ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 10 июня 2018 г.

цитомегаловирус


Сўнги йилларда жинсий тизим аъзолари касалликларининнг этиологик сабабларидан цитомегаловирус (ЦМВ) ва оддий герпес вируси (ОГВ) аҳамияти аниқланган. ЦМВ йўлдош орқали ҳомилага ўтиб, турли ҳил нуқсонларга олиб келиши мумкин.

Биринчи ўринда нерв тубининг нуқсонларига ва ҳомила нобуд бўлишига ёки касал бўлиб туғилишига (микроцефалия, кўрлик, эпилепсия, церебрал фалаж ва бошқалар) сабабчи бўлади. Касаллик ҳаво-томчи ва жинсий йўл билан тарқалади.

Клиник кечиши асосан латент кечувчи ва субклиник,

сурункали сальпингоофорит, эндометрит, кольпит бўлиб ўтади. Ҳомиладорлик даврида ўткир формаси ва сурункали ЦМВ ўткирлаши (асосан ЎРВИ клиникаси мавжуд бўлади) ҳомила касалланишига олиб келиши мумкин.

Ташхис қўйиш учун қонда специфик антитаначалар IgG ва IgM иммунофермент анализи билан ёки ПЦР усулида аниқланади. Цервикал каналдан цитологик усул ёрдамида топилади.

Даволаш асослари. Дунёнинг 80 % аҳолисида қонда ЦМВга қарши антитаначалар мавжуд.

Шунинг учун организмнинг иммун тизими фаолиятини яхшилаш ва вирусларга қарши даволаш натижасида қонда антиген миқдори камайиб, антивирус антитаначаларининг сони ҳам нисбатан камайишига олиб келади. Даволашни ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик даврида 12 ҳафтасидан кейин ўтказиш сарур.

Антивирус препаратлардан циклоферон, зовиракс,виролекс, ацикловир, улкарил қўлланилади.

Иммунокоррекция учун виферон перректал суппозиторийлар 2 маҳал 10 кун давомида,виусид 1 пор 2 махал 10 кун давомида, иммуномодулин 1,0 мушаклар ичига 10 кун давомида, тимоген, тимолин, тимоптин каби носпецифик иммуномодуляторлар,балиқ ёғи(рўбий жир) витаминлар қўлланилади.

Даволашда плазмаферез, АУФОК (аутоқонни ультрабинафша нурлар билан зарарсизлантириш) қўлланиш ҳам самарали бўлади.

Хакикатдан бу касаллик куп учраяпти лекин таклиф килинаетган барча дорилар натижаси кунгилни тулдирмайди Узбек олимлари бунга ердам бериш йулини топдилар нанотехнология билан Кумуш сувини беморларда синаб Мужизавий натижа олдиларкумуш суви 650 дан ортик( инсон организмидаг и зараркунандалар) вируслар гепатит, ТОРч инфекцидасамарали натижа олдилар кондаги гепати тир нормаллашди беморлар аввалги иш фаолиятига кайтидилар

Комментариев нет:

Отправить комментарий