М Е Ҳ Р
Сен ― умрнинг асл маъноси,
Сен ― дилларнинг ноёб дунёси...
Туйғуларнинг ўзинг аълоси.
Сенсан минг хил дарднинг давоси!
Меҳр, меҳр ― бебаҳо меҳр,
Эй, дунёни титратган сеҳр!
Сен бахт-омад яратоласан,
Қалбни кўзла банд этоласан,
Наки одам, бутун оламни ―
Ширин сўзла забт этоласан.
Меҳр, меҳр ― бебаҳо меҳр,
Эй, дунёни титратган сеҳр!
Муҳаббатку сендан яралгай,
Чин дўстлик ҳам сендан куч олгай.
Сен бор жойда душман лол қолгай,
Сен бор ҳаёт нурларга тўлгай!
Меҳр, меҳр ― бебаҳо меҳр,
Эй, дунёни титратган сеҳр!
Сен бор учун ширин бу олам,
Сен борки, шод яшар ҳар одам.
Сен борки, дил яшнайди ҳар дам,
Сен бўлмасанг, ҳаёт камтик, кам.
Меҳр, меҳр ― бебаҳо меҳр,
Эй, дунёни титратган сеҳр!
Қанотсиз учса қуш ― бесамар,
Меҳрсиз ― ҳар юмуш бесамар.
Усиз ― олтин, кумуш бесамар,
Шоҳона тўй, турмуш бесамар.
Меҳр, меҳр ― бебаҳо меҳр,
Эй, дунёни титратган сеҳр!
Сенсиз ― юрак ғамалам ютар,
Сенла ҳар кун фаровон ўтар.
Сенсиз ― дўстёр айрилиб кетар,
Сенла ҳар ким Муродга етар.
Меҳр, меҳр ― бебаҳо меҳр,
Эй, дунёни титратган сеҳр! МУРОД РАХМОН шеъри
Комментариев нет:
Отправить комментарий