ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 29 апреля 2018 г.

КАРАМНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ


КАРАМНИНГ   ФОЙДА   ВА  ЗАРАРЛАРИ

Карамни “қалам” хам дейишар кўрдим,
Масликни  кесаркан яна ёқтирдим.
Румийси яхшидур, яна оқи хам,                                                  
Куйганга  кулидан шифо бор хар дам.
Қуриқлик бобида иккинчи миқдор,
Бел оғриқ,  жигарга манфати бор.
Ниқрасга (бод) фойдайи овозни очар,
Ундан яна эски йўталлар қочар


                                                               (Ҳаким Давалий ал-Ғилоний)

     Карам-крестгулдошлар оиласига  мансуб 1 йиллик  ва 2 йиллик  сабзавот  ўсимликлар гурухига киради.  Карамнинг бошли  карам, рангли  карам, савой карами, тошкарам, баргли карам, Брюсселъ карами,  Хитой карами,  шалғом  карам, каби  асосий турлари мавжуд  бўлиб,  булар орасида  бошли карам Ўзбекистонда  кўплаб экиладиган сабзовот ўсимлигидир.

   Бошли карам  2 йиллик кулранг-яшил  ўт бўлиб,   барглари  бандли, юқоридаги бандсиз. 1 чи йил карамнинг  пояси қисқа бўлиб, илдизолди  баргларини ҳосил  қилади. Улар  бир-бирига зич  жойлашган  бўлиб,  думалоқ  карам ўрайди. 2 чи йили  пояси  ўсиб чиқади.  Ўсимликнинг  гуллари оч  сариқ рангда шингил ҳосил қилади. 4 тож баргли.  Меваси  қизиқ пишганда  очилиб  кетади. Карам ёввойи холда  учрамайди.

Карам тарихидан
  Бошли карам  Ўрта ер  денгизи  мамлакатларида  эрамизнинг бошланиш даврларида жумладан, қадимий Грекцияда бошли карам хамда баргли карам  маданий холда етиштирилгани хақида ўз даврида  плиний (эрамизнинг 1 чи асри) маълумот қолдирган. Ўрта асрларда Ғарбий Европа мамлакатларида  карам кенг кўламда етиштирила бошлаган. Ҳозирда субтропик мамлакатларида (Япония, Миср, Жанубий Африка, Австралия, Янги Зирландия) кўплаб экилмоқда.
Карамнинг  100 дан ортиқ турлари бўлиб  юқаридагилар бизларда учрайди.  Асосан карамнинг 7 тури бизларни иқлимга мосланган бўлиб экилиб келинади. Жумладан бош карам, рангли карам, савай карами, брюселл карами, хитой карами, шолғам карам ва баргли карамлар шулар қаторига киради. Бош карам дехқончиликда кенг экилади. Баргли карам эса чорвачиликда  чорва моллари учун емиш сифатида фойдаланилади. Карам асосан эрамиздан тўрт минг йиллар аввал хонакилаштирилган. Аввало, одамлар денгиз бўйларида ўсган ёввайи баргли карамни етиштирганлар. Асрлар давомида танлаш йўли орқали бош карамни етиштирганлар. Бизгача етиб келган тарихий маълумотларга қараганда улуғ математик ва файласуф ПИФАГОР хам бу ўсимликни чуқур ўрганган. Унинг ёзишича, карам инсонга рухан тетиклик ва яхши кайфият берган. Пифагор карамнинг хилларини яхшилаш бўйича хам иш олиб борган. Ўша даврда етказилган бир карамнинг хили ПИФАГОР номи ила аталган.

Карам истеъмоли
 Карам савзавот сифатида турли таомлар салатлар кансервалар тайёрлашда файдаланилади. Уни тозалаб истеъмол қилинади.

Карам барглари таркиби
 Карам барглари таркибида 2,6-5,7 %  миқдорида қанд, 1,1-2,3 % оқсил,  витамин С, В1 , В2, В6, РР, каротин   магний  Фосфор тузларини, фермент хамда  аминакислаталарни сақлайди. Бошли карам таркиби витамин  У  топилган.  Шу витамин  “У” медда жарохати касаллигини даволашда  тавсия қилинади. Карамнинг  сархил баргларининг ўзида олтингугурт  сақловчи гликазитлар хам учрайди.


