ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 12 марта 2018 г.

Темир моддаси танқислиги


Темир моддаси танқислиги (     Парманкулова Юлдузхон -олий тойфали  шифакор Андижан тиббиёт олийгохи тадкикотчиси )
Темир организмга энг зарур микроэлементлардан бири ҳисобланади. Темир қон таркибида мавжуд бўлиб, ўпкадан кислородни тўқималарга ташишда, аъзоларни кислород билан таъминлашда хизмат қилади. Агарда темирга бўлган эҳтиёж кучайса-ю, организмга темир тушиши камайса, темир танқислиги келиб чиқади. Темир танқислигининг оқибатлари бироз нохушдир. Чунки темир танқислиги натижасида организмнинг кислород билан таъминланиши издан чиқади. Натижада темир танқислик камқонлик
келиб чиқади. Камқонлик организмнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятини пасайтиради. Оқи-батда организм юқумли касалликларга чалинувчан бўлиб қолади. 
Болаларда камқонлик натижасида жисмоний ва ақлий ривожланишдан ортда қолиш кузатилади. Улар тез-тез чарчайдилар, фанларни ўзлаштиришда қийналадилар. Миялари чалғиб кетади. Ўқиган нарсалари хотирасидан тезда кўтарилади. Катталарда эса толиқиш, тез чарчаш келиб чиқади. Темир танқислигига оғиз бўшлиғи, ҳазм аъзолари, нафас йўллари шиллиқ пардалари жуда сезгир бўлиб, тез зарарланади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, узоқ вақтдан буён битмаётган дерматитлар, экзема касалликлари ва бошқа тери касалликларнинг сабаби темир танқислиги, кам-қонлик ҳам бўлиши мумкин. Агарда темир етишмовчилиги келиб чиқса, ош-қозон касаллиги ва нафас йўллари инфекциялари келиб чиқиш эҳтимоли 2-3 баробар ошади.
Темир танқислигининг олдини олиш мумкинми?
Ҳозирда дорихоналарда турли хил ферропрепаратлар мавжуд. Булар қуйидагилар: актиферрин, гемофер, конферон, ферроплекс, феррумлек, тордиферон валж. Бироқ темир танқислиги кузатилганда дарҳол дориларга мурожаат этмаслик керак. Баъзан режим ва рационни  ташкиллаштириш билан касалликни даволаса бўлади. Бунда овқат таркибидаги темир моддасининг қай шшқа сўрилишига асосий эътиборни қаратиш лозим. Масалан, ачитқисиз хамирдан тайёрланган маҳсулотлар таркибидаги озиқ толалари темирни ўзига боғлаб олиб ичаклардан ташқарига чиқариб ташлайди. Шу сабабдан, бундай маҳсулотлар билан темир яхши сўрилмайди. Бундан ташқари одамнинг ёши ва жинсига ҳам эътибор бериш лозим. Туғруқ ёшидаги аёлларда темирга бўлган эҳтиёж кучаяди. Масалан, туғруқ ёшидаги аёлларнинг бир кунлик темирга бўлган талаби кунига 18 мг ни ташкил қилади. Бу ҳолат шу билан боғлиқки, аёл организми ҳайз циклида темир моддасини  кўплаб йўқотади. Ҳомиладорлик чоғида она организмида яна бир вужуд ривожланаётганлиги боис, темирга бўлган эҳтиёж 3-4 баробар кучаяди. Бундан ташқари ривожланаётган организмда ҳам темирга бўлган талаб ошади.
Рацион таркиби қандай бўлмоғи лозим?
Темир ҳамма озиқ маҳсулотлари таркибида бўлмайди. Темирнинг асосий қисми яъни 20 %и гўшт маҳсулотлари орқали қабул қилинади. 6 % эса ўсимлик маҳсулотларига тўғри келади. Темир танқислигини бартараф этиш учун рацион таркибидан оқсил микдорини гўшт, гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, творог ҳисобига кўпайтириш керак. Оқсиллар темирнинг сў-рилишига, гемоглобиннинг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Ёғни кўп микдорда истеъмол қилиш эса қон ҳосил бўлишини сусайтиради. Углеводлар микдори эса суткасига 400-500 г ни ташкил қилиши лозим.
Шунингдек, овқат рационида қон ҳосил бўлишда иштирок этувчи витаминлар микдорини кўпайтириш шарт. Буларга қуйидагилар киради: В гуруҳ витаминлар Ц31, В2, В6, фолацин, В12, РР). Гематоген таркибида юқорида санаб ўтилган моддаларнинг барчаси мавжудлиги боис, болаларга бериш жуда қулайдир. Яхши пиширилган мол жигари қабул қилинса темир танқислигини тўлдиради. Бироқ шуни ҳам ёддан чиқармангки, энтерит ва гастрит каби ҳазм йўлларининг касалликлари темирнинг сўрилишига хўсқинлик қилади. Иштаҳани очиш ва ошқозон ширасини кўпайтириш мақсадида турли хил соуслар, қайлалар, саримсоқпиёз, хрен, аччиқ қалампир, пиёз истеъмол қилиш, агарда монеликлар бўлмаса, фойдадан холи бўлмайди. Шунингдек, хохловчилар темирли маъдан сувларидан истеъмол қилсалар ҳам бўлади. Ўсимлик маҳсулотлари таркибида темир микдори нисбатан кам бўлади. Мош, ловия таркибида кам микдорда темир мавжуд. Бироқ мош билан ловияда витамин С бўлмаганлиги боис, темир моддаси яхши сӯрилиши учун сабзавотлар билан ейилиши лозим.
Парманкулова Юлдузхон -олий тойфали  шифакор Андижан тиббиёт олийгохи тадкикотчиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий