Савол: Баъзида нафасни олаётганимда юрагим санчиб қолади. Бундай пайтда қисқа-қисқа нафас оламан, то санчиш ўтиб кетмагунича. Бу ҳолат нимадан❓
Жавоб: Санчувчи оғриқ пайдо бўлишинг сабаби жуда кўп: юрак касалланганда, стенокардия, инфаркт миокардда, юрак шамоллаганида, ревматологик хасталиклар. Неврозда, кўкрак қафаси ва қовурғалар шамоллаганида, ошқозон ва ичак касалликларида эса оғриқ юрак атрофида ва курак атрофида сезилади.
Юракдаги оғриқ 2 та асосий гуруҳга бўлинади:
Ангиноз (ишемик, стенокардия) оғриқлар ҳаяжонланганда, жисмоний зўриқишда
қон оқимининг кучайишида юзага келади. Шунинг учун бу оғриқ юрганда, ҳаяжонланганда, асабийлашганда пайдо бўлади ва бу ҳолатда шифокор билан маслаҳатлашиб, тезда нитроглицерин қабул қилиниши керак. Ишемик оғриқлар ёндирувчан, сиқилувчан, қисувчан бўлиб, одатда кўкрак орқасида, ўнг елкада, қўлда, курак тагида ва жағнинг пастки қисмида кузатилади. Оғриқ кучли нафас қисиши билан кузатилади. Кучли, эзувчи, сиқувчи, ва ёндирувчи кўкрак орқасида ёки чап тарафида пайдо бўлган оғриқ — ўткир миокард инфаркти даракчиси бўлиши мумкин.
Кардиалгия юрак ревмотологик хасталанганда, миокардитда, юракнинг ташқи пардаси шамоллаши — перикардда юзага келиб, оғриқ узоқ, санчиқли, зирқираб оғрувчи бўлади ва кўкракдан чапроқда пайдо бўлиб йўталганда ва нафас олганда зўраяди.
Агар юрак атрофидаги оғриқ тана эгилганда ёки бурилганда, чуқур нафас олганда, нафас чиқарганда, қўллар ҳаракатлантирилганда пайдо бўлса, бу радикулит ёки қовурғаларнинг касалланганлиги бўлиши мумкин.
Қовурға орасидаги санчиқли, ноаниқ оғриқ асаб тизими касаллиги (невроз)да ҳам учрайди.
Руҳий зўриқиш, руҳий тушкунликда оғриқ бўйин ва елкада бўлади. Бунда «юрагим оғрияти шекилли» деб кардиологга мурожаат этган беморни тинчлантириб, бошқа мутахассисларга учраш тавсия этилади.
Худди шундай оч қолганда ёки овқат еганда оғриқ бўлса, бу ошқозон ёки ошқозон ости бези касалланганлигининг белгиси бўлишим мумикн. Оғриқнинг сабаби умуртқа поғонасининг кўкрак қафаси касаллиги ёкиостеохондроз ҳам бўлиши мумкин.
Маслаҳатимиз ҳолатнинг аниқ сабабини аниқлаш учун кардиологга мурожаат қилинг!

Комментариев нет:
Отправить комментарий