Кел, кўксимга бош қўйиб йиғла,
Дардинг айтиб, бир тўйиб йиғла,
Таскин олсин дил, куйиб йиғла,
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Дардинг айтиб, бир тўйиб йиғла,
Таскин олсин дил, куйиб йиғла,
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Қисмат мени танлабди, дема,
Ним юрагим қонлабди, дема,
Толе яна юз ёпди, дема,
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Ним юрагим қонлабди, дема,
Толе яна юз ёпди, дема,
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Дардни берган, шифосин бергай,
Истаса, дил сафосин бергай –
Мушкулингни ҳам осон бергай,
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Истаса, дил сафосин бергай –
Мушкулингни ҳам осон бергай,
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Дунё – синов, ситамлари кўп,
Айрилиғи, аламлари кўп,
Кўзда пинҳон шабнамлари кўп,
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Айрилиғи, аламлари кўп,
Кўзда пинҳон шабнамлари кўп,
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Фарзандингга шифо тилашдан –
Ўзга чорам йўқ менинг ашкдан,
Умр иборатдир курашдан,
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Ўзга чорам йўқ менинг ашкдан,
Умр иборатдир курашдан,
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Аллоҳ чевар, Аллоҳ меҳрибон...
Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ, бер, имкон –
Шу гўдакни асрагин омон!..
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ, бер, имкон –
Шу гўдакни асрагин омон!..
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Оғир жуда фарзандлар оҳи,
Кўрмасин ҳеч банда фироғин,
Ризқу рўзин мўл эт, Аллоҳим!
Юпатмоққа ожизман, афсус...
Кўрмасин ҳеч банда фироғин,
Ризқу рўзин мўл эт, Аллоҳим!
Юпатмоққа ожизман, афсус...
2018 йил 12 март.
XURSHIDA
XURSHIDA
Комментариев нет:
Отправить комментарий