ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 6 мая 2018 г.

АЗАМАТ ЗИЁ

Қийнайди гумонлар, ҳайрат, хавотир,
Ақлимда хайронлик, савол тўляпти.
Мендан яширганинг эди қандай сир,
Юрагим, айт сенга нима бўляпти?

Маюслигинг ортган, жимсан, беунсан,
Аввалги кулгинг йўқ, ҳоли забунсан,
Қуёшли кунда ҳам зимистон тунсан,
Юрагим, айт сенга нима бўляпти?



Сим-сим йиғлашларинг оғир дардданми?
Изҳорсиз, жавобсиз муҳаббатданми?
Қон билан ёзилган ишқий байтданми?
Юрагим, айт сенга нима бўляпти?

Билмай оғритдимми, қилдимми хато?
Сен учун Холиққа қилай илтижо,
Тинмайсан, негадир уришинг бежо,
Юрагим, айт сенга нима бўляпти?

Ёки хавотирим бекорми бари?
Юрганинг ростми ё армондан нари,
Куяман ахир сен куйганинг сари,
Юрагим, ростин айт нима бўляпти?

 АЗАМАТ ЗИЁ

Комментариев нет:

Отправить комментарий