Илмий  тиббиётда
  Илмий  тиббиёт  амалиётида  карам шарбати билан меъдда  ва ичак яраси даволанади. Карам барги таркибидаги  витамин  У  ярага қарши  фактор  сифатида инобатга олинган. Бу витамин  метилметионсулфоний  медданинг шиллиқ қаватига  маҳсус  таъсир кўрсатиб,  ярани  тузатувчи  хусусиятга эгадир. Бунинг учун  3-4  хафта давомида  кунига 3 маҳал  ярим стакан  миқдорида илитилган холда карам шарбатидан  ичиб туриш тавсия этилади. 

Жигар касалликларида 
 А. Д. Турованинг  берган маълумотларига  қараганда  клиникниститутларнинг кузатувларида  карам  шарбати  сурункали  холанитгепатитда  ижобий натижа  беради:  жигар атрофида  оғриқ  камайиб, диспепсик  ҳолатлар йўқолган,  жигар шиши камайган. 

Атеросклероз  касаллида
 Карам  шарбатининг  қуритилгани атеросклероз  касаллигини  даволашда  қўлланилади.     

Семириб кетиш
  Маълумки  карам  таркибида  мавжуд  бўлган тартрон кислота одамнинг  семириб кетишига  йўл қўймайди.  Шунинг  учун  организмдаги  ошиқча  вазнни  йўқотмоқчи  бўлсангиз  албатта карам  истеъмол  қилиб  туринг.

Қанд касаллиги
 Карам  ўз таркибида  қанд  миқдори  сақлагани сабабли  уни  қанд  касаллиги  билан  оғриганлар  овқат  рационига қўшиши мумкин.

Халқ  табобатида
 Карам  халқ  табобати амалиётида  жуда  қадрланади.  Қўхна  Рим  врачлари карам  одам  организмини  мустахкамловчи,  турли  касалликларга нисбатан бардошли  қилувчи, бош оғриғини  қолдирувчи неъмат сифатида  таърифланганлар.

Рус халқ табобатида
 Рус  халқ табобатида майдаланган  ёки  нордон  карам  овқатни  яхши  хазм  эттирувчи,  лавха (цинга) касаллигини  ривожланишига  хотима  сифатида  тавсия  этилади. Карам енгил сурги  сифатида  колит  касаллигида  фойда  беради. Истисқо  хамда подагра  хасталигида эса  сийдик  хайдовчи омил бўлиб хизмат қилади.

Карам  шарбати
 Сархил карам  шарбати билан  аралаштирилган холда юқори нафас  йўллари катарни  даволашда, шунингдек  сариқ касаллигида  истеъмол қилинади.

Муолажа  сифатида
 Карам   халқ  табобати  ташқи муолажа  сифатида сархил карам барги  оғриётган жойга  қўйилади.

Мулклар бўшашганда
  Мулклар бўшашишида хам карамдан  даволаниш мумкин. Бунинг учун нордон карам  шарбати билан оғиз  чайқалади ёки  нордон карам  чайналади.

Нордон карам
 Нордон карам  ёки  унинг  шарбати бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса касаллик қабзият  хамда қон кетиши  билан кузатилаган бўлса  янада  нафлироқ бўлади. Шунингдек, уни ич кетишида, жигар касалликларида, оддий қабзиятда  ҳам фойдаланиш  мумкин. 

Бош оғриғида
 Бош оғриғида ярим пиёла  карам сувини ичиб, чалқанча ётилади.  Янги карам баргларини  оғриётган жойларга  қўйилади. Қадимда  беморнинг ҳарорати кўтарилганида бошнинг  пешона ва чакка қисмларига карам  барглари  қўйилаган. Худди  шу  мақсадида  тузланган  карам  бўлаксачасини тоза  докага  ўраб  қўйиб  хам фойдалананиш  мумкин.

Мулклар қонаганда
 Мулклар қонаганида тузланган  карамни узоқ чайнаш  ёки оғизни унинг  сувида чайиш тавсия этилади.  Стоматит-бу  оғиз  бўшлиғининг  Яллиғланиши ҳисобланади.  Бунда карам  сувига  иссиқ  сув қўшиб  чайланади.  Эрталаб  ва ётишдан олдин карам  сувига иссиқ сув қўшиб чайилади.  Эрталаб  ва ётишдан  олдин  карам   сувида  докани хўллаб тишлар ва  оғиз бўшлиғи артилади.

