ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 6 мая 2018 г.

Рўза ҳақида

Рўза ҳақида
Рўза, араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нар-садан ўзини тиймоқликни билдиради.
Шарият истилоҳида эса: «Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир».
Рўзани очувчи нарсалар, деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва бошқа рўзани очувчи нарсалар кўзда тутилгандир.
Рамазон ойи рўзасини тутмоқ иккинчи ҳижрий санада фарз қилинган. Аниқроғи, иккинчи ҳижрий сананинг Шаъбон ойида, ҳижратдан ўн саккиз ой ўтгандан сўнг ва қибла Каъбаи муаззамага бурилгандан кейин фарз

қилинган.
Унинг сабаби ойнинг келишидир. Чунки уни Рамазон ойига изофа қилинади ва ойнинг такрор бўлиши билан рўза ҳам такрор бўлади. Ҳар куннинг янги бўлиши унинг рўзасини тутишга сабабдир.
Рамазон ойи рўзасини тутиш Қуръон, суннат ва ижмоъ билан собит бўлгандир.
Алллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Эй иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек рўза фарз қилинди, шоядки тақво қилсангиз», деган (Бақара: 183).
. Ва яна: «Рамазон ойини, унда Қуръон одамлар учун ҳидоят билан, ҳидоятдан баёнотлар ва Фурқон бўлиб туширилгандир. Ким ўша ойда ҳозир бўлса, бас рўзасини тутсин», деган (Бақара: 185).
Шунингдек, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида рўзанинг фарз эканини кўп такрорлаганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини тутмоқни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилур. Унда Жаҳаннамнинг эшиклари ёпилур. Унда ўзбошимча Шайтонлар кишанланур. Унда Аллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг кечадан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ, маҳрум бўлибди», дедилар». Насаий ва Байҳақий ривоят қилганлар.
Ислом умммати доимо Рамазон рўзаси фарз эканига иттифоқ қилиб келган.
Рўза, аввал ҳам айтилганидек, араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради.
Шарият истилоҳида рўза қандоқ таърифланишини «Мухтасари Виқоя»да қуйидагича баён қилинади:
«Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният би-лан емоқ, ичмоқ ва жинсий алоқани тарк қилмоқдир».
Бошқа уламоларимиз, бунга «унга аҳл бўлган киши тарафидан» деган қайдни ҳам кўрсатилса яхши бўлади, дейдилар. Ана шунда ҳайзли ва нифосли аёлларга рўза фарз бўлмаслиги аниқ бўлади.
Таърифдаги тонгдан мурод субҳи содиқдир.
Рўзанинг фарзлиги қуёш ботгунча экани Қуръоннинг «Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинг» деган оятидан олинган.
Рўзага ниятни шарт қилиш одатдан ибодатни фарқлаш учун бўлган. Бошқа нарсаларда ҳам шу бор. Ҳар бир нарса ният ила одатдан ибодатга айланиб қолади.
Юқорида таърифи келган рўзани Рамазон ойида тутмоқлик оқил, болиғ ва бошқа шартларни ўзида мужас-сам қилган ҳар бир мўмин – мусулмон учун фарздир. Рўза тутмоқнинг фарз қилиниши ҳикматлари эса жуда кўпдир. Улардан баъзиларини эслаб ўтишга ижозат бергайсиз.

1. Рўза Аллоҳ таолога қилинадиган тоат – ибодатдир. Рўза тутган банда ҳадсиз – ҳисобсиз ажру савобларга эга бўлади. Бу ибодатни адо этган банда жаннатга алоҳида, Раёён деб аталадиган эшикдан кириш ҳуқуқини қўлга кири-тади.
2. Рўза улкан ахлоқ мактабидир. Унда мўмин киши кўпгина хислатларга эга бўлади. Рўза нафс балосига қарши жиҳоддир. Рўза туфайли инсон ўзидан ман қилинган нар-саларга сабр қилишга ўрганади. У руза орқали ҳаётида дуч келадиган машаққатларга чидашга ҳам малака ҳосил қилади.
3. Рўза тутиш орқали мўмин киши омонатга хиёнат қилмаслик ва махфий ҳамда ошкора ҳолатларда Аллоҳ тао-ло уни кузатиб туриши ҳиссига эришади.
4. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.

Аллоҳ таоло Рўза ҳақидаги оятнинг охирида: «Шоядки, тақводор бўлсангиз», деди.
Аллоҳ таолонинг «Шоядки» дегани эса «албатта, албатта» деганидир.
Қадимдан барча уламолар ва ҳукамолар ҳам ушбу ҳақиқатни доимий равишда такрорлаб келганлар. Ўзини билган ҳар бир рўза тутувчи инсон ҳам бу ҳақиқатни жуда яхши билади.
Шу билан бирга, бу ҳикматни тарғиб қилувчилар орасига кейинги пайтларда кишиларни очлик йўли билан даволовчи табиблар ҳам қўшилдилар. Уларни таъкидлашларича, ихтиёрий оч қолиш–яъни, рўза тутиш ила инсонда Аллоҳдан қўрқиш, демакдир

Комментариев нет:

Отправить комментарий