцевание) қилинади.
Ёш қизчаларда таркибида 5000 ТБ фолликулин 30,0 ланолин асосидаги малҳам ишлатилади.

Физиотерапевтик муолажалардан УФО қилинади. Ёш қизчаларда острицалар (қилбош гижжалар) сабабли вульвовагинит келиб чиққан бўлса, гижжага қарши препаратлар (пиперазин) берилади ва маҳаллий даволаш ўтказилади.

Микотик вульвовагинит бўлса, дифлюкан, дифлазон 150мг 1 марта берилади. Қин цитеал эритмаси билан тозалаб ювилади.

Маҳаллий даволаш учун менстан-крем 1% ёки таблеткаси,метрогил-В гель, фунгикейр, клотримазол, клион Д, дифлюкан каби препаратлар қўлланилади.

Парҳездан углеводларга бой маҳсулотлар (нон, қанд, картошка) олиб ташланиб, оқсил моддалар (гўшт, сут, тухум) кўпайтирилади

Даволаш натижасини қиндан олинган ажратма суртмасида ва бактериологик усул билан аниқланади. Агар замбуруғ хужайралари топилмаса, даволаш натижа берган бўлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий