Шоистаи РАВШАН
МОМАҚАЙМОҚ
Бир куни болалигимда, онам менга сариқ гул узиб берган эди. Бу гул мени ўзига мафтун этганди ва дарров онамни саволга тутгандим:
- Ойижон, бу гулнинг номи нима?
- Момақаймоқ! – деган эди онам.
- Момақамооооқ! Қандай чиройлииии! – ҳаяжонимни яширолмагандим.
Онам мени қаттиқ қучиб олганди ва шундай деганди:
- Эрта баҳорда момақаймоқни олиб, юзу кўзига суртган киши умр
бўйи баҳордек яшнаб юради ва кексалик унинг юзига соя сололмайди.
Шу кунгача онажонимнинг гаплари қулоғимда ва мен шунга ишониб яшайман. Ҳар баҳор момақаймоқни кўришим билан беихтиёр онам ва оддийгина шу сариқ гулнинг сеҳрли хислатларидан мени хабардор қилган ўша кун эсимга тушади.
Шунда бирдан миттигина сариқ гулни қўлимга оламан-у, худди болалигимдагидек у билан хаёлан суҳбатлашиб, овуна бошлайман.
Ҳамиша мен болалигимнинг ҳаяжонли ва мени ҳайратлантирган таъсирли лаҳзаларини хотирамда авайлаб сақлаб келаман. Шу кунга келиб айтишим мумкинки, онамнинг деярли барча сўзлари ҳақ эканига амин бўляпман. Гўзалликка муҳаббатим туфайли шу ёруғ дунёда яшаш саодатини юракдан ҳис этиш бахтига муяссар бўлгандирман, балки.
Онамнинг ҳар бир гаплари менга ҳамроҳ, қачонки ҳаёт ташвишлари дилимни безовта қилса, дарров у қўлимга тутган сариқ гул эсимга тушади. Бу гул мени ҳар қандай хавф-хатарлардан асрашига ишона бошлайман. Кўзимни юмаман-у, кўз ўнгимда ўша бахтли болалик онларим гавдаланади. Бирдан гўзал, ёш онам баҳорнинг элчиси – момақаймоқни менга узатади. Онамнинг бу совғаси менга куч бағишлайди, кайфиятимни кўтаради ва у ҳамиша мен билан эканини ҳис эта бошлайман.
Яқинда оламни яшилликка буркаб яна баҳор келади ва албатта унинг элчиси момақаймоқлар гуллайди. Улар далаю боғларни, ариқларнинг бўйини нафосатга буркайди. Мен эса беихтиёр яна болаликнинг беғубор дамларини эсга оламан, онамнинг иссиқ тафтини туяман.
Кел, гўзаллигингни намоён қил, момақаймоғим, менга яна хотираларимни олиб кел ва менга янги қувонч бағишла!
Менинг тушунчамда сен дунё гуллари ичида энг аълосисан. Эй онамнинг сариқ гули, сен шу серташвиш турфа оламда мени асрагучим ва юпатгувчимсан.
Момақаймоқ гули менинг онажонимнинг гулидир!
Таржимон: Хуршидабону Ваҳобжон қизи (Хуршида)💞Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:
Отправить комментарий