Xurshidabonu Vahobjon qizi
БУЛБУЛ
Қўй-э, булбул, чаҳ-чаҳингни,
Сирим элга сочар бўлсанг.
Кўзим бойлаб, афсун айлаб,
Бағрим чўқиб қочар бўлсанг.
Қўнма кўнгил бўстонига,
Бесўроқ гул қучар бўлсанг.
Тўқиб гулбаргидин атлас,
Андин кафан бичар бўлсанг.
Отма жисминг қучоғимга,
Ғам булоғин очар бўлсанг.
Икки кафтинг бирла юрак
Қонин сиқиб, ичар бўлсанг.
Сан-эй, булбул, самоларда
Ғолибу ҳур учар бўлсанг,
Туфроқдадир кўксим маним,
Лабздин воз кечар бўлсанг…
…Майли, булбул, сайра, қалбим
Қаҳридин сал чўчир бўлсанг,
Ҳазин хониш қилиб, дийдам
Нарҳидин сув ичар бўлсанг.
Шошма, сўнгги сўрорим бор:
Дил равотин очар бўлсанг,
Вафо сасин тинглагин, гар
Ишқ аҳлига сочар бўлсанг.
1998
БУЛБУЛ
Қўй-э, булбул, чаҳ-чаҳингни,
Сирим элга сочар бўлсанг.
Кўзим бойлаб, афсун айлаб,
Бағрим чўқиб қочар бўлсанг.
Қўнма кўнгил бўстонига,
Бесўроқ гул қучар бўлсанг.
Тўқиб гулбаргидин атлас,
Андин кафан бичар бўлсанг.
Отма жисминг қучоғимга,
Ғам булоғин очар бўлсанг.
Икки кафтинг бирла юрак
Қонин сиқиб, ичар бўлсанг.
Сан-эй, булбул, самоларда
Ғолибу ҳур учар бўлсанг,
Туфроқдадир кўксим маним,
Лабздин воз кечар бўлсанг…
…Майли, булбул, сайра, қалбим
Қаҳридин сал чўчир бўлсанг,
Ҳазин хониш қилиб, дийдам
Нарҳидин сув ичар бўлсанг.
Шошма, сўнгги сўрорим бор:
Дил равотин очар бўлсанг,
Вафо сасин тинглагин, гар
Ишқ аҳлига сочар бўлсанг.
1998
Комментариев нет:
Отправить комментарий