Катта туяқуш 24 миллион сўмлиги ростми?
Йирик туяқушлар кунига ўртача 2 кг ем ейди. Яна бир қизиқ жиҳат — ўзининг тўйганини биладиган ягона жонзот. Агар унга 3 кило емак берилса, албатта 1 килосини қолдиради.
Ёдингизда бўлса, сайтимизда «Туяқуш боқинг! Харажати кам, даромади мўл» номли мақолаэълон қилган
ва унда Тошкент вилояти Қибрай тумани «Чинобод — Ҳайитбоев Сайдулла» кўп тармоқли фермер хўжалиги раиси Муродилла Ҳусанов билан суҳбатни ёритган эдик. Ўшандан кейин таҳририятимизга бу соҳага қизиққан кўплаб юртдошларимиз қўнғироқ қилдилар ва бу ҳолат туяқушчиликка оид махсус видеолавҳа ҳамда янги мақола эълон қилишимизга туртки бўлди.
Келинг, бугунги мақоламизга бошқачароқ ёндашамиз ва узундан-узоқ матнлардан воз кечамиз.
Демак, туяқушчиликка қизиқсангиз билингки:
Туяқушнинг жуссаси катта бўлгани билан у тажовузкор эмас. Кўпчилик интернетда тарқалган лавҳа орқали хулоса қилади. Ўшанда бир йигит туяқушнинг олдига киради ва тегмоқчи бўлади. Туяқуш уни чўқиб тепмоқчи бўлади. Бу ҳолат ҳам Тошкент вилоятида содир бўлган. Туяқуш кимдир унга ўзи тажовуз қилмаса, жуда беозор жонивор.
Туяқуш гавдасига қараганда жуда кўп емак истеъмол қилади ва унга алоҳида егуликлар тайёрлаш зарур деганлар ҳам адашади. Бу жонивор овқат танламайди. Одатда емишининг 70 фоизигача турли-туман кўкатлардан иборат бўлади. Қолганига буғдой, жўхори, арпа каби донлар аралаштириб берилаверади. Йирик туяқушлар кунига ўртача 2 кг ем ейди. Яна бир қизиқ жиҳат — ўзининг тўйганини биладиган ягона жонзот. Агар унга 3 кило емак берилса, албатта 1 килосини қолдиради.
Алоҳида жой, ўзига хос парваришни ҳам талаб қилмайди. 20 даража совуқдан 50 даража иссиққача бемалол яшайверади. Қишда ҳам устига қор тушиб, пати музламаса бас.
Йирик туяқушларнинг бўйи 220-230 сантиметр атрофида бўлади. Йирик туяқушларнинг вазни 220-230 килограммга етади ва улардан 170-180 килограммгача гўшт олиш мумкин. Нар туяқуш 3 ёшда, модаси 2 ёшда вояга етади ва насл бера бошлайди.
Кўпчилик туяқуш гўштини товуқ гўштига ўхшаш деб тасаввур қилади. Аслида у мол гўштининг тоза лаҳм жойига ўхшаш гўшт беради ва гўшти жуда мазали ҳамда фойдали.
Туяқуш тухуми 2 килограмм атрофида бўлади ва биттаси саккиз нафаргача одамни тўйғаза олади. Пўсти шу қадар мустаҳкамки, қўл билан синдириб бўлмайди. Бу тухум холестеринсиз, саломатликка фойдали ҳисобланади. Шунингдек тухум бўшатилиб, ундан турли туман сувенирлар ҳам ясаш мумкин. Пўстлоғи табиий калцийга бойлиги учун тиббий мақсадларда ишлатилади.
Туяқушлар 70 ёшгача яшайди. 45 ёшгача яхши насл беради. Ўзбекистоннинг қуруқ ва суви танқис, бошқа соҳаларда фойдаланиш имконияти чекланган ҳудудларида боқиб фойдаланиш учун жуда қулай.
Йирик туяқушларни 24 миллион сўмгача сотиш мумкин.
Энг қизиқ жойи — даромади қанақа?
Туяқушнинг энди тухумдан чиққан жўжаси 1,5-2 миллион сўм туради. 1 ойлик жўжалари 2,5 миллион сўмгача сотилади. 10 ойлигида ўзи катта туяқушлардек бўлиб қолади. Йирик туяқушларни 24 миллион сўмгача сотиш мумкин.
Нега бунча қиммат дея сўрагувчиларга бир қиёслаш — битта сигир олиб боқилса, бир йилда битта бузоқ туғади. Ўша буқача бир йилда 2 тонна атрофида емиш еб, 150-200 килогача вазн тўплаши мумкин. Битта йирик туяқуш бир йилда 80 тагача тухум туғади. Шунинг 40 тасидан жўжа олишга эришилса, ўн ойлик туяқушлар 70-80 килограмм вазн тўплай олади. Ана фарқ!
Териси пишиқлиги ва эгилувчанлиги бўйича тимсоҳ терисидан кейин туради. Хитойда ишлов бериб тайёрланган терисидан тикилган туфлилар 400 АҚШ доллари атрофида сотилади.
Бирор маҳсулоти чиқитга чиқмайди. Кипригидан аёллар учун улама киприклар ясалади, патидан карнавал либослари ёки турли кийимлар тайёрланади. Тухуми диабетикларга ҳам мумкин.
Ким етакчи?
Туяқушчилик соҳасида етакчиликни Хитой эгаллаган. Европада Украина биринчиликда.
Ўзбекистоннинг ҳам салоҳияти улкан. Бизнинг фермерлар етиштирган маҳсулот табиийлиги учун Хитойникидан юқори баҳоланади.
Ҳозир Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Фарғона каби вилоятларда туяқушчилик жадал ривожланмоқда.
Қолган саволларга видеолавҳамизни томоша қилиб жавоб олишингиз мумкин.
Аброр Зоҳидов, Фаррух Алиев,
«Xabar.uz» мухбирлари

Комментариев нет:
Отправить комментарий