ОЛИМЛАРНИНГ ГЎШТЛАРИ ЗАҲАРЛИДИР.
Олимларни домлаларни айбларини истаб кавлаб юриш жоиз эмас. Унақа инсонлар дунёда ҳам охиратда ҳам хор бўладилар.
Ибн Асокир (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин) айтадилар: Уламоларнинг гўшти заҳарли эканини унутманг! Аллоҳ таоло уламоларга тил теккизган кишини ўлимидан аввал қалбини ўлдириш билан мубтало қилади. (ҳидоятдан адашиб жаҳолатда ўлади)
▪️Абу Зуръа Розий раҳимаҳуллоҳ бошларидан ўтган бир қиссани эслаб
шундай дейдилар: "Бир куни ўзимга-ўзим, эртага эрталабдан Суфён Саврий йўл қўйган жамийки хатоларини йиғиб чиқаман, деб кўнглимга тугиб қўйдим. Тонг отгач, бомдод намозини жамоат билан ўқиш учун уйдан кўчага отландим. Йўлимизда бир ювош ит бўлар эди. Умри бино бўлиб бирон марта менга хурмаган ё бирон кишига ҳамла қилиб, ташланмаган эди. Нима бўлди-ю, ўша ювош ит важоҳатли итга айланиб, менга ташланиб, қопиб олди. Қаттиқ тишлаганидан иситмам кўтарилиб, ётиб қолдим. Силлам қуриб, баланд ҳароратда ётар эканман, ичимдан: "Бу сенга жазо!", деган хаёл ўтди. Шу сабаб бўлди-ю, фикримдан қайтиб, у ишга бошқа қўл урмадим".
▪️Аммо бир олим кўринган шайх кўринган инсон, гаплари билан динга, мусулмонларга зарар бераётган бўлса, уни хатосини айтиб мусулмонларни огоҳлантиришлик қодир бўлганларга фарз бўлади. Масалан бир мулла чиқиб ҳижоб ўрамаса ҳам бўлаверади у ибодат либоси деса ёки Қуъон ҳадисни йиғилиб ўқишлик ҳаром ёки макрух деса, Намозни иш ерларида, мактабларда ўқилмасин деса бу фатволарни куфрлигини ботиллигини айтишлик қодир бўлганларга фарз бўлади. У домла деб аталган зараркунанданинг обрўсидан, исломнинг обрўси устун туради. Унинг обрўсидан кўра мусулмонларнинг охиратдаги нажоти устун туради. Бази минтақалар борки қарға қарғани кўзини чўқимайди деб домлалар ёнидаги шериги инсонларни диндан чиқарадиган фатво бериб турса ҳам қайтаришмайди. Исломни обрўси кетса кетсин муллани обрўси кетмасин, динга қанча зарар келса келсин муллага зарар келмасин деб жим туришади. Бир бирини қайтариб танқид қилинмагани учун домла кўринишидаги зараркунандаларни ови неча ўн йиллар юришиб дунё топишди, мансабдор, муфтий, шаҳар имомлари бўлишди. Уларни хатоларини айтганларга фитначи ваҳо казолар деб турли лақаблар қўйилди. Айтамизки бундан кейин бундай зараркунандаларни азиз миллатимизга зарар беришига ҳеч қачон йўл қўйиб бермаймиз. Қўлимиздан келганича Аллоҳ қодир қилганча огоҳликка дават қиламиз.
📜Тарихга қарасак огоҳликка чақирган олимларимиздан ўрнаклар бор.
Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан устозларидан бири Жобир ҳақида сўрашган экан.
Жобирдан ҳадис ривоят қилган экансиз, у ҳақда нима дейсиз? дейишди.
Абу Ҳанифа: Жобирдан кўра каззоброқ инсонни кўрмадим деган эканлар.

Комментариев нет:
Отправить комментарий