Атеросклерозда
 Атеросклерознинг  олдини олишда карамни яхлит  ва тузланган ҳолда  салатлар  ва шарбатлар ( кунига 3 махал овқатдан 20 дақиқа олдин бир пиёладан) таркибига  қўшиб  истеъмол  қилинади.

Падаграда      
 Падагра  касаллигида  шишган жойларга карам баргларини боғлаб ўралади. Бу муолажани 5-8  кун давомида кечаси қилиб  оёқларга  иссиқ пайпоқ кийилади.

Талоқ касаллигида    
 Талоқ   касаллигида  карам ўзаги  электр  шарбат  чиқаргичдан  ўтказиб  сувини  30-32 даражагача илитиб  кунига  3-4  маҳал  овқатдан  1 соат олдин ичилади.

Холицистит, холангит ва  сурункали гепатитда    
 Холицистит, холангит ва  сурункали гепатитда  янги сиқиб  олинган карам  сувини кунига 3 маҳал, овқатдан  20 дақиқа  олдин  ёки тузланган карам сувини илитиб кунига 2 маҳал овқатдан  олдин  1 пиёладан ичилади.

Ошқозон  ва ичак  касалликларида 
 Ошқозон ярасида янги карамни майдалаб тўғраб  сирли идишда эзилади. Ҳосил бўлган сувни кунига 4 маҳал овқатдан  45 дақиқа олдин 1-1,5 пиёладан ичилади. Даволаш муддати 40 кун. 

Косметикада
 Қадимдан карам  косметик  восита сифатида  қўлланиб  келинган. Агар қўллар териси  қуруқлашса тузланган карам  суви ва қатиқ  зардобидан  ванначалар тайёрланади: бир неча  карам баргларини олиб  ўсимлик мойи суриб  юз ва бўйин қисмларига  қўйиб чиқилади. 20 дақиқадан кейин  баргларни олиб  ташланади. Майдаланган карам  баргларини  сувда бўтқа  шаклида  пишириб  юзга  20 дақиқага суртилади.



Ёғли терига
 Ёғли тешикчалар  кенгайган терида  ювинишдан олдин, яъни 20-15 дақиқа  илгари юзни тузланган карам сувида ётишдан олдин эса янги  карам сувида артиш фойдали.
Ниқоб:
Карам  баргларини майдалаб  қўпиртирилган тухум оқи  қўшилади. Юз ва бўйин  қисмларига  20 дақиқа  давомида суртилади.

Қўтир
 Бошнинг соч қисмларига қўтир тушган жойларига дастлаб ўсимлик ёғи суртиб 2 қават оч  рангли  карам  барглари билан ўраб чиқилади. Бу  муолажани 2-3 хафта мобайнида  кунига 2 маҳал қилиш керак.

Карам  шарбати:          
 Карам  шарбатини шакар билан тайёрланган қиёми  маст  кишини тийраклаштиради. Карам шарбатининг  уруғ қайнатмаси  билан  аралашмаси уйқусизликка даво бўлади. Карам уруғи  гижжа  ҳайдаш  хусусиятига ҳам эга.

Карам барглари
 Карам барглари сутда қайнатилиб, кепак билан аралаштирилгани боғлама (припарка) сифатида фойдаланилса,  ширинча ва  сувли  экземага даво бўлади. Янги  карам  баргларини  майдалаб тухум  сариғи билан  аралаштирилган холда  иллатли яраларга, кечиккан куйишда  қуйилса, уларнинг  эт олиб тузалиши тезлашади. Қайта-қайта карам  шарбати  билан  артилиб  турган  теридаги сўнгалнинг  йўқолиши осонлашади.

  Бобомиз Ибн СИНО фикрлари
…карам етилтирувчи, юмшативчи, қурутувчи  таъсир кўрсатади. Оғриқни тўхтатиш хусусияти хам бор. Семиз гўшт ва товуқ гўшти билан қайнатилса фойдаси яхшироқ.. Ёввайи карам, денгиз карами,боғ карами балғамни ва қаттиқликни емиртирилади...Хар қандай иссиқ шишга, шиллиқли ўсимликларга,сарамас ва эшак еми касаллликларига фойда қилади....Қайнатилса маст бўлишни кечиктирилади,суви мияни тиниқлаштиради..Сийдик ва хайз қонинин кучли юргизади.(4,337-338)

                                              Карамли  таомлар
  Карамдан тайёрланган  таомлар  айниқса  кекса ёшдаги, сурункали касалликларга  чалинган  одамлар  учун  фойдали. Бу  муолажаларни бажаришдан олдин  бизнинг “Малҳам” табобат маркази ходимлари ёки керакли шифокордан  маслаҳат олганингиз маъқул.

