ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 30 апреля 2018 г.

Ҳуснбузарларим бирданига кўпайиб кетди. Қандай йўқотса бўлади?

Ҳуснбузарларим бирданига кўпайиб кетди. Қандай йўқотса бўлади?
Жавоб: Сизга ёғсиз гўшт, қайнатилган балиқ, сабзавот, сузма, олма ҳамда витаминлар (А, C, B) га бой овқатларни истеъмол қилишлари керак. Ёғли ва хамир таомларни чеклаш, кўпроқ қора нон ва қайнатилган гўшт ейиш лозим. Шунингдек, спиртли ва газли ичимликлар

ичмаслик, ичнинг равон келиб туришига ҳаракат қилиш зарур.
Ҳуснбузарлардан қутулиш учун юз терисини тўғри парваришлаш лозим. Аввал илиқдан иссиқроқ сувда, сўнг совуқ сувда ювиб, қуруқ латтада артиш керак, бунда юмшоқ совунларни ишлатиш терининг тоза ва майин бўлишини таъминлайди.
Баъзан атир совунга майда туз аралаштирилиб, юмшоқ латта ёки губка билан юзни ишқаш ва ювиш ҳам ёрдам беради. Куз ва қишда юзни илиқ сув билан, ёз ва баҳорда эса совуқ сув билан ювинг. Яллиғланган тошмалардаги қора нуқталарни ситиш ярамайди, буни косметолог кўмагида қилган маъқул

Комментариев нет:

Отправить комментарий