ФОШ
Озгина худбинмиз, озгина қўрқоқ,
Озгина қўрқамиз, озгина холос.
Сергакмиз, ҳушёрмиз, меъёрдан кўпроқ,
Ичимизда сузар номаълум овоз.
Нима у, увлайди, тирнайди бағир,
Бўлиши мумкинми шундай қисмимиз?
Қалтироқ қайдандир, Ботирмиз ахир,
Ё Жасур, ё Эркин... ахир исмимиз.
Ўтирган ўрнимиз нақадар юмшоқ,
Тушгимиз келмайди – тортамиз ҳушёр.
Баъзан товушлардан сукут яхшироқ,
Билмайсиз, жимликда катта хислат бор.
Озгина кичикмиз, озгина қуйи,
Гарчи ҳисоблидир биз олган нафас.
Тиззамиз озгина титраган кўйи
Бандадан қўрқамиз худодан эмас.
Хуршид Абдурашид
Озгина худбинмиз, озгина қўрқоқ,
Озгина қўрқамиз, озгина холос.
Сергакмиз, ҳушёрмиз, меъёрдан кўпроқ,
Ичимизда сузар номаълум овоз.
Нима у, увлайди, тирнайди бағир,
Бўлиши мумкинми шундай қисмимиз?
Қалтироқ қайдандир, Ботирмиз ахир,
Ё Жасур, ё Эркин... ахир исмимиз.
Ўтирган ўрнимиз нақадар юмшоқ,
Тушгимиз келмайди – тортамиз ҳушёр.
Баъзан товушлардан сукут яхшироқ,
Билмайсиз, жимликда катта хислат бор.
Озгина кичикмиз, озгина қуйи,
Гарчи ҳисоблидир биз олган нафас.
Тиззамиз озгина титраган кўйи
Бандадан қўрқамиз худодан эмас.
Хуршид Абдурашид
Комментариев нет:
Отправить комментарий