ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 11 июня 2018 г.

Гуручнинг саломатлик учун 12 фойдаси

Гуручнинг саломатлик учун 12 фойдаси
1. Гуруч таркибида бошқа исталган дон-дунга нисбатан бир неча баравар кўп крахмал мавжуд.
2. Ўпка учун фойдали, бронхит ва бронхиал астмани даволашда гуручни дуккакли донлар билан қўшиб қайнатиб, кунига уч маҳал суви билан бирга истеъмол қилиш керак.
3. Оқсиллар, аминокислоталар ва витаминлар ҳам жуда
кўп. Гуруч таркибидаги инсон организми учун зарур

моддалар
идеал даражада мувозанатлашган. Масалан, калий ва натрий
5:1 нисбатда бўлиб, у организмдаги кислота-ишқор мувозанатини сақлаб туришга ёрдам беради.

4. Ҳазм аъзоларига, хусусан, йўғон ичакка яхши таъсир қилади. Агар қаттиқ қайнатиб, суви ичилса, ичак деворларини
мустаҳкамлайди, ич кетишини тўхтатади. Сут билан қўшиб қайнатилса, ичакларни тозалайди, Гуруч қайнатмасидан хуқна килинса, ичакдаги яраларга кор қилади.

5. Ангина,.грипп ва зотилжамда гуручни ялпиз ва пиёз
қўшиб қайнатиб, суви ичилса, иситма туширувчи, микробларни ўлдирувчи ва уларни организмдан чиқариб юборувчи восита вазифасини ўтайди.

6. Буйрак ва ўт қопидаги тошларни туширади. Бунинг учун
ҳам гуруч қайнатмасини тез-тез истеъмол қилиб туриш
керак.

7. Гуруч кўп истеъмол қилган одамнинг юз ранги тиниқ бўлади. Шунингдек, қовун шарбатига солиб қайнатилган гуручнинг суви билан сепкиллар ва бошқа пигмент доғларни йўқотса бўлади.

8. Ошқозон ва ичаклар яраси, гастритларда гуручни сариёғ ёки ўсимлик ёғи қўшган ҳолда қайнатиб истеъмол қилиш керак.

9. Янги туққан оналарда гуруч қайнатмаси сутни кўпайтиради.

10. Оғиздан келаётган бадбўй ҳидни йўқотади. Бунинг учун хом гуручни чайнаш керак.

11. Гуруч қайнатмаси чанқоқни қондиради.

12. Жароҳатлар, бўғимлар чиқиши, ҳашаротлар чақишида
фойда қилади. Бунинг учун гуруч унини озгина сирка билан қайнатиб, жароҳатнинг устига компресс қилиб қўйилади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий