ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 7 мая 2018 г.

Чивин ҳақида



Чивин ҳақида
"Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар" (Луқмон сураси, 11-оят).
Чивин - Аллоҳнинг мўъжизасидир!
400 минг марта катталаштириб кўрсатадиган электрон микроскопда кўрилганда маълум бўлдики, чивиннинг бошида юзта кўзи, оғзида 48 та тиши, кўксида 3 та юраги, марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак бор экан. Чивин қушларда мавжуд бўлмаган аъзолар билан жиҳозланган экан. Чивинда ҳароратни ўлчовчи асбоб бор экан. У атрофидаги нарсаларни рангидан, шаклидан эмас, фақатгина ҳароратидан таниб

олар экан. Чивиннинг қонни таҳлил қилиш асбоби бор экан. У шу асбоб орқали қайси танага қўниш, қайси танадан қон олишни ҳал этар экан. Шунинг учун ҳам у ҳаммадан қон сўравермайди. Чивиннинг хартумида 6 та йўлак бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бор экан. Чивиннинг оёқларида тирноқлари бўлиб, уларни силлиқ терига қўнган пайтларда ишга солар экан.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:

"Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар" (Луқмон сураси, 11-оят).

Шайх Набулсийнинг мавъизаларидан таржима қилинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий