ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 17 марта 2018 г.

нидо....

Мен айтаман, сен қўйгин билиб,
Ўрнинг олам саҳнида қандай?
Мусулмонлик даъвосин қилиб,
Динсизлардек сипқорасан май.

Бўш вақт топсанг чойхона,ош,гап,
Жиғилдонни қачон тиясан?
Ўзбеклигинг қолгандай эслаб,
Жанозада дўппи киясан.



Ҳотамлигин унутган хасис,
Мотамларинг фарқсиз тўйлардан.
Бир донаям билмайсан ҳадис,
Дейсан бизлар бухорийлардан.

Қайғурмайсан, ўйламайсан кўп,
Отанг қазо айлаган даъфа.
Қайсидир ёт теполмаса тўп,
Бир ҳафталаб юрасан хафа.

Иймон кетмиш қалбингдан кўчиб,
Қориштирдинг куфр-ла динни.
Бир сўтакдан турибсан чўчиб,
Қўй гапирма Жалолиддинни.

Султонига қуллардек боқиб,
Ошқозондан буйруқ кутар бош.
Шу кетишда китоблар ёқиб,
Нафсинг учун пиширасан ош.

Нозик кўнглинг кабоблар тусаб,
Қўй гўштини теравер сихга.
Кимлар улкан тайёра ясаб,
Кетмоқдалар учиб миррихга.

Ҳақ сўзини кўтарган баланд,
Шундай улуғ уммат эдинг-ку!
Нега қалбинг олтин билан банд,
Сен олтиндан қиммат эдин-ку!

Юрагингдан кўчсин бу иллат,
Етсин сенга улуғлар доди.
Сўз бермасди ҳеч қайси миллат,
Сеникидек бўлса аждоди.

Босай деса йўллари чўғдир,
Юрагида лоқайд музлиги.
Ўзин топса беклиги йўқдир,
Бекман деса йўқдир ўзлиги.

Комментариев нет:

Отправить комментарий