Бодирингли  карам  салати
 Карам тўғраб  тузланади. Бодринг ва укропни майдалаб  тўғраб, қаймоқ ёки кунгабоқар ёғи  қўшиб  аралаштирилади ва дастурхонга тортилади.

“Дала”  салати
 Карам майда  тўғралиб кенг сирли идишда пиширилади. Совутиб ўсимлик ёғи, шакар,  майда тўғралган пиёз, кўкатлар, олма бўлаклари қўшиб аралаштирилади.

Тиббий фойдаси: бундай салатлар  буйрак яллиғланишида, гепатит, ўт пуфаги  шамоллаши, ҳафақон, ич қотишида, юрак-қон томир етишмовчилигида буйракларда майда тошлар, семизлик, атеросклероз, ўсма касалликларида тавсия этилади.
                      


Сабзи карам салат
  Карам майда тўғралади. Сабзини қирғичдан  ўтказиб, табъга кўра туз, 1 чимдим шакар, майонез қўшиб аралаштирилади.

Олма карамли  салат
  Карам  майда тўғриланиб тузланади. Устига лимон  кислатаси эритмасидан озгина сепиб  қўлда яхшилаб эзилади. Тозаланган олмани тўғраб  озгина шакар қўшиб 1 пиёла қаймоқ билан аралаштирилади. Салатни чиройли идишга солиб устига қолган қаймоқ қуйилади. Салат майонез, майиз,  олма  бўлаклари ва кўкатлар билан безатилади.
      
Оздирувчи карамли салат 
 Бу салат  марказимизда 10-йилдан буён  ошиқча вазнли эркак ва аёлларимизга тавсия этилиб келинмоқда.Фойдаси 90-95 фоизгача. Карам  барглари  қаватланиб 1-чи қаватига майда  тўғралган  карам, мурч,  туз,  майда  тўғралган  саримсоқ  пиёз, 2-чи  қаватига  қирғичдан  ўтказизилган сабзи,  3-чи  қаватига  қирғичдан ўтказилган лавлаги,  4-чи қаватига  сомонча  қилиб  тўғралган  ширин олма, 5-чи қаватига  майдаланган ёнғоқлар солинади.  Ҳамма қаватлар таъбга қараб  тузланади. Сўнг майонез  суртилади. Кунига  кичик  порцияларда  4-5  маҳал истеъмол қилиш тавсия этилади.       (эслатма карамга оид маълумотларни ва унга қўшиб ишлатидиган гиёхлар керак бўлса “МАЛҲАМ” халқ табобат марказидан олишингиз мумкин.  Мурожат учун телефонимиз (+998-90-987-9-987 )

Карам  шўрва
Карам  баргларини  майда тўғраб ёки аввал  сабзи  думалоқ  шаклда  тўғралиб  қозонга  терилиб чиқилади.  Устига  тамат, ёғ,  озгина қайнатилган  сабзавотлар,  сув қўшиб паст оловда  қопқоғи ёпиб  пиширилади. Қайнаётган сувга  катта қилиб  тўғралган карам  ва картошка  солинади. Яхшилаб  қайнатитиб, ун ва димланган сабзавотлар,  помидор бўлакчалари  қўшиб  пиширилади.  Дастурхонга  тортишдан олдин  косаларга  қуйиб устига  қаймоқ  қуйилади ва кўкатлар  сепиб безатилади.



 Фойдаланилган адабиётлар:
Ў. Хасанов  “маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши”
А.Саттаров,  Т.Абдурахманов  “дардинга шифоман”

                                                         
                                                                                              Абдуқодир Саттаров,
                                                                                    “Малҳам” халқ табобат маркази
                                                                                            раҳбари, профессор , ҳалқ табиби.
                                                                             Мурожаат учун телефон:+998-90-987-9-987


Комментариев нет:

Отправить комментарий