Рамазон бизга шифо бўлиши учун...
Муборак Рамазон ойи рўзаси холис Аллоҳ учун тутилишини ҳаммамиз яхши биламиз. Меҳрибон Аллоҳ бизга бу рўза учун Ўзи ваъда қилган мукофотидан ташкари, сиҳат ва саломатлик ҳам берган аслида. Рўзанинг шифобахшлиги бугун кўплаб тиббий марказлар томонидан тадқиқ этилиб, тасдиқланган. Шундай бўлсада, сўнгги йилларда кўпчилигимиз рўзанинг шифосини ҳис аниқ қилмаймиз.Бир ой Рамазондан сўнг ўзимизда енгиллик сезмаймиз. Бунинг сабаби эса, биз Рамазон ойи мобайнида суннатга мувофиқ таомланмаганимизда кўринади. Саҳарликда худди бир ҳафталик озуқани ошқозонга
жамлаётганга ўхшасак, ифторлик дастурхонимизни кўрганлар бизни бирор ой таомсиз қолган деб ўйлаши ҳам мумкин.
Айни шу мақсадда бугун сизга аслида Рамазон ойи рўзаси бизга шифо бўлиши учун саҳарлик ва ифторликда қандай таомланишимиз лозимлиги борасидаги мутахассислар маслаҳатларини етказиб қўймоқчимиз.
Муборак Рамазон ойида сизнинг таомномангиз бошқа пайтларникидан мутлақо фарқ қилиши керак ва имкон қадар оддий бўлмоғи лозим дейди диетологлар.
Саҳарлик вақтида таомланиш
Азон айтилгунга қадар рўзадорлар саҳарлик қилишади. Рўзадор учун саҳарлик ўта муҳим бўлиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ) ўз ҳадиси шарифларида “Бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг” деб бежиз айтмаганлар. Шунингдек, “Рўзадор учун хурмо яхши саҳарликдир” ҳам дейилган.
Саҳарлик куннинг биринчи ярмида ишлаши учун керакли бўлган қувватни организмга етказиб беради. Бу эса куннинг иккинчи қисмида организмга керакли бўлган қувват углеводлар парчаланиши ва қисман ёғнинг эриши ҳисобига рўй беришини англатади. Аммо оқсил алмашинувига таъсир қилмайди. Шунинг учун организмдаги моддалар алмашинуви жараёни зарар кўрмайди. Шифокорлар саҳарлик пайтида мураккаб углеводлар, яъни турли ёрмалар, барра сабзавотлардан салатлар ва қуруқ мевалар ейишни тавсия қилишади . Мураккаб углеводлар организмда узоқ пайт: 8 соатдан 12 соатгача ҳазм бўлади. Шунинг учун у жисмимизни ярим сутка мобайнида энергия билан таъминлай олади. Буларга қўшимча сифатида оқсиллар, яъни гўшт, балиқ, тухум ёки сутли маҳсулотларни ҳам истеъмол қилиш мумкин. Оқсиллар ҳам 8 соат давомида ҳазм бўлиб, жисмоний фаоллик жараёнида ўта муҳимдир. Бироқ кўп миқдордаги оқсил Рамазон сабаб тозаланаётган жигарни чарчатиб қўйиши мумкин. Хурмо – қанд, углевод, клечатка, магний ва калий манбаидир, бодом эса протеинга бой, банан калий, магний ва углевод демакдир. Аммо саҳарлик пайтида ўта кўп еб қўйиш шунингдек кўп ичиш ҳам тавсия қилинмайди (чунки бунда организмдаги кун давомида тонусни ушлаб турувчи минерал тузлар чиқиб кетади). Саҳарлик пайтида кофе ичиш тавсия қилинмайди. Чунки у организмнинг сувсизланишига сабаб бўлади. Бунинг ўрнига сут қатиқ маҳсулотларидан истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Ифторлик вақтида таомланиш
Ифторликни бошлаётганда, шунга аҳамият бериш керакки, асосий таомларни шом намозидан сўнг истеъмол қилган мақул. Унгача эса, сув, хурмо ва енгилгина мевалардан ейилса бўлади. Хурмо қонни бир лаҳзадаёқ глюкозага тўйинтиради. Ифторлик дастурхонида таом ниҳоятда кўп бўлиши дуруст эмас. Айниқса хамир маҳсулотлар, олий навли ундан тайёрланган нон ва бошқа маҳсулотлар, шунингдек қовурилган таомларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Ифторликда ёғли, қовурилган, ўта ширин истеъмол қилманг! Чунки бундай таом ҳазм бўлмаслик ва жиғилдон қайнашини келтириб чиқаради ва ортиқча вазнга сабаб бўлади.
Ифторликда сабзавотли димламалар, барра сабазавот салатлари ва камроқ миқдорда гўшт тавсия қилинади. Таомланиш меъёрлаштирилган, унга албатта сабзавот, мева, гўшт ва товуқли маҳсулот, ёрмалар ва сутли маҳсулотлар киритилиши керак.
Ифторлик ва тунги уйқу орасида имкон қадар кўпроқ шарбат, сут, айрон, совутилган гиёҳ дамламалар, компотлар ва сув ичинг, бу организмдаги сув миқдорини меъёрда ушлаб туради.
Рамазон пайтида тез тайёр бўладиган ва тайёр маҳсулотлардан воз кечганингиз мақул! Чунки улар таркибида тез сўрилувчи углеводлар мавжуд бўлиб, вақтинчалик қоринни тўйдиргани билан, бир ёки икки соат ичида яна очлик ҳиссининг пайдо бўлишига олиб келади.
Агар юқорида айтилган маҳсулотларни излаш, бундай таомларни
тайёрлаш сиз учун қийин туюлса, марҳамат, махсус хизматдан фойдаланинг! Буюртма “Соғлом таом”лар рўза кунлари учун махсус тузилган меню асосида тайёрланган. Куннинг оқсил, ёғ ва углеводлар ҳисобга олинган. Кун давомида сизга етарли бўладиган минерал ва витаминлар жамланмаси мавжуд. Таомлар хонадонингизга қадар етказиб берилади.
Қизиққанлар учун Рамазон ойига махсус меню:
Саҳарлик
Саҳарликни 200 мл сув (кичик хўпламлар билан)билан бошлаш лозим
Сутли бўтқалар, тухумли таомлар ва сабзавотлар
Хурмо, майиз, банан
Ифторлик:
200 мл сув
2 дона хурмо
1 стакан сут-қатиқ маҳсулоти ёки 200 гр мева
Шом намози
Суюқ таом (250 мл) (гаспачо, окрошка, эзма шўрвалар ва ҳк.)
1 соатдан сўнг:
Иккинчи таом : Гўшт(100 гр парранда, балиқ, мол, қўй) ва сабзавотлар(помидор, бодринг, қўзиқорин, сабзи, қовоқча, лавлаги, гулкарам, бош карам, дуккакли маҳсулотлар, кўкатлар, саримсоқ пиёз, исмалоқ ва ҳк.)
Ифтордан сўнг:
Ҳар ярим соатда 200 мл дан ёки ҳар 1 соатда 300 мл.дан суюқлик(чой ва кофедан ташқари) ичиб туриш лозим бўлади. Бунда бир суткалик суюқлик миқдори камида 2 литр бўлиши лозимлигини ёдда тутинг! Ифтордаги 200 мл ва саҳардаги 200 мл.ни инобатга олсак, яна 1600 мл сув ичиш керак бўлади:
Мевали смузилар
Компот
Айрон
Лимонли, ялпизли дамлама
Райҳонли, ялпизли ичимлик
Сув
Комментариев нет:
Отправить комментарий